2. ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТИ ЖАДАЛЛИГИ, ПИЁДАЛАР ОҚИМИНИ ИНТЕНСИВЛИГИ ВА ТЕЗЛИГИ
Пиёдаларнинг ҳаракат миқдори - маълум йўл кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган пиёдалар сони билан ўлчанади. Пиёдалар ҳаракат миқдори ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, у ойлар, ҳафта кунлари ва сутка соатлари ичида йўналишлар бўйича ўзгариб туради ҳамда кўчанинг аҳамиятига боғлиқ. Масалан, йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида 56 минг пиёда/соат миқдорида кузатилса, туман кўчаларида эса 50150 пиёда/соатни ташкил этади.
Пиёдалар ҳаракат тезлиги - пиёдаларнинг ёшига, психологик ҳолатига, ҳаракатланиш мақсадига, қатнов зичлигига боғлиқ бўлиб, ўртача 1,8-5,7 км/соат ташкил этади.
Минимал тезлик 0,70,8 км/соат билан асосан ёш болалик аёллар ва қариялар ҳаракатланса, максимал тезлик 10 км/соат билан эса ёшлар ҳаракатланади. Пиёдалар ҳаракатига об-ҳаво шароити катта таъсир кўрсатади ва яхши шароитда юқори тезликда ҳаракатланиш кузатилади. Шунингдек, пиёдалар ҳаракат тезлиги ўртача қийматдан эрталабки соатларда 2530 % га кўпроқ ва аксинча кечки вақтларда 1520 % пастроқ бўлади.
Пиёдалар оқимининг зичлиги - бир метр квадрат тротуар майдонига тўғри келадиган қиймат билан аниқланади. Пиёдалар оқимининг зичлиги тротуарнинг энига ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, уларнинг нисбати пиёдаларнинг ҳаракатланиш қулайлигини белгилайди.
Аҳоли пунктидан ўтган йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
1. Йўл белгисини, йўл белги чизиғини, йўл тўсиғини ва йўналтирувчи қурилмаларни жойлаштириш.
2. Енгил ва юк автомобилларини алоҳида ҳаракат тасмалари бўйича ҳаракатлантириш.
3. Ажратувчи тасма ўрнатиш.
4. Бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш (йўналишлар бўйича ҳаракатни бошқа-бошқа кўчаларда ташкил этиш).
5. Сунъий ёритишни таъминлаш.
6. Пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш.
7. Велосипедчиларнинг ҳаракатини ташкил қилиш.
Аҳоли яшайдиган жойларда йўлнинг қатнов қисмининг ўртача равонлиги (ёруғлик) I даражали йўллар учун 0,8 кд/м2, II даражали йўллар учун 0,6 кд/м2 ва чорраҳаларга яқинлашиш участкаларида 0,4 кд/м2 бўлиши керак.
Агарда қатнов қисмининг кенглиги 12 м дан ошмаса, сунъий ёритиш чироқлари таянчларининг бир томондан ўрнатилиши маъқул. Қатнов қисмининг эни 12 м дан катта бўлган ҳолда таянчларни йўлнинг икки томонига тўғрима-тўғри ёки шахмат шаклида ўрнатилиши тавсия этилади. Ажратувчи тасманинг эни 5 м дан кам бўлса, лампа таянчларини шу тасмага ўрнатиш мумкин, лекин бу ҳолда таянчларни тўсиқлар билан ўраб, вертикал йўл белги чизиғи чизилиши шарт. Таянчлар йўл четидан 0,5 м масофадан кам бўлмаган жойда «бермада» ўрнатилади. Таянчларни бир-биридан 2540 м оралиқда жойлаштириб, лампаларни йўл устидан 612 м баландликда ўрнатилади.
Кўп аҳоли яшайдиган пунктларда пиёдалар ўтиш жойлари 300 м масофадан кам бўлмаган жойларда ўрнатилади. Аҳоли пунктининг узунлиги 0,5 км дан катта бўлмаса, иккита ўтиш жойи белгиланиб, улар орасидаги масофа 150-200 м олинади. Пиёдалар ўтиш жойлари яхши жиҳозланиб, камида 150 м масофадан ҳайдовчиларга яққол кўриниб туриши керак.
Ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида аҳоли яшайдиган пунктларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига қараб пиёдалар ўтиш жойларининг жиҳозланиш даражаси [1] ўзгариб боради. «Зебра» кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойи II, III тоифали йўлларда автомобилларнинг ҳаракат миқдори 200 авт/соат ва ундан юқори бўлганда пиёдалар йиғилиб, йўлни кесиб ўтадиган жойларда ўрнатилиши кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |