Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Энди-чи? Энди эса, ҳаммаси чаппасига айланиб кетган, йўқ-йўқ, ўлиб битганди!..
Ич оламимда мол-мулким, давлатимнинг жонлилигидан асар ҳам қолмаганди. Энди,
“Мен, мен” деганимда қасд қилган нарсам кичрайиб-кичрайиб, ўлимга маҳкум ожиз,
паришон инсон ҳолига келганди!..
Ўзгарган мен эдим! Менинг ўзим ўзгарган ва мен билан бирга ҳамма нарса ўзгарган эди!
Салгина вақт олдин мен ястанганча ўтирган қимматбаҳо курси ҳамон ўша-ўша эди, бироқ
унда ўтирган киши ўзгарганди. 
Курсидагининг кўзлари очилган эди! 
Курсида ўтирган Салжуқбей, узоқ йиллардир қаттиқ ишонч билан боғланган ва уни
абадий дея ўйлаган курсининг денгиз узра сузаётган икки бўлак ёғочдан бошқа нарса
эмаслигини, у билан бирга ўзи ҳам дунё денгизида чайқалиб турганини энди фарқлаб
етганди! 
Биргина тўлқинга дош беролмайдиган, биттагина тўфон олиб кетадиган курси эди бу!
Зеро, зиғирнинг уруғича келадиган кичик бир тўлқин кўзга ташланган ва сония сайин
йириклашиб, унга томон тобора яқинлашаётган эди!..
Ҳа… Зиғирнинг уруғича келадиган бу кичик шиш ҳамма нарсани остин-устун қилиб
юборганди!
Қўлларимга, оёқларимга қарарканман, улар кўзимга гўшт парчаси бўлиб эмас, гўё
тупроқдек кўринарди. Ҳозир тирик бўлган, қимирлаб турган қўлим, бир йилдан сўнг
тупроқ бўлар эди!.. Юзимни ва кўзларимни эса, ўйлашни, хаёл қилишниям истамайман!
Мовий кўзларим зеҳнимда мовийлигича қолишини хоҳлайман!.. Гарчи, бунинг иложи
бўлмаса-да.
Оғир бир юкнинг остидан чиқиб кетолмасдим. Бутун жисмим билан тупроқ бўлишимни
биламан ва мен билан бирга бус-бутун бир инсонни ерга кўмган кичкина шишим ҳам
тупроқ бўлади!..
Шиш… Ҳатто номи ҳам хунук! Худди”Ўлиш” дегандек эшитилади!.. 
Шу онда у миямда эмас, қўлимда, ҳовучимда бўлса эди, қозиқ тишларимла парчалаб, озиқ
тишларимда янчиб, сўнгра ерга туфлаб ташлардим-да, оёқларим остига олиб эзган
бўлардим!.. Кафтимда ушлашим, сиқиб сувини чиқаришим мумкин бўлган кичик бир нарса
ҳамма нарсани ўзгартириб юборганди!
Қизиқ, шу дарддан қутулолсам, олдингидек саломатлигим қайтса, яна аввалги ҳолимга
қайтармидим? Дунё яна кўзимга олдинги жозибасида кўринармиди? Бу савол мени
ўйлантириб қўйди! Ҳақиқатдан нима қилган бўлардим? 
Эҳҳ... Ҳаётим аввалгидек давом этишига ишонмайман. Негаки, мен ўлим нима эканини
бир оз бўлса-да, англаб етгандим. Олти ойлик умрим балки, олти йил, балки ўн олти
йилга узайиши мумкин, бироқ натижа ўша-ўша!.. 
Нега бу ҳақиқатни аввалроқ англамаган эканман-а? Ёки илгари ўлишимни
билмаганмидим? 
Билардим, фақат ўлимнинг нима эканини англаёлмаган эдим... Бу ҳақиқатни
тушунадиган ҳолатда эмасдим. 
Ҳолбуки, онамни ҳам, отамни ҳам ўзим кўмган эдим!.. Отамни қабрга олиб кетаётиб,
қалбдан отам учун ғам чекар, ақлим эса, фабрикага келган охирги буюртманинг
таннархини ҳисоблаш билан банд эди!.. Қабристондан қайтаётганимда эса, барча
ҳисоб-китобларни битириб олгандим!..
Қаердан ҳам билибман? У пайтлар ўлимни оддий, табиий бир ҳолат дея қабул қилардим.
8 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish