Педиатрия ва болалар гигиенаси


-мавзу: Болаларни мактабгача таёрлашнинг физиологик асослари



Download 1,47 Mb.
bet22/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

2-мавзу: Болаларни мактабгача таёрлашнинг физиологик асослари


Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши “Мактабгача ёшдаги болалар таълим –тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари” орқали назорат қилинади. Давлат талабларидан мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган таълим –тарбия мазмунининг асосий йўналишлари ҳамда уларнинг мактабга тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар берилган бўлиб у давлат хужжати сифатида еътироф етилади.
Боларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига еришиш “Болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш” таянч дастури асосида амалга оширилади.
“Таълим тўғрисида” ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мамлакатнинг ижтимоий –иқтисодий тараққиётини таълимнинг асосий омили бўлган кадрларни тайёрлаш борасидаги енг зарур тадбирлар тизими белгилаб берилган соғлом авлодни тарбиялаш давлат ва жамиятнинг устувор йўналишидир.
Давлат талаблари асосида тузилган “Болажон” таянч дастурига асосан мактабгача ёшдаги болаларнинг ота –оналари, тарбиячилари, ҳамда ўзлари учун турли соҳалар бўйича дастурлар, қўлланмалар, тавсиялар ва жисмонан ривожлантиришга ёрдам берадиган турли туман ўйинлар ва таълим тарбия методи ёритилади.
Мактабгача ёшдаги болалар таълим –тарбиясига қўйиладиган Давлат талабларида белгиланган кўрсаткичларга еришиш 6-7 ёшдаги болаларни мактабга тайёрлашга, мустақил Ўзбекистоннинг равнақи учун баркамол инсон бўлиб йетишишларига замин ҳозирлайди. Болани мактабга тайёрлашда оилани ўрни жуда каттадир. Бола тарбиясида оиланинг барча аъзоларидан болаларга нисбатан тўғри муносабатни, балки уларнинг тақдири учун юксак маъсулият ҳиссини ҳам талаб қилувчи қийин ва мураккаб ишдир.
Болани мактабга тайёрлашда тарбияни ҳар томонлама жумладан
маънавий ахлоқий, ақлий естетик, жисмонан ва меҳнат тарбияларини биргаликда олиб бориш яхши самара беради.
Маънавий тарбияни болага ўтмишда Ватан равнақи, ел–юрт тинчлиги ва фаравонлиги йўлида курашган халқ қаҳрамонлари ҳақида гапириб бериш, мустақиллик, қадрият ва анъаналаримизни ўргатиш орқали сингдириш мумкин.
Оилавий тарбия жараёнида шахснинг бир қатор ахлоқий жиҳатлари шаклланадиган, бошқа ҳйеч қайси тарбия объкти оиладагидек юқори натижа бермайди.
Келажак авлодга естетик тарбия беришда ҳам оиланинг муҳим ўрни бор. Оила даврасида қўшиқлар куланиши, бирор ертак ёки асарни оила давриасида ўқиш, бирга спектакл ва кино кўриш ва таҳлил қилиш ва ҳоказолар болани естетик тарбиясини шакллантиришдаги жиҳатлардир.
Ота–оналар вояга йетаётган фарзандларининг жисмоний баркамоллигига ўта маъсулият билан қарашлари лозим. Масалан: ерталабки бадан тарбия машқларини болалар билан биргаликда бажариш, тўғри ва ватаминлашган овқат бериш, дам олишни, уйқуни тўғри ташкил етиш, кун тартибига риоя қилиш, вақтида шифокор назоратидан ўтказишлари зарур.
Бола ҳаётида меҳнат тарбияси муҳим саналади. Меҳнат болаларда уюшқоқлик, диққат, сарамжом –саришталикни тарбиялаш, шунингдек мақсадга еришишда сабот ва матонат каби ирода хусусиятларини ривожлантириш воситасидир. Бола ҳаётининг кун тартиби, одатда соғлом бола касалманд ва заиф болага нисбатан мактаб кун тартибига ва бутун дарс давомида ўзида жўш ўриб турган ғайратларини тийиб жим ўтиришга тезроқ кўринади. Болани мактаб кун тартибига тайёрлашда, унинг соғлигини мустаҳкамлашда ерталаб маълум вақтда ўриндан туриш, овқатланиш ва уйқуга ётишга аниқ риоя қилиниши керак.
Ҳар бир оила меҳнат фаолиятининг ҳарактери, маиший маросими, болаларнинг сони ва шу кабиларга ўз яшаш шароитини болаларнинг сони ва шу кабиларга ўз яшаш тартибини ўрнатади. Бироқ бир нарсани, яъни мактабгача ёшдаги боланинг нонуштаси ва тушлиги ўртасидаги оралиқ 4 соатдан ошмаслигини, тушлик вак кечки овқат ўртасидаги оралиқ–бир оз каттароқ (6 – 7 соат), бунинг орасида йенгил овқатланиш кечки чой бўлиши кераклигини унутмаслик керак. Боланинг бир суткадаги уйқуси тахминан 11 соатни ташкил қилиши керак. Бола тушликдан сўнг 1-1.5 соат дам олишга одатлансин. Кечқурун у доимо бир вақтда яъни 9 дан кечикмай ухлагани ёцин.Бола мириқиб ухласин десангиз,қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:бола ухлайдиган хонани яхшилаб шамоллатиш; болани ухлашга ётишдан олдин тишини тозалашга, юз-қўлини, оёғини ювишга одатлантириш болага ўринда нонушта қилишга асло йўл қўймаслик.
Боланинг меъёрида ривожланиш учун у тоза хавода кўп ҳаракат қилиш керак. Бола очиқ ҳавода қиш ойларида 4 соатдан кам бўлмаслиги, ёзда деярли бутун кунни очиқ ҳавода ўтказиш лозим.
Боланинг кун тартибига амал қилиши учун асосан қатъий назорат лозим. Бола кун тартибини бажараши мажбурийлигига ва ҳйеч қандай ва илтимослар, маълум вақтда овқатланмаслик ҳамда ўйнамасликка сабаб бўла олмаслигига кўникиши керак. Шу билан бирга кун тартибининг зарурлиги ва унинг фойдасини доимо тушунтириб бориш лозим. Масалан:

  • ерталабки бадантарбия машқларини яхши бажардинг, енди кун бўйи тетик юрасан;

  • баракалла, гулларни тозалаб яхши қилибсан менга анча ёрдаминг тегди;

  • ўз вақтида овқатлансак, пиёз ўсаган ҳамда касалга чалинмайсан; кун тартибининг қиммат бола фаолиятининг ҳар хил турларининг

алмашиниб туришини таъминлашдир, бу еса ёш ўсувчи организмни чар чашдан сақлайди, боланинг ҳар томонлама камол топишига имкон беради. Масалан: бола расм солишга қизиқиб кетиб, столдан 40 минут давомида турмади, лекин у фаол ҳаракат қилиши, чопиши керак. Шунинг учун у ўйнаб бўлганидан кейингина унга тинч ўйин ёки машғулотни тавсия қилиш мумкин. Бола шундай тартибга риоя қилса, у қай даражада бўлмасин аста –секин ўз фаолиятини бошқаришга одатланади, бу уни кундалик ва мактаб кун тартибининг асосий қоидаларига осонгина кўникишда катта аҳамиятга егадир. 5 -6 ёшли болалар билан ишлайдиган боғча тарбиячилар сўровлари шуни кўсратдики, кўпчилик боланинг мактабга тайёрлашда жисмоний ва ақлий ривожланишни афзал қўйишмоқда. Таълим тарбиявий –ишни боланинг тафаккури, нутқи ва билим жараёнларини шакллантиришга йўналтирилиб, педагоглар болани табиат ва жамоат тўғрисида асосий билимлар билан бойитишади.
Қандай қилиб олимлар мактабгача тайёргарликни аниқлашади?
Педагогик ва психологик адабиётларда боланинг таълим ва тарбяи жараёнига қириб, унинг мазмуни муваффақиятли ўзлаштириб олишга йўл қўядиган шахснинг умумий ривожланганлиги деб кўрсатилган, ақлий ва естетик ривожланишида егаллаши керак бўлган сифат ва жиҳатларнинг яхлит бир системаси деб кўрсатилган.
Мактабгача тайёргарлик даражасини боланинг ақлий, жисмоний вазифаларни бажара оладиган бутун организм ва асаб системасининг маълум йетуклик савиясини аниқлайди. Шу билан бир қаторда теварак атроф ҳақида олинган оддий билимлар хулқнинг ижтимоий ва ахлоқ –иродавий сифатларини шаклланиш даражаси катта аҳамиятга ега.
7 ёш – бу бола янги шаротига тез ўрганадиган ва ўқиш жараёнида муваффақиятли иштирок етадиган давр ҳисобланади. Я.А.Коменский боланинг йеттинчи йили –бу бекорчиликда бузилиб кенгмаслик учун мактабда ўқишни бошлайдиган вақт ҳисобланган. Болани она мактабида 5 -6 йил таълим –тарбия олишини, у йетарли ва оптимал муҳлат деб ҳисоблаган.
Боланинг ёши (7 ёш) мезонидан ташқари, уни соғлигини умумий ҳолати ва асосий антронометрик кўрсаткичлари жисмоний тайёргарлигини белгилашади. Бунда бўёи (7 ёшга 110 смдан кам бўлмаслиги керак) вазн (20кг), кўкрак айланаси (нафас чиққанда 55 смдан кам бўлмаслиги керак), танадаги ўзгаришлари суякларни ўсиши. Бола мустақил ўзи кийинишни, овқат йейишни, нарсаларни тоза ва тартибли саялашни ўрганиши керак. Бола катталар меҳнатини муҳимлигини тушуниши ва ҳурмат қилиш керак.
Боғча тарбиячилари ҳар бир болани мактабга тайёргарлигини тўғри аниқлашда йетарли педагогик ва технологик билим ва тажрибаларга ега бўлиши керак, бунда улар “мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим тарбиячига қўйиладиган давлат талаблари” талабларига таянишлари керак. Агар мактабгача даврда бола нормал ривожланган бўлса, унинг жисмоний ва ақлий ривожланишига ҳйеч қандай кучли таъсирлар бўлмаган бўлса, унда бола йетти ёшда таълим олиш даражасига йетади. Аммо баъзи оила ва боғчада мактабга тайёр бўлмаган болалар ҳам учрайди. Бундай болалар мутахассис назоратида махсус текширувдан ўтишади ва мутахассис ҳақида хулоса чиқаради. Боланинг мактабга тайёрмаслик хусусиятларидан –бу ўйин қарорлиги мустақил бўла олмаслиги ва ижтимоий ривожланишининг паст даражасидир.
Туман психологик –педагогик консултацияларида боланинг мактабга тайёргарлигини ҳар томонлама аниқлашади. Улар таъълим – тарбиядаги профилактик ва коррексион усулларни тавсия етадилар.
Енг танилган ва кенг тарқалган психологик диагностика воситалари:

  • А.Керннинг мактабга тайёргарлик тестлари.

  • А.Еффектнинг “Реверсив тест”.

  • Мактабга тайёргарликни текширадиган Топнинген текшируви.

Тестларни мазмун жиҳатдан 2 гуруҳга бўлиш мумкин: ўқиш жараёнида иштирок етадиган алоҳида психологик томонларни шаклланган даражасини аниқлайдиган тестлар; мактабга умумий тайёргарликни текширадиган тестлар.
Консултасия ходимлари болани текшириувини ота –оналар олдида ўтказадилар. Сўнгра текширувлар натижалари асосида қўйидаги чораларни маслаҳат берадилар:

  1. умум таълим мактабнинг 1 –синфга ёзиш;

  2. ўқишни 1 йилга қолдириш;

в) босани боғчага ёки мактаб қошидаги махсус синфга
ёздириш;
г) болани махсус мактабга ёздириш.
Болани қачон ва қанча тайёрлаш керак? Деганда катталар орасида ота –она ва тарбиячилар 3 ёшдан бошлаб, 1 синфга бир йил қолганда тайёрлашни кучайтириш керак.
Мактаб ҳаётига болани ким тайёрлаши керак? Боғча тарбиячилари болани мактабга тайёрлаш бутун боғча даврида амалга ошиши кераклигини тушунишади ва дастур талабларига биноан шуни амалга оширилади.
Ҳозирги замон ота –оналар болалани мактабга қандай тайёрлашмоқда. Биз шуни кўрсатиб утган едикки, ота –оналарнинг мактабда яхши ўқишнинг шартларидан бири –шахснинг умумий ривожланиши деб ҳисобланади. Аммо, боланинг ақлий ривожланишини енг асосий деб билишади, шунинг учун машғулотларда билим, нутқ, хотирасини ривожлантиришга харакат қиладилар.
Мактабгача ёшдаги болалар кун тартибининг мазмуни ва риоя қилиш усуллари.
7 ёшли болаларни мактаб фаолиятидаги кун тартиби жуда мураккаб вазифа бўлиб, айрим ота –оналар бу маъсулиятни бола ҳаёти ва мактабгача ёшдан ўйин давридан муҳимлигини ҳис қилмайди. Болалар учун тўғри ташкил етилган бир кунлик кун тартибини уни нафақат билимига балки соғлиғини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кун тартибини бирданига ўзгариши бола руҳиятига катта таъсир кўрсатади. Ота –оналарга кун тартибини тўғри ташкил қилиш учун биринчи жадвал ёрдам беради. Кун тартиби умумий кўрсаткич асосида олиниб: кундузи ва кечки уйқу, гигийеник тайёргарлик, йетарлича тоза ҳаводаги фаол ҳаракатдан турли машғулотларни олиш бу навбатма навбат олмаштириш ва овқат расионидан иборат.
Уйқудан олдин асосан кечки уйқудан олдин асосан бола тинч ва хотиржам бўлиши керак. Уйқудан олдин катталар болаларга кийимларини сарамжомлашга ўргатадилар.
Мактаб ёшидаги бола ҳар кўни камида 4 соат очиқ ҳавода бўлиши шарт. Совуқ кунларда хона ҳаракати +180 бўлиши керак. Кечки уйқу 11,5,12 соатга чўзилиши мумкин. Ҳафтани ўтишида болани ишчанлик қобилияти ҳарактайерини ўзгаришига олиб келади. Сешанба куни 6 ёшли болаларда марказий нерв системаси фунсионнал даражаси яхши бўлади ва ишчанлик қобилияти жуда баланд кўрсаткич бўлади.
Чоршанбадан шанбагача болаларда қисқа машғулотларда ҳам ишчанлик қобилияти пасая бошлайди. Душанба ерталабки вақт ишчанлик қобилияти паст бўлади.
Столни ойна олдига шундай жойлаштириш керакки, ёруғлик чап томондан тушсин.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish