Педагогика



Download 2,56 Mb.
bet57/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Nazorat turlari


ўувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш турлари, шакл ва методлари. ҳозирги давр педагогик амалиётида ўқувчилар ўқув фаолиятини назорат қилишнинг қўйидаги турларидан фойдаланилади:

  • жорий назорат;

  • оралиқ назорат;

  • якуний назорат.

Жорий назорат ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ҳар бир ўқув ишини мунтазам назорат қилишни ҳамда уларнинг ўрганилган мавзуларни ўзлаштириш бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини текширишни ўз ичига олади. Билим даражасини текшириш фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича кундалик баллар қўйиб боришни назарда тутади. Жорий назорат ўқитувчини ҳар бир ўқувчининг ўқув фаолияти бўйича тезкор маълумотлар билан таъминлайди, ўқитиш жараёнини бошқаришда яхши натижа беради, ўзлаштирмаган ўқувчиларни ўз вақтида аниқлайди, ўзлаштирмасликни бартараф этиш бўйича чоралар белгилайди.
Оралиқ назорат - бу ўқувчилар томонидан мазкур фаннинг муайян боб ёки бўлимларининг ўзлаштирилганини текшириш. Оралиқ назоратни ўқитувчи дарс жадвали асосида дарсда ўқув материалининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган холда ўтказади.
Оралиқ назорат ўтказишдан олдин ўқувчилар огоҳлантирилади. ҳар бир оралиқ текшириш алоҳида-алоҳида шкала асосида баҳоланади.
Якуний назорат – чораклик, ярим йиллик, йиллик ва давлат аттестацияси синовлари сингари турларга бўлинади. Якуний назорат оғзаки, ёзма, тест ҳамда амалий топшириқларни бажариш методлари асосида ўтказилади.
Назоратнинг шакли ўқув ишини ташкил этиш шаклига боғлиқ бўлади. ўитувчи уни мавзудан келиб чиқиб танлайди. Назоратнинг асосий беш шакли мавжуд:
- назоратнинг оммавий (фронтал) шаклида ўқитувчи ўқувчиларга материалнинг маълум бир ҳажми бўйича савол беради, ўқувчилар унга қисқа жавоб қайтаради. Мазкур сўраш кўпчилик ўқувчини назорат қилишни таъминлайди ва бутун гуруҳни фаоллаштиради. Аммо бу назоратни ўқувчиларнинг билим даражасини ҳар томонлама аниқлаш учун қўллаб бўлмайди.
- назоратнинг гуруҳли шаклида ўқувчиларнинг маълум бир қисми назорат қилинади. ўитувчи томонидан ўқувчилар гуруҳига вазифа берилади ва уни шу гуруҳ бажаради. Лекин масалани ҳал қилишда бошқа ўқувчилар ҳам қатнашиши мумкин. Гуруҳ ишлаётган пайтда қолган ўқувчилар бўш қолмайди, улар ўртоқларининг бажарган ишларини баҳолаш учун ўз устиларида ишлаб ўтиради.
- назоратнинг индивидуал шаклидан ҳар бир ўқувчининг билим, кўникма ва малакаси билан мукаммал танишиш учун фойдаланилади. Назоратнинг бу шаклида,одатда ўқувчилар жавоб бериш учун синф тахтаси олдига чақирилади.
- назоратнинг комбинацияланган (бириктирилган)шакли индивидуал назоратни оммавий ва гуруҳли шакллар билан бирлаштиришни тақозо этади. Бу назоратни ҳажми катта мавзуларни барча ўқувчилардан сўраш керак бўлган вақтда фойдаланади. ҳар бир ўқувчига алоҳида топшириқ берилади ва бир вақтда бирнеча ўқувчини текшириш мумкин бўлади.
- ўз-ўзини назорат қилиш шакли таълим жараёнида ички акс алоқанинг бўлишини таъминлайди. Назоратнинг бу шакли психологик мезонларга асосланади. Унинг самарадорлиги ўқитувчининг касбий маҳоратига боғлиқ бўлади.
ўувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш методлари қуйидагилар: оғзаки текшириш, ёзма текшириш, амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш, уй вазифаларини текшириш.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish