Гисталогия фанидан 1 ва 2-мавзунинг саволларига жавоблар.
Бир қаватли бир қаторли ясси эпителий (мезотелий). Бу эпителий сут эмизувчилар ҳайвонлар ва одам ўпка пуфакчалари, сероз бўшлиқлари деворининг плевра пардаси ҳамда юрак халтаси юзасини, чарви ва қорин пардасининг висцерал ҳамда париетал варақаларини қоплаб туради. Мезотелий номи организмнинг эмбрионал ривожланиши даврида эмбрионнинг мезодерма варақаларидан ҳосил бўлганлигига қараб берилган. Сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамда учрайдиган бир қаторли ясси эпителий (мезотелий) нинг бошқа эпителийлардан фарқи унинг аксарияти ташқи муҳит билан боғлиқ бўлмаган органлар юзасини қоплаб туришидадир. Тубан ҳайвонларда эса (масалан, ланцетникда) эмбрион ривожланишининг бошланғич даврларида ҳосил бўладиган иккиламчи бўшлиқ деворини қоплаб турувчи бир қаторли эпителий ташқи муҳит билан боғлиқ бўлади.
Мезотелийни ҳужайраларнинг бўйи жуда паст, юқоридан кўриниши юмалоқ ёки овалсимон бўлишига қарамай, полигонал шаклда, яъни четлари нотекис, узун-қисқа ўсимталар ҳосил қилган бўлади. Айрим ички органлар, яъни жигар, талоқ, тухумдон устини қоплаб турувчи мезотелий ҳужайралари кубсимон шаклда бўлиши мумкин.
Ҳужайра одатда битта, лекин айрим ватларда 2-3 та ядроли бўлиши мумкин. Ҳужайранинг ядро жойлашган жойи баландроқ бўлади. Мезотелий ҳужайралари электрон микроскопда кўрилганида ҳужайранинг апикал қисмида ўсимталар, яъни ворсинкалар кўзга ташланади. Ворсинкаларнинг сони ичак эпителийси ворсинкаларининг сонига нисбатан кам, бўйи ҳам калта бўлади. Бу ердаги ворсинкаларнинг узунлиги тахминан 1,5-3 микрон бўлса, диаметри 350-670 микронни ташкил этади. Уларнинг асосий вазифаси тўқималарнинг сўриш ва юзасини катталаштиришдан иборат.
Бир қаторли кубсимон эпителий.
Бу эпителий сутемизувчи ҳайвонлар ва одам буйрак каналчаларининг девори, жигар ҳамда ташқи секреция безларининг ўрта диаметрдаги чиқарув каналчалари (меъда ости бези, сўлак ва сут безлари) нинг ички юзаларини қоплаб туради. Улар ички секреция безларидан қалқонсимон безнинг вазифаси нормал ҳолатда бўлганда, улардан ташқари тухумдонда, ўпка бронхларининг охирги майда тармоқлари-бронхиолаларнинг деворида, яъни 1–3-тартибли респиратор бронхиолалар деворида учрайди.
Кубсимон эпителий дейилишига сабаб ҳужайранинг эни бўйига тенг бўлиб, куб шаклини эслатади. Ядроси, одатда, битта бўлиб, у ҳужайра марказида жойлашади. Бундан ташқари, бир қаторли кубсимон эпителий сут безлари, буйрак каналчалари, сийдик ажратиш йўлларининг ички юзасини қоплаб туради. Бу ҳужайраларнинг апикал қисмида майда ворсинкалар бўлиб, уларга бир қаватли бир қаторли ворсинкали кубсимон эпителий дейилади.
Бир қаторли призмасимон (цилиндрсимон) эпителий ҳужайралари базал мембранада жойлашади, 6-7-8 қиррали призмага ўхшаб кетади, овалсимон ёки юмалоқ шаклдаги битта ядрога ега. Ҳужайраларининг бўйи бир-бирига тенг бўлгани учун уларнинг ядроси ҳам бир хил текисликда, бир қатор бўлиб, ҳужайранинг базал қисмида жойлашади. Призмасимон (цилиндрсимон) ҳужайраларнинг бўйи енига нисбатан узун. Базал қисмлари бевосита базал мембрана билан туташган, апикал қисмлари эса бўшлиққа қараган бўлиб, организмда учрайдиган жойига ва бажарадиган вазифасига кўра ўзига хос морфологик тузилишга эга бўлади.
Сутэмизувчи ҳайвонларда бир қаватли цилиндрсимон эпителий меъда ва ичакларнинг ички юзаларини, ўт пуфаги, кўп ҳужайрали ташқи секреция безларининг йирик чиқарув каналчалари деворини, меъда ости бези, сўлак безлари, жигар ва буйрак каналчалари, бачадон ва унинг найчаси деворини қоплаб туради. Морфологик тузилишига кўра цилиндрсимон эпителий ҳужайралар: микроворсинкали, киприкли ва хивчинли бўлади.
Кубсимон эпетелийнинг ўзига хос ҳусусиятларидан бири Буйрак каналчаларидаги бу эпителий ҳақиқий сийдик ҳосил бўлишида иштирок этади. Масалан, у бирламчи сийдик таркибидаги организм учун керак моддаларнинг (сув, ҳар хил тузлар ва қанд моддасининг) қайтадан яна қонга сўрилишини таъминлайди. Бундан ташари, организмда диаметри кичик бронхларнинг ички юзасини қоплаб турувчи эпителий бўлиб, уни бир қаватли бир қаторли киприкли кубсимон эпителий дейилади.
Yassi epeteliy hujayralarni esa quydagicha hususiyarga ega. Мезотелий ҳужайралари ҳар хил таъсир туфайли ёки шамоллаганда кўпайиш хусусиятига эга, натижада ҳужайралар бир-бирига нисбатан тортилиб, уларнинг ораларида ҳар хил тешикчалар пайдо бўла бошлайди, буларни стоматозлар дейилади (Стоматоз-грекча стома (стоматоз) – оғиз деганда маънони ифодалайди). Мазкур тешнкчалар орали фагоцитлар бириктирувчи тўқимадан мезотелий юзасига ўтиб, организмни ҳимоя қилади. Шу йўл билан организм бўшлиқлари билан тўқималар ўртасида ҳимоя тўсиғи ҳосил бўлади.
Киприкли ясси эпителий (мезотелий). Бу эпителий, асосан тубан ҳайвонлар организмида учрайди. Уларда мезотелий ясси, кубсимон, цилиндрсимон бўлади. Ҳужайра юзасини майда тукчалар-киприкчалар қоплаган бўлиб, уларга киприкли ясси эпителий дейилади. Бу эпителий тубан ҳайвонларда қопловчи эпителий вазифасини бажаради, умуртқалиларда бундай хусусиятини йўқотади. Масалан, мезотелий ҳужай-ралари амфибияларда ясси ёки кубсимон бўлади. Рептилия ва ҳушларда эса мезотелий ҳужайралари киприкчаларини йўқотган бўлади ва асосан ясси шаклда учрайди.
Мезотелий ҳужайралари физиологик ва реператив регенератсияланиш хусусиятига ега.
Кўп қаватли мугузланмайдиган ясси эпителий. Эпителийнинг бу тури умуртқали ҳайвонларда ва одамда юқори даражада табақаланган бўлиб, ўзига хос ҳужайралар қавати билан ажралиб туради. Бундай эпителий кўзнинг мугуз пардаси, қизилўнгач, оғиз бўшлиғи ва унинг ички юзасини қоплаб туради. Бу турдаги эпителийнинг микроскопик тузилиши кўз мугуз пардаси мисолида кўринади. У, асосан, уч қаватдан ташкил топган. Ҳар бир қават ҳужайралари ўзига хос морфологик тузилишга эга.
Пастдан биринчи қаватни ташкил этувчи ҳужайралар базал мембрана устида жойлашганлиги учун улар базал ҳужайралар дейилади. Улар цилиндрсимон бўлиб, базал мембранага нисбатан перпендикулар жойлашган. Бу ҳужайралар эпителий ҳаётида муҳим вазифани бажаради. Улар юқори даражада табақалашган бўлиб, доим митоз йўли билан бўлиниб, кўпайиб туради. Бўлинган ҳужайралар ажралиб, юқори қават ҳужайраларининг орасига киради. Юқори қаватлардаги ўз вазифасини бажариб бўлган ҳужайралар эса буларга ўрнини бўшатиб беради.
Иккничи қаватни ташкил этувчи ҳужайралар нотўғри шаклда бўлиб, 2-3 қават ҳужайралардан ташкил топган. Кўп қиррали, ўзидан қуш қанотига ўхшаган бир нечта ўсимта чиқарган. Бу ўсимталар ҳужайралараро бўшлида жойлашган бўлиб, ёнидаги ҳужайра мембраналари билан туташиб туради ва тўқима мустакамлигини таъминлайди. Шунинг учун бу қават “тиканли” ёки “қанотли” ҳужайралар қавати дейилади. Лекин, ўсимталар ҳужайралар ичига ўсиб кирмайди. Шунинг учун, ҳужайралар орасида қисман бўшлиқ бўлиб, бу ердан ҳужайралараро суюлик оқиб туради ва юқоридаги ҳужайраларни озиқ моддалар билан таъминлайди. Тўқимада моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўлган чиқинди моддалар ҳам шу бўшлиқ орқали ҳаракатланади.
Эпителийнинг юқори қаватини ташкил этувчи ҳужайралар яссилашган бўлиб, ён атрофдаги ҳужайралардан аста-секин ажралиб, тўкилиб туради. Ҳужайра яссиланиши билан бир қаторда унинг оралиқ моддаси юқори томонга оқиб чиқиб қотиб бошлайди ва суюликнинг тўқима юзасига чиқиб кетишдан сақлайди. Тўкилган ҳужайралар ўрнини пастки қаватдан юқориги қаватга ўсиб чиқувчи ҳужайралар эгаллаб боради.
Жароҳат натижасида эпидермис қаватлари тикланиши билан бир қаторда дерма қаватида ҳам тикланиш жараёни юз беради. Ва, дерма билан эпидермис ўртасида базал мембрана ҳосил бўлади.
6. Ташқи эпителий ҳужайралардан ташкил топган эпидермис, иккинчиси, унинг остида жойлашган асосий қават - дермсидир. Уларнинг ўртасида бир-биридан ажратиб турувчи базал мембрана жойлашган. Эпидермиснинг ўзи бир неча қаватни ташкил этувчи эпителий ҳужайралардан иборат (14-расм). Ҳар бир қават ҳужайралари морфологик тузилиши ва вазифасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Эпидермис 4-5 қават ҳужайралардан ташкил топган. Терининг тук боМмаган қисмига кафт ва товон юзалари киради, бу жойларда эпидермис 5 қаватдан иборат. Эпидермиснинг қолган қисми 4 қаватдан иборат боМиб, уларда бешинчи ялтироқ қават боМмайди: Эпителий доимо базал мембранада жойлашади. Тери эпидермис қаватининг, юқорида айтиб ўтилганидек, мураккаб микроскопик тузилиши организмни ҳар хил ташқи таъсирдан ҳимоя қилишга мослашган. Терининг ниҳоятда эгилувчан ҳужайралари зич жойлашган боМиб, касаллик қўзғатувчи ҳар хил микроорганизмларни ўзидан оМказмайди. Шу билан бирга у терини қуриб қолишдан сақлайди ва организмнинг т
эрморегулациясини тартибга солади. Ташқаридан ҳар хил омиллар таъсир эттириб, мугузланиш жараёнини тезлатиш ёки секинлатиш мумкин. Масалан. карбонат ангидрид (СО"), А витамин етишмаслиги ва гидрокортизон ҳамда эстероген гормони бу жараённи тезлатса, рентген нури секинлаштиради.
7. Мелоноцит хужайралар эпидермада жойлашган.у асосан терида ранг хосил килишда катнашади.
8. Донадор қавати ташкил этувчи ҳужайралар цитоплазмасида тўқ бўяладиган кўпгина йирик доначалар бўлади. Улар фибриллар оқси! моддасидан ташкил топган бўлиб, унга кератогиалин доначалари дейилади. Эпидермиснинг юқориги ялтироқ қаватида бу модда элеидин, мугузланувчи қаватида кератин моддасига айланади. Кератогиалин доначаларининг таркиби полисахаридлар, липидлар ва қисман оқсиллардан ташкил топган. Бу ҳужайралар бир неча десмосомалар ёрдамида бир-бири билан бирикиб, тўқроқ бўяладиган ядрога эга. Цитоплазмасида доначалардан ташқари, кўп миқдорда ипсимон майда структуралар учрайди, улар протофибриллалар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |