Ўпкадан ташкари аъзолар сили.
Суяклар ва бўғим сили. Умумий сили касалликлари ичида 8-12% ни ташкил этади.
Этиология ва патогенез. Сил микобактерияларининг бирламчи учокдан гематоген таркалиши натижасида келиб чикадиган яллигланиш суяк кумигидан бошланади. Кох бактериялари чуккан жойда сил буртикчаси ривожланади. Бирламчи остит еки сил остеомиелити ривожланади.
Сил буртикчалари казеоз некрозга учрайди, улар атрофида янги учоклар пайдо булади. Некротик массадаги суяк тукимаси атроф суяк тукимасидан ажралиб колган – сил секвестри ривожланади. Яллигланиш жараени янги учоклар хосил килиб бўғимга таркалади. Бўғим халтаси тукималари, бўғим тогайлари, атроф суяк тукимаси казеоз парчаланишга учрайди.
Узун найсимон суякларнинг сил билан асосий зарарланиши жойи эпифиз қисми хисобланади. Айрим холларда силли синовит яхши кечиб, эпифиз зарарланмайди. Суяк ва бўғимлар сили кечиши фазалари: I фаза- преартритик: эпифизда деструкция учоги шаклланиши; II фаза - артритик: яллигланишнинг суякда бўғимнинг бошқа тукималарига утиши ва иккиламчи артрит ривожланиши. III фаза- постартритик: утказилган остеомиелит окибатлари фазаси.
Суяк бўғим силининг куп учровчи шакллари: умуртка сили (силли спондилоартрит), чанок сон бўғими сили (силли коксиет), тизза бўғими сили (силли гонит);
Клиник кечиши ва ташхислаш.
Касаллик бошланишида беморлар тез чарчаш ва иштаха пасайишига шикоят қиладилар. Тана вазни камайиши, доимий субфибрил харорат кўзатилади. Туберкулин синамаси бўлганда бу белгилар умумий силли интоксикация синдроми билан бирга кўзатилади.
Оекларнинг сили билан зарарланишда дастлаб оек функцияси бузилади, кейинчалик энгашганда ва юрганда огрик кушилади. Беморни курганда Оеклардан бирининг мушаклари атрофияси куринади.
Эрта рентгенологик белгиларга метаэпифиз қисмидаги ўзгартшлар: остеопороз, еригланиш фонида юмшок соя кўринишидаги секвестрлар – «эриетган канд симптоми» мисол булади. Жараенга бўғим кушилганда бўғим ериги аввал кенгаяди, кейин тораяди. Бўғим тогайлари тишсимон кўринишда булади.
Суяк-бўғим сили клиник кечишининг гематоген остиомиелитдан фарклари: очик сил шакллари билан касалланган бемор билан мулокаткасалликнинг секин аста ривожланиши, умумий сили интоксикация белгилари, мушаклар атрофияси, кул еки оекнинг усишдан ортда колиши шишган абсцессларнинг пайдо булиши.
Суяк бўғим силида периферик қонда лимфоцитоз кўзатилади, туберкулин синамалари мусмат, йиринг экмасида Кох таекчаси топилади.
Умуртка сили. Купрок 10-15 ешдаги болалар огришади. Касаллик билан кўкрак еки белдаги 2-4 та умуртка зарарланади.
Преспондилолитик фазада (жараен умуртка танасида жойлашади) сил интоксикациясининг барча белгилари мавжуд булади. Махаллий симптомлар йук. Рентгенограммада умуртка танасида деструкция ва остеопароз учоги куринади.
Спондилитик фаза (умуртка танасининг емирилиши ва жараенни умурткалараро диск ва атроф тукималарга утиши). Умумий симптомлардан ташкари энгашганда огрик ва умурткадаги огрик туфайли харакат чегараланиши кўзатилади. Курикда умуртка устуни чизиги кийинлашиши, уткир усик буртиши, букрилик куринади. Бу фазага яна «симптом вожжей» хам характерлидир.
Зарарланган умуртканинг уткир усигига босиб курилганда бемор огрик сезади. Умуртка силининг спондилолитик босқичида (натечные абсцесс)лар ва оқмалар кўзатилади. Умуртка таналарининг сурилиши орка миянинг босилиб колиниши ва оеклар параличи, тос органлари функциялари бузилишига олиб келиши мумкин.
Рентгенограммада умуртқалар танаси деструкцияси аниқланади. Бу умуртқа поғонасини патологик компрессион синиш белгиси, катталашиб борувчи абсцессларга соялар.
Постспондилолитик фаза яллиғланиш камайиши билан характерланади. Лекин абсцесс, оқмалар ва иннервация бузилиши сақланиб қолади. Қиёсий ташҳисни умуртқа поғонасининг яллиғланишли ва яллиғланишсиз касалликлари билан ўтказилади.
Умуртқа поғонасининг сифилитик шикастланишига тўнги оғриқлар, сифилизга оид бошқа белгиларнинг бўлиши, хамда рентгенда остеосклероз ва шикастланган умуртқаларда хаотик периостал қаватланиш кўринади.
Метастатик ўсмалар –бу бирламчи шикастланган орган ўсма хужайраларидан ўтадиган икқиламчи хавфли хосила. Метастатик ўсма клиник белгилари асосан икки хил бўлади: доимий оғриқлар хамда оёқ-қўл ва тос органларининг тўлиқ фалажланишигача борувчи неврологик бузилишлар.
Бу холатда рентген тасвирда , сил касаллигида фақат умуртқа танасига тарқаладиган бўлса, бунда умуртқанинг барча сохаларига тарқрлувчи суяк деструкцияси аниқланади. Ўсма жараёни перифокал шишли абсцессдан фарқли равишда паравертебрал зич, эгри-бугри соялар бўлиши билан кечади.
Даволаш. Консерватив даволаш организмга умумий таъсир этувчи ва касаллик қўзғатувчига махаллий таъсир этувчи чора-тадбирларни жамлаштиради. Умумий таъсир қилиши санатор-климактик ва антибактериал даволаш билан, махаллий- ортопедик чора-тадбирлар билан амалга оширилади.
санатор-климактик даволаш учта омилни ишлатишга қаратилган. Булар: қатъий режим рационал овқатланиш, аэрогелиотерапия.
Хирургик даво. Кўрсатмалар:
Абсцесслар, оқмалар, орқа мия шикастланишлари билан асоратланган ўчоқли жараён;
Анатомик бутунлик бузилиши хамда умуртқалар танаси шикастланиши билан кечадиган умуртқа поғонасининг прогрессияланувчи деформацияси;
Операция турлари: радикал –тикловчи ( касаллик эрта шаклларида- абсцессотомия, некроэктомия, умуртқа танаси резекцияси), реқонструктив (ўтказиб юборилган шаклларида), коррекцияловчи (умуртқа поғонасининг деформациясини пасайтириш учун суяк-пластик жаррохлиги-редрессация, шикастланган умуртқаларни олиб ташлаш), даволовчи-ёрдамчи (организмни касаллик билан курашиш учун яхши шароитларни яратиш - умуртқа поғонасининг орқа қисмини суяк пластик фиксацияси, фустулотомия).
Do'stlaringiz bilan baham: |