Компьютер вируси ? – Компьютер вируси ўзи нима? Бу аслида, ўта кучли, юқори малакали дастурчи ("хакер") лар томонидан ёзилган кичик ҳажмли махсус дастур бўлиб, улар одатда кўп марталаб нусхаланади ва ижрочи файлларга "ёпишиб олади", уларнинг "ишга тушиши" оқибатида гоҳ мониторда турли ёт ёзувлар бўлиши, гоҳ дискдаги ёзувлар (файллар) ўчириб юборилиши, бундан ташқари вирус диск ёки локал тармоқ орқали бошқа компьютерларга ўтиши ҳам мумкин.
Компьютер вирусининг биринчи «эпидемияси» 1986 йили содир бўлди,
Ўшанда Brain (ингл. «мия») номли вирус шахсий компьтерларнинг дискеталарини зарарлади.
Ҳозирги пайтда компьютерларни зарарловчи ва компьютер тармоқларига тарқалувчи 150 мингдан ортиқ вируслар маълум.
PC Tools компанисининг таҳлилига кўра, компьютер вируслари ва шпион дастурларни тарқатиш масштаби бўйича
Россия федерацияси анчадан буён “гигант” давлатлар Хитой ва АҚШ давлатларидан ўзиб кетди.
PC Tools таҳлилчиларнинг баҳосига кўра-компьютерларни зарарловчи дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш бўйича
Россия- 27,89%
Хитой - 26,52%,
АҚШ - 9,98%
улушларни ташкил қилар экан !
Ҳозирги кунда Россия федерацияси жаҳон миқиёсида
вирусларни тарқатиш бўйича пешқадамлик қилмоқда !
!
«Вирус» нинг номи унинг кўпайиш қобилиятидан келиб чиқади.
Вируснинг ривожланиш даври:
яширин давр –вируснинг ҳаракати билинмайди ва кўринмас ҳолатда қолади;
шиддатли кўпайши- лекин унинг ҳаракатлари вақтинча фаоллашмаган;
фаол ҳаракатлар – муаллиф томонидан киритилган зарарли ҳаракатлар амалга оширилади.
Вирусларнинг яшаш муҳитига кўра уларни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
Тармоқли вируслар– турли хил компьютер тармоқларида тарқалган;
Файлли вируслар – COM ва EXE кенгайтмали файлларга ўрнашади;
Юклайдиган вируслар – Дискнинг юкланувчи секторига (Boot-сектор) ёки тизимли дискнинг программа юклайдиган секторига ўрнашади;
Файлли-юкланувчи вируслар – дискнинг юкланувчи секторларини ва файлларини зарарлайди.
Зарарлаш усулига кўра вируслар бўлинади:
Резидентли – зарарлаш пайтида тезкор хотирада ўзининг нусхасини қолдиради ва бу нусха операцион тизим объектларга мурожат қилганда уни тутиб олади ва унга кириб олади.
Норезидент вируслар – компьютернинг хотирасини зарарламайди ва у чекли вақтгача фаол бўлади.
Вируслар таъсир этиш даражаси бўйича қуйидагиларга бўлинади:
ХАФСИЗ – компьютернинг ишига таъсир қилмайди, лекин тескор хотира ва дискнинг ҳажмини камайтиради. Улар графикли ёки товушли эффектларга тушади;
ХАФЛИ – ШК нинг ишлашида ҳар хил хатоликларга олиб келади;
ЖУДА ХАФЛИ – уларнинг ҳаракати дастурларнинг йўқолишига ва маълумотларнинг ўчиб кетишига олиб келади.