Педагогика ва психология, таълим технологиялари” кафедрасининг навбатдан ташқари йиғилиш баённомасидан



Download 19,12 Kb.
Sana06.07.2022
Hajmi19,12 Kb.
#750300
Bog'liq
кафедра хулосаси (2)


Тошкент шахар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази
Педагогика ва психология, таълим технологиялари” кафедрасининг навбатдан ташқари йиғилиш
баённомасидан
КЎЧИРМА


2022-йил 27-май Тошкент шаҳри

Қатнашдилар:



  1. PhD Г.Маматова, ӯқитувчилар п.ф.ф.д М.Йӯлдошева,

  2. п.ф.ф.д Б.Мингбоева,

  3. катталар таълими магистранти М.Тошмуродова.

Кўрилган масалалар:
Кафедрада илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш ҳолати ҳамда стажировка ўташ учун келган магистрлар фаолияти тўғрисида.
Эшитилди:
Юқоридаги масала юзасидан кафедра мудири PhD Г.Маматова сўзга чиқди ва кафедрада илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш ҳолати ҳамда стажировка ўташ учун келган магистрлар фаолияти тўғрисида тўҳталиб ўтди. Кафедрага бириктирилган А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот иститути 5А110905-Катталар таълими магистранти М.Тошмуродова томонидан 2022- йилнинг 10-27 май кунлари стажировка дастури доирасида амалга оширилган ишлар, кузатилган дарс таҳлиллари, мутахассислик бўйича кўникма ва малакаларни такомиллаштириш мақсадида хамкорликда маъруза дарслари ташкил этилди, магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва химояга тақдим этиш, расмийлаштириш юзасидан кафедранинг тажрибали ўқитувчилари томонидан илмий ва услубий тавсиялар берилди. Магистрлик диссертацияси доирасида назорат ва тажриба-синов ишлари ўтказиш учун гуруҳлар танлашда амалий тавсиялар берилди. М.Тошмуродова стажировка мобайнида ўзининг намунали хулқи, изланувчанлиги, тиришқоқлиги, ҳар бир юклатилган вазифага масъулият билан ёндошиши билан бошқа магистрлардан ажралиб турди. Стажировка раҳбари томонидан берилган вазифаларни ўз вақтида, аъло даражада бажарди. Магистрлик диссертациясининг назарий, амалий ва экспериментал қисмлари бўйича материаллар тўплади, таҳлил қилди ва умумлаштирди. Дарс ўтиш маҳорати ва компетенцияларини ривожлантириш мақсадида маъруза дарслари ташкил этди. Ўзининг касбий билим, кўникма ва малакаларини ҳамда шахсий фаолият тажрибасини ривожлантирди. Худудий марказда ташкил этилаётган илмий-амалий конференцияга ўз мақоласини тақдим этди. Белгиланган талабларга мувофиқ ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириб борди. Стажировка кундалигини ҳам тўлдириб тасдиқлатди. Энг асосийси ўзида мавжуд бўлган касбий қобилиятларини ривожлантирди. Келажакда М.Тошмуродовадан ўз касбининг малакали, етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонч билдирамиз.
Кун тартибидаги масала юзасидан кейинги сўз навбати магистр М.Тошмуродовага берилди.
Илмий педагогик фаолият ва стажировкамизнинг асосий мақсади назарий билимларимизни мустаҳкамлаш, мутахассислик бўйича касб маҳоратимизни ошириш ҳамда устозлардан диссертация ва уни ҳимоя қилиш тўғрисида илмий тавсиялар олишдан иборат. Белгилаб қўйилган мақсаддан келиб чиқиб ўз олдимга қуйидаги вазифаларни қўйдим ва бунга эришдим деб ўйлайман:
- касбий-амалий малака ва кўникмаларни таркиб топтириш;
- амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
- ички тартиб-қоидалар ва хавфсизлик қоидаларига риоя этиш кўникмасини таркиб топтириш;
- ишга ижодий ёндашиш кўникмаларини шакллантириш;
- тажрибали мутахассислар билан суҳбатлар ўтказиш;
- бириктирилган раҳбар билан хамкорликда дарслар ташкил этиш;
-илмий-тадқиқот компетенциялари хакидаги билимларни такомиллаштириш;
Вазифалардан келиб чиқиб, стажировка даврида дарс ўтишдан олдин стажировка раҳбаримнинг дарсларини кузатдим ва дарс ўтиш тартибини ўргандим. Гуруҳларда амалий ва семинар дарсларида кузатувчи сифатида ўтирдим ва амалиёт раҳбарим менга тегишли бўлган кўрсатмаларни берди ва иш ҳужжатларини юритишни ўргатди.
Институда ўтказилаётган 2022-йилнинг 27-май куни “Янги Ўзбекистон тараққиёти даврида халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий анжуманига “Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш масалалари. Педагогика ва андрагогика тушунчалари” мавзусида илмий мақола топширилди. Кафедра фаолияти, ўқитувчиларнинг муомаласи ҳамда берган тавсиялари келажакдаги фаолиятимда катта қанот бўлиб хизмат қилади деб ўйлайман.
Кафедра мудири PhD Г.Маматова ва кафедра профессор-ўқитувчилари магистр М.Тошмуродованинг стажировка дастури бўйича бажарган ишларини аъло даражада деб баҳоладилар.
Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб кафедра йиғилиши


Қарор қилади:

  1. Кафедра Катталар таълими мутахассислиги магистранти М.Тошмуродованинг стажировка дастури бўйича берган маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.

  2. Кафедрага бириктирилган магистр М.Тошмуродованинг стажировка дастури бўйича амалга оширилган ишларнинг бажарилиши юзасидан берилган ҳисоботи аъло даражада деб топилсин.

  3. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан холда М.Тошмуродовага келгусидаги иш фаолиятини ТШПХҚТМОҲМда давом эттириш таклифи берилсин.

Йиғилиш раиси: PhD Г.Маматова
Йиғилиш котибаси: PhD, доцент Б.Мингбоева
Download 19,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish