Педагогиканинг илмий асослари педагогика предмети


мақсаддан келиб чиққан ҳолда суҳбат учун белгиланувчи саволларнинг мазмуни аниқлаш ҳамда саволлар ўртасидаги мантиқийлик ва изчилликни таъминлаш



Download 30,9 Kb.
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi30,9 Kb.
#69353
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
педагогика

мақсаддан келиб чиққан ҳолда суҳбат учун белгиланувчи саволларнинг мазмуни аниқлаш ҳамда саволлар ўртасидаги мантиқийлик ва изчилликни таъминлаш;

  • суҳбат жойи ва вақтини аниқ белгилаш;

  • суҳбат иштирокчиларининг сони хусусида маълум тўхтамга келиш;

  • суҳбатдош тўғрисида аввалдан муайян маълумотларга эга бўлиш;

  • суҳбатдош билан самимий муносабатда бўлиш;

  • суҳбатдошнинг ўз фикрларини эркин ва батафсил айта олиши учун шароит яратиш;

  • саволларнинг аниқ, қисқа ва равшан берилишига эришиш;

  • олинган маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш.

    Анкета методи (французча – текшириш). Ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Анкета методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этишга асосланади. Анкета саволларига жавоблар, кўп ҳолларда, ёзма равишда олинади. Ўрганилаётган жараён моҳиятидан келиб чиққан ҳолда анкета саволлари қуйидагича бўлади:

    1. очиқ турдаги саволлар (респондентларнинг эркин, бафсил жавоб беришлари учун имкон берувчи саволлар);

    2) ёпиқ турдаги саволлар (респондентлар «ҳа», «йўқ», «қисман» ёки «ижобий», «қониҳарли», «салбий» ва ҳоказо тарздаги жавоб вариантларини танлаш орқали саволларга жавоб берадилар).
    Анкета методини қўллашда ҳам бир қатор шартларга амал қилиш зарур. Улар қуйидагилардир:

    1. анкета саволлари тадқиқ этилаётган муаммонинг моҳиятини ёритишга хизмат қилиши лозим;

    2. анкета саволлари йирик ҳажмли ва ноаниқ бўлмаслиги керак;

    3. анкета саволлари ўқувчиларнинг дунёҳарши, ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш асосида тузилиши зарур;

    4. анкета саволлари респондентлар томонидан тўла жавоблар берилишини таъминловчи вақтни кафолатлай олиши зарур;

    5. анкета ўқувчиларнинг педагогик ва психологик тавсифномаларини тузиш манбаига айлантириб юборилмаслиги зарур;

    6. анкета жавоблари муайян мезонлар асосида пухта таҳлил этилиши шарт.

    Интервью методи респондент томонидан тадқиқ этилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервью респондент эътиборига туркум саволларни ҳавола этиш асосида ўтказилади. Интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади.
    Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш методи. Педагогик ҳодиса ва далилларни текшириш мақсадида таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текшириш мақсадга мувофиқдир. Мазкур метод Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларининг таълим муассасалари амалиётидаги бажарилиш ҳолатини ўрганиш, бу борадаги фаолллик даражаси, эришилган ютуқ ҳамда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва таълим муассасаси педагогик тажрибасини ошириш мақсадида қўлланилади.
    Таълим муассасаси фаолияти моҳиятини ёритувчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: ўқув машғулотларининг жадвали, ўқув дастури, гуруҳ (ёки синф) журналлари, ўқувчиларнинг шахсий варақалари, буйруқлар, Педагогик Кенгаш йиғилиши баённомалари ёзилган дафтар, Педагогик Кенгаш ҳарорлари, таълим муассасаси сметаси ҳамда паспорти, тарбиявий ишлар режаси, ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш борасидаги ҳисоботлар, таълим муассасаси жиҳозлари (ўқув парталари, стол стуллар, юмшоқ мебеллар ва ҳоказолар) қайд этилган дафтар ва ҳоказолар.
    Мазкур метод муайян йўналишларда ўқув-тарбия ишлари самарадорлиги даражаси, ўқувчиларда ҳосил бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми, илғор педагогик тажрибалар мазмунини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

    Тест методи. Ушбу метод респондентлар томонидан муайян фан соҳаси ёки фаолият (шу жумладан, касбий фаолият) бўйича ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникма, малакалар даражасини аниқлашга хизмат қилади. Тест ўз моҳиятига кўра қуйидаги саволлардан иборат:




    1. Download 30,9 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish