Пешоб клиник анализи



Download 225 Kb.
bet1/9
Sana27.12.2022
Hajmi225 Kb.
#896351
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
peshobning klinik analizi




ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ
Пешоб – буйракларда ҳосил бўлувчи суюқлик бўлиб, у орқали организмдан модда алмашинувининг якуний махсулотлари, ортиқча сув, тузлар, баъзи гормонлар, ферментлар, витаминлар чиқиб кетади.
Пешоб анализи фақатгина буйрак функцияси хақида маълумот берибгина қолмай, балки бошқа аъзолар, жумладан жигар, юрак, меъда ичак тизими ҳақида ҳам маълумот беради.
Пешоб анализининг натижаси кўпинча унинг тўғри йиғилишига боғлиқ. Анализ учун эрталабги пешоб ўрта порцияси олинади ва 1 соат ичида лабораторияга олиб борилади. Пешоб гигиеник қоидаларга риоя қилган холда, тоза идишга олинади.

Кўрсаткичлар

Норма

Миқдори

Суткалик пешоб 1200-1800 мл
Бир марталик пешоб 50-250 мл

Нисбий зичлиги

1008-1025

Ранги

Сомон - сариқ

Тиниқлиги

Тиниқ

Реакцияси

Нейтрал, ёки кучсиз кислотали

Оқсил

Аниқланмайди ёки 0,033 г/л

Қанд

Аниқланмайди

Кетен таначалари

Аниқланмайди

Уробилин таначалари

Аниқланмайди

Билирубин

Аниқланмайди

Гемоглобин

Аниқланмайди



ПЕШОБНИ ФИЗИК ТЕКШИРИШ
Пешоб суткалик миқдори.
Соғлом одам бир суткада ўртача 1200-1800 мл пешоб ажратади. Лекин бу миқдор суткада ичилаётган суюқлик миқдорига қараб ўзгариб туради. Пешобнинг эрталабки порцияси 150-200 мл ни ташкил қилади. Суткалик пешобнинг камайиши ёки кўпайиши мухум клиник кўрсаткич. Пешоб миқдори Зимницкий синамасида аниқланади. Турли хил ёшда пешоб миқдори нормаси турлича булади.
Полиурия – суткалик пешоб миқдорининг 2000мл дан ошиши. Олигурия – суткалик пешобнинг 500 мл дан камайиши. Анурия – пешоб 100 мл ва ундан кам ажралиши.
Нисбий зичлиги.
Нормада пешоб нисбий зичлиги 1008 - 1025. Пешоб нисбий зичлиги (солиштирма оғирлиги) буйраклар концентрацион функциясига бахо бериш учун ишлатилади ва Зимницкий синамаси орқали аниқланади.
Пешоб нисбий зичлиги индикатор тест-тилимчалар ёки урометр орқали аниқланади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд давомида ботириб турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш имкониятини беради.
Урометр пешоб нисбий зичлигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб, 100 мл пешоб махсус колбага солинади ва унга урометр ботирилади. Урометрда 1000 дан 1040 гача бўлган шкала бўлиб, пешоб юқори чегарасида турган миқдор белгиланади.

Индикатор тест-тилимчаларда пешоб нисбий зичлигини аниқлаш

Урометрда пешоб нисбий зичлигини аниқлаш







Турли хил ёшда пешоб нисбий зичлиги турлича бўлади.



Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish