Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
йиғиштиришга уринаркан,”Кечиринг, нима деганимни билмай қолдим!..”деди. Сўнгра бир
фурсат тин олгач давом этди:
- Ростдан ҳаммаси тугадими?..
- Ҳа...
- Бироқ, сабабини ҳамон айтмадингиз!..
- Ҳа деб, такрорлайверма. Мени биласан!..
Ҳаммасини тушунгандек, бошини қимирлатди.
Кетишга тайёрланарканман, “Энди ҳечам кўришмаймизми?” деди. Бошимни сарак-сарак
қилиб,”Йўқ!” дедим. Эшикни очиб, четга ўтди. Мендан яна нимадир сўрамоқчи, аммо нима
эканини билмаётганга ўхшарди.
- Бундан кейинги ҳаётим ҳақида... бирор маслаҳат бермайсизми?..– деди.
- Мутлақо ўласан! Шуни эътиборга олиб яша!..– жавоб бердим.
Юз ифодаси бир онда ўзгарди. Кўзларимга қўрқув билан қаради. Ким билсин, қандай
хаёлга борди. Уни ўлдиришим ёхуд ўлдиртиришим мумкинлигини ўйлади, назаримда.
- Тушунмадим?.. Нега бундай ҳукм чиқаряпсиз!..– деди қалтирабгина.
– Бу ҳукмни мен чиқарганим йўқ, – кўрсатгич бармоғим билан юқорига ишорат
қилдим-да,– яшатадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам У!– дея жавоб бердим.
“Алсанжоқ” кўчаларида эдим.
Ҳулё ҳақида бошқа ўйлашни истамасдим. Ортимдан эшикни бекитгандан кейин, ҳеч
шубҳасиз дарҳол ҳисоб дафтарини кўздан кечирган ва унда ёзилган маблағни
кўрар-кўрмас, барча изтиробларини унутган бўлиши керак. “Аллоҳ ҳидоят берсин.
Яратганнинг Ўзи ёрдам берсин!..” дея пичирладим.
Лекин, лекин менинг айбим нима эди!.. Барча эркаклар етишишни истайдиган Ҳулёдек
гўзал аёлдан уч-тўрт оғизгина сўз билан видолашгандим!.. Майли, нима бўлса-бўлди. Бир
оз афсус чекдим, аммо қаттиқ қайғурмадим. Чунки, бу гўзал аёлга нисбатан юрагимда
ҳеч қандай туйғу, ришта қолмаганди. Бир нарсани янада яхшироқ англаб етдимки,
дунёда бир қанча нарсалар саломатлик туфайли, ўлимни унутишлик билан бошқача
маъно касб қилади. Бироқ, ўлим билан рўпара келиш, ўлим ҳақ эканини англаб етиш,
улкан бир ўчирғич янглиғ барча маъноларни ўчириб ташлайди!..
Шундайки, сўнгра ҳеч нарса қолмайди! Қонуний Султон Сулаймон нақадар тўғри айтган:
”Йўқ эрур давлат жаҳонда,
Бир нафас сиҳат киби...”
Ёки сал бошқачароқмиди, унутдим...
- Амаки, йўл беринг, ўтайлик!..
Орқамга ўгирилдим. Икки қўли билан иккита қизни қучиб олган йигитча йўл бўшатишимни
сўрар эди. Қизлардан бирини қўйворса, бемалол ўтиб кета оларди. Бироқ, бундай нияти
йўқлиги кўриниб турарди. Ёнидаги қизларни кўрсатиб:
– Уларни қўйворсанг, қочиб кетадими?–дедим.
Қизлар кулди. Йигит эса паст кетмаслик мақсадида:
– Уйдаги хонимчангга ақл ўргатасан. Йўлдан қочасанми, ёки ёрдамлашиб қўяйми?–
деди.
Аввал жаҳлим чиққандай бўлди. Сўнгра кулдим.”Мен сенга бундан ҳам осонроқ йўлини
ўргатаман”, дедим-да, қўйнимдан рухсат билан олиб юрадиган тўппончамни чиқариб:
– Шу қурол билан мени от-да, сўнг устимдан ўтиб кетавер!– дедим.
Қизлар тўппончага кўзлари тушиши билан дод солиб қочишга тушишди.
6 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |