НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Исломова Р.А., доцент НДКИ
Мамлакатимизнинг энг катта майдонларидан бирини эгаллаган, аммо вилоят сифатида
унчалик узоқ тарихга эга бўлмаган бу юртнинг шаҳар ва қишлоқлари олис ўтмиш қарида
қолган башарият маданияти изларидан дарак берадиган қадимий ёдгорликларига ҳам бой. Бу
обидалар нафақат ислом дини тарғиботчилари саналган азизлар, авлиёлар тарихидан, балки бу
ҳудуднинг умумбашарият тарихига тенгдош эканлиги ҳақида ҳам тарихий маълумотлар
мавжуд.
Навоий вилоятининг ташкил этилганига қарийб 30 йил тўлди. Мазкур вилоят 1982 йил
20 апрел куни ташкил қилинган бўлиб, ундан асосий мақсад, Қизилқум чулининг бебаҳо ер
ости ва ер усти бойликларини ўзлаштиришдан иборат эди. Навоий вилояти 1992 йилнинг 20
январида мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янгидан ташкил этилди. 2016 йилнинг
1 январ ҳолатига кўра Навоий вилоятининг аҳолиси 947 минг киши бўлиб, аҳоли зичлиги 1
кв.кмга 7 кишини ташкил этади. Вилоятда юздан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади.
Навоий вилоятининг географик жойланиши бўйича ғарбдан Қорақалпоғистон
республикаси билан, шимолдан Қозоғистон респубитлкаси ва Жиззах вилояти билан,
жанубдан Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари билан чегарадошлиги ҳам аҳамиятли.
Чунки транспорт турли томондан, турли йўллар ва воситалар билан кириб келиш имкониятига
эга. Мазкур вилоятнинг мамлакатимиз ичкарисидаги географик жойланиши ҳам қулай бўлиб,
у Ўзбекистон Республикаси марказий қисмида жойлашган. Вилоят ҳудуди Қизилқумнинг
асосий қисмини қамраб олган. Вилоятнинг умумий майдони 110,99 минг кВ.км бўлиб,
ҳудудининг катталиги жиҳатидан республикамизда Қорақалпоғистон республикасидан сўнг
иккинчи ўринни эгаллайди. Вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг кам сувли воҳа
эканлигидир. Унинг асосий сув тармоғи Зарафшон дарёси ҳисобланади ва сунъий йўл билан
Амударё суви билан кўпгина ерлари суғорилади. ХХ-асрда Навоий вилоятида Дамхўжа-
Навоий-Бухоро сув қувури қурилиб ишга туширилди. Мазкур иншоат ҳозирги кунда мунтазам
равишда ишлаб келмоқда
Навоий вилоятининг туристик салоҳияти (потенциали) деганда туризмда қўлланилиши
ёки фойдаланиши мумкин бўлган воситалар, яъни туристик объектлар, туристик ресурслар ва
имкониятлар мажмуи тушунилади.
Вилоятдаги муқаддас жойлардан бири Нурота шаҳрида жойлашган Чашма
зиёратгоҳидир. Уни табиатнинг бетакрор мўъжизаси сифатида баҳолаш мумкин. Чунки ундаги
балиқлар бошқа сув ҳавзаларида учрамайди. Чашманинг бир тармоғи Деҳибаланд қишлоғидан
келиб чиққан. Минераллар билан тўйинган бундай таркибдаги шифобахш ичимлик суви
мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида деярли учрамайди. Нуротадаги коризлар (қудуқлар) бу
ҳудудда қадимдан сув иншоатлари мавжуд бўлганлигидан далолат бериб турибди. Манбаларда
таъкидланишича, бу сув иншоатларини Александр Македонский қурдирган. У Нуротада қалъа
қуриб бир муддат яшаган экан
1
. Булардан ҳам кўриниб турибдики, вилоят катта туристик
салоҳиятга эга.
Вилоятда хизмат кўрсатишнинг барча турларини, улар таркибида туризмни ҳам жадал
ривожлантириш имкониятларининг мавжудлигига яна бир мисол, биргина Нурота тумани
1
Сатторов У. Навоий вилояти.- Т.: “Yangi asr avlodi” yfihb`nb, 2004 – 6 б.
157
марказида жойлашган қадимий чашма зиёратгоҳи ҳозирги кунда туризмнинг бир қанча
турлари учун туристик объект ҳисобланади. Бу биринчидан, зиёратчиларининг энг севимли
маскани сифатида қадрланса, иккинчидан, маданий-тарихий обида сифатида ҳам катта
аҳамиятга эга. Учинчидан ушбу маскан илмий туризм объекти ҳамдир. Ушбу зиёратгоҳнинг
ҳали жуда кўп очилмаган қирралари мавжуд.
Ҳозиргача шу муқаддас чашма билан боғлиқ турли афсона ва ривоятлар оғиздан-оғизга
ўтиб келмоқда. Афсонада айтилишича, қадим замонларда тоғда ов қилиб юрган бир овчи йигит
сувсизликдан мадори қуриб йиқилади. Йигит ётган жойда бир нуроний чол пайдо бўлади ва
унда тоғнинг нариги томонида сув борлигини айтади. Йигит чол кўрсатган жойда бўлгани ва
у ерда ҳеч қандай булоқ кўрмаганлиги учун чолнинг гапларига ишонмайди. Лекин сувсизлик
уни чол айтган жойга боришга мажбур қилади. Йигит чолга рахмат айтиб, йўлга чиқиши билан
чол кўздан ғойиб бўлади. Шунда йигит Ҳазрати Хизрга йўлиққанлигини билади ва бир оз йўл
юргач, тоғ орасидан кўкга нур таралаётганлигини кўради. Бу нур чашма сувидан кўтарилаётган
экан. Шундан кейин бу ерни «Нурота» деб атай бошлаган экан
1
.
Мазкур Чашма билан боғлиқ жуда кўп далиллар мавжуд. Унинг ёнидаги қабрни Шайх
Ҳасан Нурий (Нурота) номли илоҳий шахс қабри, деб юритилади. Аммо Алишер Навоийнинг
«Насойимул мухаббат» асарларида Нур тоғида чашманинг кунчиқар томонида Шайх Илёс
хазратларининг қабри мавжудлиги ёзилган экан
2
. Демак, мазкур қабр Шайх Илёс исмли
тарихий шахсга тегишли, деган хулосага келишимиз мумкин. Шунингдек, Нурота қадимда
«Куҳи нур», «Нур тоғи» атамалари билан юритилганлиги ҳам эътиборга лойиқ фактлардир.
Булардан ҳам кўриниб турибдики, бу ҳудудда ҳали олимлар учун илмий-тадқиқот ишларини
олиб бориш борасида ҳам кенг майдон мавжуд.
Бугунги ўзбек олимларининг олдида турган яна бир муҳим вазифалардан бири Нурота
ҳудудида жойлашган қадимги Нур қалъаси қолдиқларини ўрганишдан иборатдир. Бу
қалъанинг номланиши ва тарихи ҳали очилмаган қўриқдир. Худди шунингдек,
Деҳибаланддаги ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусан ёдгорликлари ҳам кам ўрганилган. Энг
муҳими, мазкур ёдгорликлар ҳовлисидаги «Авесто» даври кишиларнинг оташкадаларини
ўрганиш ҳам олимларимиз эътиборидан четда қолмаслиги керак. Бу обидалар ҳудудда илмий
туризм учун катта имконият мавжудлигидан далолат беради.
Вилоятнинг Хатирчи туманида ҳам бир қанча ғаройиб туристик объектлар мавжуд.
Жумладан, туман ҳудудида жойлашган тоғдаги «Жуннати» афсонавий тош ҳайкалчалар,
муаллақ турувчи улкан тош сайёҳларнинг диққатини тортиши тайин. Аммо бундай ноёб
туристик объектлар ҳам тизимли тарзда туристик мақсадлар учун фойдаланилмаяпти. Бундан
ташқари, юзлаб авлиёлар Ислом маънавияти ташвиқотида жонбозлик кўрсатган ўз даврининг
улуғ олимлари, комил инсонлари ҳам Хатирчи заминда қарор топган.
Туризм тизимида экологик туризмнинг ўз ўрни мавжуд. Бу айниқса Навоийдек вилоят
учун жуда аҳамиятлидир. Мазкур ҳудудда дашти-чўллар билан бирга тоғлар, гўзал манзарали
ҳудудлар, азиз авлиё ва мутафаккирлар қадамжолари, кўпгина фойдали қазилмалар, ўзига хос
аҳоли қатлами мавжуд.
Экологик туризмни тўғри англаш учун унинг турларини аниқлаб олиш лозимдир.
Экотуризм ҳам бошқа туризм сингари бир қанча турларга бўлинади. Буларни тадқиқ қилиш
учун унинг турли белгилари бўйича таснифланишини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бу
борада ҳам турли қарашлар мавжуд.
Буларнинг ҳаммаси табиат билан боғлиқ бўлса, иккинчидан шу маҳаллий халқнинг
маданий ва ижтимоий қадриятлари билан ҳам бевосита боғлиқдир. Ушбу жиҳатлар туризмнинг
барча юқоридаги курсатилган белгиларини ривожлантириш мумкин.
1
Сатторов У. Навоий вилояти.- Т.: “Yangi asr avlodi” yfihb`nb, 2004 – 6-7 бетлар.
2
Ўша жойда. – 7 б.
158
Do'stlaringiz bilan baham: |