Ўпкадан ташқари аъзолар сили. Режа



Download 166,5 Kb.
bet9/12
Sana26.03.2023
Hajmi166,5 Kb.
#921860
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
7-opkadan tashgari azolar sili

Кўз сили диагностикаси. Сил жараёнини аниқ текшириш учун патологик кўз ўчоғини гистоморфологик ва микробиологик текширувларни қўллаш керак. Асосий, диагностик информатив мезонлари бўлиб ҳисобланади:
Кўз силига офтальмологик картина характерлидир; туберкулинни ( 10 дан 50 ТЕ гача) қилганимизда яллиғланиш жараёнининг авж олиши, яъни ўчоқли реакциянинг бўлиши; тор таъсирли туберкулостатиклар билан тесттерапия қилинганда терапевтик эффектнинг бўлиши.
Юқорида келтирилган мезонлардан учтаси ёки иккитаси аниқланса 96-98 % ҳолларда катталарда сил этиологияли кўз касаллиги борлигини ишончли аниқлаш мумкин. Болаларда ва ўсмирларда бу мезонлардан ташқари организм сил инфицирланиш белгилари ва кўз силидан ташқари локал белгиларнинг бўлиши шарт.
Кўз силини даволаш.
Беморга кўз сили ташҳиси тўғри қўйилгандан сўнг этиотроп узоқ муддатга, интенсив, комплекс патогенетик терапия назорат остида даволанади. Шуни назарда тутиш керакки, охирги пайтда кўз сили аниқланган беморларни асосий даволаш курси 9-12 ойгача тавсия қилинган.
Асосий даволаш курси ( 6 ой) 2 фазадан иборат. Дастлабки фазасида махсус сил стационарида ёки санаторийсида интенсив 3 ёки 4 та химиопрепаратлар билан даволанади. Кейинги 4 ойда даволашни 2 та химиопрепарат билан санаторияда ёки, агар касал рози бўлмаса яшаш жойида амбулатор даволанади. Тизимли даво билан биргаликда параллел ҳолатда маҳаллий этиотроп даво олиб борилади.
Асосий химиотерапия курси тугатилгандан сўнг кўрсатмага қараб мавсумли
курс тавсия этилади. Клиник кўринишининг оғирлигига кўра беморда даволашни 2 та категорияга ажратилади.
Даволашнинг дастлабки фазасида ( 2 ой) кўз силининг оғир шакли билан касалланган беморга 4 химиовоситаси тавсия қилинади, қолган беморларга (ўрта оғир шаклида) 3 та химиовоситаси тавсия қилинади. Даволашнинг кейинги фазасида (4 ой) иккала категориядаги касалларда 2 та химиовоситасини ҳар куни ёки ҳафтасига 3 маҳал тавсия қилинади.
Зарурат бўлса даволаш тактикасига коррективлар қўшилади. Тизимли давога параллел равишда маҳаллий этиотроп даво қилинади. Химиотерапия фонида патогенетик терапия ўтказилади: яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи воситалар, иммуномодуляторлар, сўрилиш ҳамда репарация жараёнини стимулловчи воситалар, кўрсатмага кўра лазерь ва микрохирургик даво услублари қўлланилади.
Асосий антибактериал даволаш курси тугагандан сўнг беморларга мавсумли антибактериал даволаш курси (1-2 йил давомида) ўтказилади. Замонавий антибактериал терапия билан асосий курс тугагандан сўнг клиник самарага эришиш эҳтимоли кўп.
Кўз силини клиник тузалганлигини хулоса қилиш учун комплекс мезонлар мавжуд. Булар: шикастланган ўчоқда экссудация ва инфильтрация белгиларининг йўқлиги, бошқа жойдаги силнинг фаол рентген-клиник-лаборатор белгиларнинг йўқлиги, 2-50 ТЕ дозада туберкулин юборилганда ўчоқли ва қисман умумий реакциянинг йўқлиги.
Туберкулин синамасини қўйишга қарши кўрсатма бўлса флуоресцент ангиография, кўз ёш кристаллография қўллаш мумкин.
Хулосалар

  1. Кўз сили бор беморларни аниқлаш, диагностикаси ва даволаш сифатини ошириш учун офтальмологлар билан бирга фтизиатрлар қўшилиб даволашни олиб бориш лозим. Кўз сили бор беморларни вақтида аниқлаш учун окулистда фтизиатрик сезгирлик бўлиши ва шу касалликнинг характерли белгиларини билиши керак.

  2. Кўз силига гумон қилинган беморлар поликлиника ва стационарларда офтальмологлар томонидан ҳар кўнги иш жараёнида аниқланади. Натижада хавфли “поликлиник” гурух шаклланади.

  3. Умумий даволаш статционар окулистни тактикаси беморларни текширувлар натижасига боғлиқ: кўз силига оид характерли офтальмологик белгилар аниқланса беморни шу яқин вақт ичида силга қарши диспансерга ташҳисни аниқлаш учун йўлланма берилади.

  4. Кўзнинг сили этиологияли касаллигида верификацияни силга қарши шифохонадаги окулистлар ҳал қилади. Кўзнинг гематоген ва сил аллергик касалликларни қиёсий ташҳислаш зарур, чунки даволаш ва диспансеризация характерига кўра фарқланади.

  5. Кўзнинг гематоген силли беморларни фтизиоофтальмологлар томонидан даволанади.

  6. Умумий шифохона офтальмологи кўз сили асоратида лазерь микрожарроҳлик амалиётини бажаради. Буни фтизиоофтальмологлар билан келишиб жарроҳликдан олдинги ва кейинги силга қарши даволашни ривожлантиради.

Кўз сили бор беморлар тузалганидан сўнг яшаш жойидаги умумий даволаш стационарлардаги офтальмолог назорати остида бўлади.

Download 166,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish