Педагогика



Download 2,56 Mb.
bet21/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Тарбия мазмуни. Ақлий тарбия – шахсга табиат ва жамият тараққиёти тўғрисидаги билим асосларини бериш, унинг ақлий (билиш) қобилияти, тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, шахс томонидан табиат, жамият, шунингдек, инсон тафаккури ҳақидаги билимларни ўзлаштириш, унда илмий дунёқарашни шакллантиради. Ақлий тарбия юксак маънавий ва ахлоқий сифатларга эга шахсни тарбиялашда етакчи ўрин тутади.
Билимлар тизимини онгли равишда ўзлаштириш мантиқий фикрлаш, хотира, диққат, идрок этиш, ақлий қобилият, майиллик ва иқтидорни ривожлантиришга кўмаклашади.
Аҳлий тарбиянинг вазифалари қуйидагилар саналади:
- шахс томонидан илмий билимларнинг муайян ҳажмини ўзлаштирилишига эришиш;
- билишга бўлган қизиқишларни юзага келтириш;
- ақлий қобилият ва иқтидорни ривожлантириш;
- билишга бўлган фаолликни кучайтириш;
- мавжуд билимларни мунтазам равишда бойитиб бориш, умумий ўрта таълим ва махсус касбий тайёргарлик даражасини оширишга бўлган эҳтиёжни ривожлантириш.
- илмий дунёқарашни шакллантириш.
Муҳаммад алайҳиссалом ўз ҳадисларида; «Илмга илм олмоқ йўли билан эришилгайдир. Илму ҳунарни Хитойга бориб бўлса ҳам ўрганинглар. ... Илм эгалланг. Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларда йўлдош, бахтсиз дақиқаларда раҳбар, қайғули онларда мададкор, одамлар орасида зебу-зийнат, душманларга қарши курашишда қуролдир» дейди.
Шунингдек, ҳадиси Шарифда «Илм олмоққа интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» дейдилар.
Алишер Навоий ўзининг «Фарҳод ва Ширин» достонидан Фарҳоднинг ақлу-идрокли, билимдон, ҳунарманд, камтар, инсонпарвар, иродали ва эътиқодли бўлганлигини тасвирлайди.
Жисмоний тарбия ўқувчиларда жисмоний ва иродавий сифатларни шакллантириш, уларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан меҳнат ҳамда Ватан мудофаасига тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ижтимоий тарбиянинг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Юқори даражада ривожланган ишлаб чиқаришга асосланган мавжуд ижтимоий шароит жисмонан бақувват, ишлаб чиқариш жараёнида юқори унум билан ишлашга қодир, қийинчиликлардан чўчимайдиган, шунингдек, ватан ҳимоясига доимо тайёр бўлган ёш авлодни тарбиялаш зарурлигини кўрсатмоқда.
Жисмоний тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ўқувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни тўғри жисмоний ривожлантириш;
- ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний иш қобилиятларини ошириш;
- уларнинг табиий ҳаракатчанлигини ривожлантириш ва мукаммалаштириш;
- ўқувчиларни ҳаракатнинг янги турларига ўргатиш;
- уларнинг иродавий сифатлари (куч, чаққонлик, уқувлилик ва бошқалар)ни ривожлантириш;
- ўқувчиларнинг гигиеник кўникмаларни ривожлантириш;
- уларда маънавий-ахлоҳий сифатлар (дадиллик, қатъиятлик, интизомлилик, масъулиятлик, жамоа билан бўлиш)ни тарбиялаш;
- ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спорт билан доимий ва мунтазам шуғулланишга бўлган эҳтиёжни шакллантириш;

  • ўқувчиларнинг соғлом ва бақувват бўлишларига эришиш.

Жисмоний тарбияни болаларнинг мактабгача ёшидан бошлаб мунтазам ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тарбия таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган фанлардан бири саналади. Синфдан ва мактабдан ташқари шароитларда ташкил этилувчи жисмоний машғулотлар жисмоний тарбия дарсларининг самарадорлигини таъминловчи қўшимча тадбир ҳисобланади. Жисмоний тарбия тарбиянинг бошқа таркибий қисмлари билан мустаҳкам боғланган ҳамда улар билан биргаликда ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш вазифаларини ҳал этади.
Демак, юқорида таъкидлаганидек, ёшларни ақлий жиҳатдан камол топтиришнинг биринчи шарти уларни илм олишга даъват этишдир.
Ахлоқий тарбия муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онги, ҳаёти, турмуш тарзига сингдириш мақсадида ташкил этилувчи педагогик жараёндир. Ахлоқий тарбия ҳам ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади. Ахлоқий тарбия асосини шахсни ижтимоий ахлоқий меъёрлардан хабардор этиш ташкил қилади. Ахлоқ (лот. «moralis» - хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг шаклларида бири ҳисобланиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи, муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-атвор қоидалари, мезонларининг мажмуи сифатида акс этади.
Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳатлар, ҳикоятлар асрлар давомида таркиб топган миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятлар мазмунида ўз ифодасига эга бўлган. Шарқ мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Наҳшбанд, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий Алишер Навой ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг ахлоқ ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллик, миллатидан қатъий назар одамларга хайриҳоҳлик билан муносабатда бўлиш ва ўзаро ёрдам туйғуси – кишилар ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади. Ўзбеклар диёрига, ўз Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, билимга, устозларига, маърифатпарварларга нисбатан алоҳида ҳурмат-эҳтиром Ўзбекистон аҳолисига хос фазилатлардир».
Амир Темур ахлоқи хусния – яхши хулқлар эгаси бўлган. У оқил ва тадбирли саркарда сифатида кишиларни турли лавозимларга тайинлаш ва вазифасидан озод этишда ҳам шошма-шошарлик ва адолатсизликка йўл қўймаган, балки етти ўлчаб, бир кесган.
Имом Исмоил ал-Бухорий «Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Оллоҳ Таоло сенга берган бўлса, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир», деган эди.
Демак, ахлоқий тарбия баркамол инсон тарбиясида етакчи бўғин, инсоний сифатларни яратувчи, шакллантирувчи, мукаммаликка эриштирувчи восита ҳисобланади. Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, ахлоқий тарбия инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир омилдир. Яхши хулқларнинг яхшилиги, ёмон хулқларнинг ёмонлигини дадил ва мисоллар билан баён қиладурғон китобдир.
Худди шу маънода ахлоҳ кишининг хулқ-атвори, эътиқод-иймони, юриш-туриши, фикр-мулоҳазалари, мушоҳада ва мулоқотида намоён бўлади. Ахлоқли инсон ўзини қаттиқ ҳурмат қилади, унда ички интизом кучли бўлади. Суҳбатдошнинг кўнглига қараб гапиради, кишининг дилини оғритмайди, мулоқот одобига риоя қилади.
Ижтимоий тарбиянинг яна бир муҳим таркибий қисми меҳнат тарбияси саналади. Меҳнат тарбияси шахсга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараёндир. асоси, ҳаёт манбаи, умр мазмуни ҳисобланади. Меҳнат тарбиясидан кўзланган мақсад, аввало, ўқувчиларга меҳнатнинг моҳияти, мазмунини чуқур англатишдан иборатдир.
Меҳнат ижтимоий ҳаётнинг муҳим асоси, шахсда маънавий-ахлоқий ва иродавий сифатларни шакллантиришнинг кафолатидир. Меҳнат қилаётган киши ўзи бажараётган ишнинг натижаларини кўрса, ҳис қилса, ўша натижалардан қониқса, роҳатлансагина меҳнат тарбиявий аҳамият касб этади. ҳалол меҳнат – киши ҳаётининг мазмунини ташкил қилади.
Халқимизнинг «Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат», «Бугунги ишни эртага қолдирма», «Дарё сувини баҳор тоширар, инсон қадрини меҳнат оширар», «Ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди», «Меҳнатдан қўрқма, миннатдан қўрқ», «Одамнинг ҳусни меҳнат» каби мақоллар бежиз яратилмаган. Буюк аллома Баҳоуддин Наҳшбанднинг «Дил ба ёру, даст ба кор» деган ҳикмати бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Алломанинг фикрича, «Агар киши ҳунарли бўлса, у билимини ҳақиқатга бағишлайди, ўз меҳнати билан кун кечиради, борди-ю касби бўлмаса, билимини кун кечиришга сарфлайди, ҳалолликни унутади».
Таъкидлаш лозимки, меҳнатсиз келган бойлик инсон руҳиятини бузади, ҳар қандай муқаддас нарсани қадрсизлантиради. Меҳнат жараёнида кишиларда дўстлик, биродарлик, жамоа бўлиб ишлаш каби барча тарбиявий сифатлар шаклланади. Энг муҳими, меҳнат муҳтожлик, бекорчилик, ахлоқий жиҳатдан бузилишдан сақлайди. Меҳнат орқали инсон ўзининг ва ўзгаларнинг қадрини билади.
Аждодлармиз бола тарбиясида, энг аввало, уни меҳнатга ўргатиш, касб-ҳунарга қизиқтиришга алоҳида эътибор беришган. Ўзлари фарзандларига меҳнатсеварликлари билан намуна бўлганлар. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Кримов таъкидалаганидек: «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни, бу нарса уларнинг собитқадам, ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлилига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимизнинг равнақ топишининг асосий шартидир».
Бу вазифаларни амалга оширишда ота-она, устоз ва мураббий, кенг жамоатчилик ўз меҳнатини аямасликлари, айниқса, мактаб ўқувчиларида меҳнатга ва меҳнат аҳлига тўғри муносабатни шакллантиришдаги масъулиятни чуқур ҳис қилишлир керак.
Нафосат тарбияси (эстетик тарбия: лот. «эстезио» – «гўзалликни ҳис этаман» маъносини билдиради) шахсни ижтимоий воқелик, табиат ва меҳнат муносабатлари ҳамда турмуш турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш, тўғри тушунишни ўргантиш, уларнинг эстетик дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, шунингдек, гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялаш жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг яна бир муҳим таркибий қисми саналади. Ақлий, ахлоқий, меҳнат тарбиясини эстетикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Эстетик тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • шахсга ижтимоий воқелик, табиат ва меҳнат муносабатлари ҳамда турмуш турмуш гўзалликлари ва уларни англаш тўғрисидаги билимларни бериш;

  • шахсда ижтимоий воқелик, табиат ва меҳнат муносабатлари ҳамда турмуш турмуш гўзалликларини англаш ва идрок қилиш қобилиятини тарбиялаш,

  • унда мавжуд гўзалликларни қадрлаш ҳисси ҳамда эстетик дидни шакллантириш, гўзалликка муҳаббат уйғотиш;

  • гўзалликни яратиш эҳтиёжини қарор топтириш, бу борадаги қобилият ва эстетик маданиятни шакллантириш.

Эстетик тарбия ахлоқий қиёфа, ижобий хулқ-атвор меъёрларини таркиб топтириш, уларнинг ижодий қобилиятларини тараққий эттиришга катта таъсир кўрсатади. Таълим муассасаларида мусиқа ва тасвирий санъат дарслари, адабиёт каби фанларнинг ўқитилиши эстетик тарбияни самарали йўлга қўйиш воситаси ҳисобланади.
Эстетик тарбия бола туғилгандан бошлаб умрининг охиригача амалга оширилади. Шу сабабли, у нафақат мактабда, балки синфдан ва мактабдан ташқари шароитларда уюштирилувчи тадбирларда, турли анжумаларда ёш авлодни гўзаллик ва нафосатни ҳис этишга ундовчи воситадир.
Халқимизда, «Оқ бўлмасин, пок бўлсин», «Поклигинг – соғлиғинг», «Соғ юрай десанг, озода бўл», «Яхши либос танга оройиш» каби мақоллари билан ёшларимизни табиат ва жамиятдаги гўзалликларини кўра билишга, уларни қадрлашга ўргатиб келишган.
Эстетик тарбия фақат нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини англаш, гўзал жиҳатларини кўра билишнигина эмас, балки ички гўзалликни ҳис қилиш хислатини ҳам тарбиялайди. Инсондаги хулқий гўзалликни қадрига етишга ундайди.
Алишер Навоий ўзининг «Фарҳод ва Ширин» достонида Ширинни зоҳирий ва ботиний гўзаллик соҳибаси сифатида тасвирлайди. Биламизки, унинг бу даражага етишишда холаси Меҳрибонунинг тарбиявий таъсири катта бўлган. Ширин мамлакат ободончилиги, канал қизиш, сув чиқариш каби ишларда иштирок этади ва уша хайрли ишларга раҳбарлик қилади.
Ширин энг оғир дамларда ҳам Фарҳодга вафодор, садоқатли, иродали ёр бўлиши билан бирга тадбирли мураббия, одил ва донишманд давлат арбоби, комила, оқила ва фазилатли, латофатли қиз эди. Шириннинг бу фазилатлари минглаб қизларга ўрнак бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Эстетик тарбия томонидан амалга оширилувчи вазифаларини шартли равишда қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. ўқувчиларга назарий эстетик билимларни бериш;

  2. уларда амалий эстетик кўникмаларни шакллантириш.

Назарий ва амалий эстетик билимларни эгаллаш асосида ўқувчиларда қуйидаги ҳолатлар кўзга ташланади:
- эстетик билимларнинг таркиб топганлиги;
- эстетик маданиятнинг тарбияланганлиги;
- эстетик ва маданий мерос намуналаридан хабардор бўлиш;
- эстетик туйғунинг ривожланганлиги;
- ижтимоий ҳаёт, табиат ва меҳнат гўзалликларини ҳис этиши;
- гўзалликка интилиш эҳтиёжининг ривожланганлиги;
- эстетик идеалнинг шаклланганлиги;
- фикрлаш, фаолият, хатти-ҳаракат ҳамда ташқи кўринишда гўзал бўлишга интилиш.
Эстетик фаолиятга киришиш вазифаси ҳар бир тарбияланувчининг тасвирий санъат, мусиқа, хореография тўгаракларида фаол иштирок этиши, ижодий бирлашмалар, гуруҳлар, студиялар ва ҳоказоларда қатнашишини назарда тутади.
Бироқ, ҳозирги замон мактабларида ташкил этилаётган эстетик тарбия шахсни эстетик жиҳатдан шаклланишини таъминлаш борасидаги мавжуд талабларга жавоб бермаяпти.
Ижтиомий тарбия мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг хусусиятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish