AIM.UZ
Америка қитьаси туристик марказлари.
АҚШда туризм асосан 3 та ҳудуд Флорида, Калифорния ва штатларнинг шимолий шарқий қисмида ривожланган. АҚШ аҳолисининг 40%га яқини Нью-Йорк, Виржиния, Мен, Нью-Хемпшир Вермонт, Массачусетс, Коннектикут, Род-Айленд, Нью-Жерси, Делавэр, Мериленд ва ғарбий Виржиния штатларига кирувчи шимолий-шарқий қисмда яшайди. Унинг иқлими ёзда денгиз бўйида дам олиш ҳамда спортнинг қишки турлари билан шуқулланиш учун қулай.
Шимолий Америка тарихий ёдгорликларга бой бўлмаса ҳам, уларнинг аксарият қисми айнан шу ҳудудда жойлашган. Айрим эски шаҳарларда кўчалар XVIII асрда қандай бўлган бўлса, ўша ҳолатда сақланиб қолган. Аммо ҳудуд, биринчи навбатда, Нью-Йорк шаҳри бошчилигида замонавий маданият ва бизнес маркази сифатида машҳур. Пляжлар тизими шимолда Кейп-Кодедан бошланиб, жанубда Кейп-Хаттерасгача давом этади. қирқоқлар қум тепаликларидан иборат. Лонг-Айленд шимолий қирғоқлари турлича. Шу сабабли парус спорти билан шуқулланиш учун қулай. Масалан: Ньюпорт районида (қимматбаҳо ва элита 2-уй) Нью-Йорк бадавлат аҳолисининг шахсий пляжларга мавжуд бўлган 2-уйлари жойлашган. Мэнлар штати қирғоқи тошлардан иборат бўлганлиги сабабли, туризм кам ривожланган. Бу ерда жойлашган Аркадия миллий боқи ўз мавқеига асосан мамлакатнинг 2-боқи ҳисобланади ва 1 йилда 4 млн кишини қабул қилади. Флорида штатида туризм аввалги асрнинг 70-йилларида қишки дам олиш зонаси сифатида ривожлана бошлаган. Бой америкаликларнинг аксарият қисми бу ерга қишда келиш учун уйлар қурганлар, аммо XX асрнинг 20-йиллари штатда катта ўзгаришлар бўлди ва ҳудуд улкан туристик марказга айланди. 1987 йилда улар 34 млн меҳмонни қабул қилди.
Штат бюджет ҳисобига туризмдан келган даромад 40,2 млрд долларни ташкил қилди. Шу билан биргаликда 1,28 млн киши иш билан таъминланган. Майами-Бич улкан кўнгил очар тадбирлари бўйича ном қозонган. Шимолда элита виллаларига бой Палм-Бич жойлашган. ғарбий қирғоқда Форт Майерс ва Санкт-Петербург оралиқида юқори сифатли пляжлар мавжуд. Штатнинг кўзга кўринарли жойлари – бу, Диснейленд ва Космик тадқиқотлари маркази ҳисобланади. Флорида штатида катта автомобил йўл тизими мавжуд. Шу сабабли бу ерга автотуристларнинг катта миқдори келади.
Флориданинг транзит туризми унча катта эмас. Майами порти бутун Америка круиз йўловчилари учун дарвоза ҳисобланади ва 1 йилда 1 млн. га яқин туристларни ўтказади. АқШ штатлари орасида келувчилар миқдори ва сарф-харажат бўйича Калифорния штати етакчилик қилади. Аҳолининг 90%дан ошиқи Тинч океани қирғоқларида жойлашган шаҳарларда истиқомат қилади. Бу ерда бир кунлик ички туризмининг яхши ривожланишига қарамасдан Калифорния, АқШ халқаро туризмнинг асосий марказларидан бири бўлиб келмоқда.
Калифорния қирғоқлари турли-туман манзараларга бой. Бу ерда қум пляжлари ва қоялар мавжуд. Аммо штатнинг ички қисмида дам олиш ва саёҳат қилиш учун жуда кўп гўзал жойлар бор. Масалан: 1 йилда 3 млн. га яқин меҳмон қабул қилувчи мамлакат миллий парки – Йосемит парки мавжуд. Лос-Анжелес штатнинг асосий туристик маркази ҳисобланади. Бу ерда барчага таниш Голливуд киностудияси ва болалар оромгоҳи Диснейленд мавжуд.
Калифорниянинг бошқа йирик туристик шаҳарларига Сан-Диего ва Сан-Францисколар киради.
Калифорниянинг яқинида АҚШнинг бошқа муҳим туристик маркази Невада штатининг Лас-Вегас шаҳри ва Аризона штатининг Гранд-Каньон шаҳри жойлашган. 1987 йилда уни 16,2 млн меҳмонлар зиёрат қилдилар. Улар шаҳар бюджетига 8,6 млрд доллар фойда келтирдилар.
Шаҳарнинг меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришга катта маблағ ишлатилади. Бу ерда дунёнинг улкан отеллари “Нью-Йорк” ва "МGМ" отеллари жойлашган. Гранд-Каньон Колорадо дарёси ёнидаги водийда жойлашган. У машҳур миллий парк сифатида жойлашган. Бир йилда бу ерга 3,5 млн меҳмон ташриф буюради. АқШнинг бошқа штатлари ҳам кўзга ташланадиган жойларга бой. Масалан: Техасда гўзал пляжлар мавжуд бўлса, Хьюстенда космик тадқиқотлар маркази мавжуд. Вайоминг, Колорадо, Монтана, Юта боғли штатлари жуда бой ресурсларга эга. Чет эл меҳмонлари 2 та асосий гуруҳга бўлинади: қўшни бўлган мамлакатлар Мексика ва Канада ҳамда океан ортидаги меҳмонлар. 1-гуруҳ умумий келувчиларнинг 62%ини ташкил қилади. Бироқ Нью-Йорк, Гавая ороллари ва Калифорния ҳам улар учун муҳим туристик марказ бўлиб келмоқда. қитьалараро меҳмонларнинг аксарияти АҚШга Европадан (47%) ва Осиёдан (31%) келишади. Европадан ташриф буюрувчи саёҳатчиларнинг 1 йилда 2,49 млн. га яқинини британияликлар, 3,3 млн. га яқинини эса японлар ташкил қилади. Япониялик меҳмонларнинг 2/3 қисми кўпроқ Тинч океани ороллари — Гавая ёки Гуамга борадилар.
Қитьалараро меҳмонлар мамлакат бўйлаб саёҳати вақтида ўртача ҳисобда 2 та штатда бўладилар. Сан-Францискога яқин жойлашган район — Силикон водийси юқори технологияларни ривожлантиришнинг асосий маркази ҳисобланади. Шу сабабли у кўпроқ Япониялик туристларни жалб қилади. Чет эл меҳмонларининг келиши қуйидагича: уларнинг асосий қисми Нью-Йоркка тўғри келади ва 17,9%ни ташкил қилади, ундан кейин Тинч океани қирқоғи (19,5%), Флорида ўзининг қирғоқ бўйича штатлари билан биргаликда 18,5%ни ташкил қилади. АҚШ аҳоли сонининг кўплигига қарамасдан мамлакатдан четга кам турист саёҳатга чиқади. Масалан, 1992 йил чет давлатларга 52,8 млн киши кетган. Уларнинг аксарият қисми қўшни бўлган Мексика ва Канадада бўлишган. Бу мамлакатларга борадиган 1 кунлик туристларнинг сони эса бундан ҳам кўпроқ. Мексикага 50 млн киши, Канадага эса 23 млн киши тўғри келади. 1992 йилда четга чиқиш туризмининг 25%и Европага, 17%и Узоқ Шарққа ва 10%и Кариб бассейнига тўғри келади. Америкаликларнинг қисқа дам олиш таътилининг 51%и 2 ёки ундан камроқ тунни ташкил қилган. Бу саёҳатларнинг аксарияти автомобилларда (80%) уюштирилади. Америкаликлар орасида қирғоқ ва кўллар бўйида жойлашган курорт ҳамда дам олиш зоналарининг мавқеи ошиб бормоқда.
АҚШга қўшни бўлган мамлакат Каристик маркази шундай ҳудуд географиясига эга. Аҳоли сони 26,5 млн кишини ташкил қилади.
Канаданинг ички туризми АҚШнинг ички туризмини эслатади. Туристлар учун Онтарио ва Квебек, Альберто ва Британия Колумбияси юқори мавқега эга. АҚШ бозорининг 18,9 млн. ини канадаликлар ташкил қилади. Канадалик туристлар АҚШнинг жанубида жойлашган ёзги ва қишки курортларга, Мексика ва Кариб бассейнига қизиқишади. Европа ва Буюк Британияга канадаликлар асосан қариндош ва дўстларини кўриш учун борадилар (38%дан кўпроғи). Канадага чет эл меҳмонларининг келиши туризмда 90-йилларининг бошларида турғун ҳолатга учради. 93-йилда эса камая бошлади. АҚШдан келувчи туристлар сони 1987 йилда 12,7 млн кишидан 1992 йилда 11,8 млн. га тушди. Шу билан бирга Осиё мамлакатларидан келувчи туристлар сони ҳам камайди. Канада бозорини асосан Буюк Британия, АҚШ ва Франция тўлдириб келмоқда.
Мексикада иқтисодий муаммолар бир талай. Булардан энг асосийси эса чет эллардан олинган қарзлар. Аҳолининг кўплигига қарамасдан мамлакатда ички ҳамда четга чиқиш туризми кам ривожланган. 1992 йилда мамлакатда 4,3 млн га яқин чет эллик турист ва 38 млн ички туристлар мавжуд бўлган. Бироқ мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш учун катта имкониятлар ва улкан туристик ресурслар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |