- Пиёз унумдор, енгил, лойка ўтирган ерларда , шунингдек, соз тупроқли ва яхши ўғитланган кумлоқ тупроқли ерларда яхши ўсади Пиёзнинг алмашлаб экишдаги урни ва ўғитлаш системаси унинг ердаги озиқ моддаларга ва бегона ўтларга бўлган муносабатига қараб белгиланади.
Ўғитлаш - Ўзбекистонннинг бўз тупроқли ерларида пиёз минерал ўғитлар солинишига жуда талабчан ва азот, фосфор, калий биргаликда солинганда айниқса мўл ҳосил беради. Пиёз органик ўғитлар - гунг, компост солишга ҳам жуда талабчан экин. Аммо пиёз экилган ерга гунг солинса, пиёз кеч етилади ва кўпинча ер бегона ўтларнинг уруғлари билан ифлосланади. Шунинг учун гунг шу ерга пиёдан олдин экиладиган экинларга солиниб, пиёзга эса чиринди ёки тупроқ фекалий компости солинади.
- Ўзбекистонда ер хайдаш вақтида гектарига 20-25 ц яхши чириган гунг, 1 ц аммиак селитраси ва калий тузи ҳамда 2-2,5 ц суперфосфат ўсув даврида эса қўшимча озиқ сифатида гектарига 1,5-2 ц селитра ва 2-2,5 ц суперфосфат солиш тавсия этилади. қўшимча озиқ биринчи чинбарг пайдо бўлганда ва пиёз шакллана бошлаганда берилади.
Пиёз экиш. - Ўрта Осиё пиёз уч муддатда эрта баҳорда, ёз-кузда ва кеч кузда экилади. Эрта баҳорда пиёзни феврал охири-март ойларида экилади. Ушбу сабзавотни ноябр охири-декабр бошларида - «90 бости» номланишда экиш ҳам самаралидир.
- Ёз кузги муддатли пиёз уруғлари августда - сентяб бошларида сепилади. Бунда унинг ҳосили май ойидан етила бошлайди, август ойидан тўлиқ пишади, пиёзбошлари йирик бўлади. Бироқ қишки сақлашга ярамайди кўпроқ чиқинди беради. Пиёз уруғи сабзавот сеялкаларида лента шаклида қўш қаторлаб ёки уч қатор килиб экилади. Бунда ленталар ораси 50-70 см ва лентадаги қатор ораси 15-20 см бўлиши керак. Пиёз уруғи огир тупроқли ерларда 1-2 см, енгил тупроқли ерларда эса 2-3 см чуқурликда СОН-2.8 сеялкаси билан экилади. Уруғ экиш нормаси августда ва кеч кузда экишда гектарига 12-14 кг, баҳорда эса 10-12 кг.
Пиёзни парвариш қилиш - Август ойида экилган пиёзлар парвариши уруғ суви беришдан бошланади ва майсалар кийгос кўкариб чиккунча ҳар 3-4 кунда суғориб турилади. Баҳорда экилган пиёзлар қишда тўпланган нам ҳисобига униб чиқади, лекин ёмгирдан кейин ҳосил бўлган қатқалоқ уларга ёмон таъсир этади. қатқалоқ уруғ суви бериш йули билан юмшатилади. Баҳорда экилган пиёз уруғлари 2-3 хафтадан, ёзда экилганлари эса 7-10 кундан кейин униб чиқади. Пиёз чиқанидан кейин ўтоқ ва ягана қилишга киришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |