Сил коксити. Силли оститни преартритик фазасида махаллий бўғим дискомфорти билан кечади, кейинчалик шикастланган сохада, енгил, доимий бўлмаган ва интенсивлиги бўйича ўсиб борувчи оғриқ билан кечади. Кам холларда оғриқ синдроми сон ва тизза бўғимларига иррадиация беради.
Кейинчалик юришни ўзгариши, жисмоний зўриқишдан сўнг оёқда оғирлик хисси бўлиши, бирон бир бўғимда харакатнинг чекланиши қўшилади. Касални клиник текширганда ўчоқ пальпациясида оғриқ бўлиши, кортикал қаватда атрофида органик параартикуляр яллиғланиш ва юмшоқ тўқималарнинг параоссал инфильтрацияси кўзатилади, беморнинг умумий ахволи ўзгармаган бўлади.
Рентгенологик: бўғимнинг суяк метаэпифиз қисмида соғлом суякдан ингичка склеротик қават билан чегараланган думалоқ ёки овалсимон бўшлиқ кўринади. Бу деструкция бўшлиғида секвестрлар ёки зичлашган казеоз масса жойлашган бўлиши мумкин.
Сил кокситини артритик фазасида ( бошланғич, авж олиш ва сўниш босқичлари) оститдаги махсус жараённи бўғим тўқималарига ўтиши характерланади.
Клиник белгилари: бўғимда оғриқ кучайиши-харакат қилганда, умумий интоксикация белгилари бўлиши. Шикастланган бўғим сохасида хар даражадаги яллиғланишли ўзгаришлар бўлиши, булар: махаллий харорат ошиши, параартикуляр инфильтрация, фаол харакатлар чекланиши, қонтрактуралар, абсцесс ва оқмалар.
Бу ўзгаришлар секин прогрессияланиб авж олиш босқичида яққол кўринади. Кам холларда сон думба мушакларида гипотрофия, гипотония кўринишидаги трофик ўзгаришлар кўзатилиши мумкин.
Артритик фазанинг рентген ўзгаришлари бўғим ёриғининг дастлаб торайиши, кейинчалик йўқолиб кетиши ва бўғим юзасининг икқиламчи деструкциясининг прогрессияланиши, остеопороз, бўғим халталарининг қонтури катталашиши билан характерланади.
Сўниш босқичида патологик жараён фаоллигининг пасайиши, оғриқларнинг камайиши хамда бўғим анатомо-функционал етишмовчилиги сақланган холда махаллий яллиғланиш белгиларининг сўниши характерлидир.
Рентгенологик текширувда суяк деструкцияси тўхташи хамда остеопороз камайиши, яъни репаратив жараёнлар ривожланиши аниқланади. Улардан ташқари бўғим суякларида қолдиқли. ўчоқли ўзгаришлар бўшлиқ кўринишида бўлиб, таркиби казеоз масса ёки секвестрлардан ташкил топган бўлади.
Кокситнинг постартритик фазаси бўғимда яллиғланишжараёнларининг сўниши билан характерлади. Бу беморларида турли даражадаги оғриқ синдроми бўлиш, харакат хажмининг чекланиши, бўғим қонтрактураси ва оёқларнинг функционал кичиклашиши аниқланади. Постартритик фазанинг рентгенологик текшируви турли туман. Бўнга қисман суяк деструкцияси, силжиши, деформацияли ўзгаришлар характерлидир.
Силли гонит. Периартритик босқичда патологик жараён сон эпифизида жойлашади. Асосий клиник белгилари сил интоксикацияси фонида: юрганда оёқ тортилиши, оқсоқлик кўзатилади. Шуни назарда тутиш керакки оғриқ бўлмайди.
Артритик фазасида бўғимда оғриқ пайдо бўлади. Ўша соха териси ялтироқ бўғим қонтури силлиқлашиши билан ифодаланади. Текширувда тизза бўғимини баллотирланиш симптоми аниқланади.
Оёқлар мажбурий холатда тизза бўғимидан буқилган. Оқмалар пайдо бўлиб майда секвестрлар оқиши кўзатилади. Касал оёқни соғлом оёқ билан солиштирганда соннинг бўғим сохаси катталашган, сонни ўзини айланаси эса камайган бўлади. Шикастланган сон тери қавати соғлом сонникига қараганда қалин бўлади (Александров симптоми).
Рентгенологик текширувда сон ва катта болдир суяги эпифизининг остеопарози ёки уларнинг тўлиқ бузилиши, бўғим ёриғининг торайиши аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |