Педагогика


Таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти



Download 2,56 Mb.
bet53/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти. Ташхиснинг моҳияти ҳақида гапиришдан олдин ташхисни умумий ёндашув ҳамда ташхислашни амалий педагогик фаолият жараёни сифатида фарқлаб олайлик. Ташхис – бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демак. Ташхиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас.
Таълим олганликни ташхислаш орқали эришилган натижалар ва таълим олганлик ажратиб олинади. Шунингдек, таълим олганлик ташхислаш вақтида белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси сифатида ҳам қаралади. Дидактик ташхислашнинг мақсади ўўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларни унинг маҳсули билан боғлиқ ҳолда, ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Юқоридагилардан маълум бўладики, ташхис таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини анъанавий текширишга нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ маъно касб этади. Таълимни баҳолаш ёки текшириш фақат натижаларни қайд этади, бироқ уларнинг келиб чиқишини изоҳламайди. Ташхис натижаларни уларга эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди, таълим маҳсулининг шаклланиш жараёнлари ва босқичларни аниқлайди.Ташхислаш назорат, текшириш, баҳолаш, статистик маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш, динамика, тенденцияларни аниқлаш, воқеаларнинг кейинги ривожини тахминлашни ўз ичига олади.

ўувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, баҳолаш ташхислашнинг зарурий таркибий қисмлари саналади. Улар педагогик технологиянинг анча қадимий усулларидир. Назорат ва баҳолаш мактаб амалиёти ривожининг доимий ҳамрохи бўлиб келган. Шунга қарамай, бугун ҳам баҳолашнинг мазмуни, технологиялари ҳақида қизғин мунозаралар давом этмоқда. Аввал бўлгани каби педагоглар баҳо нимани қайд этиши лозимлигини аниқлашга уринмоқдалар. Улар баҳо нимани кўрсатиши лозимлиги: таълим олувчи ўзлаштиришнинг қатъий белгиловчиси сифат кўрсаткичи бўлиши керакми, ё аксинча, у ёки бу таълим тизимининг устунлиги ва камчиликларининг кўрсаткичи бўлиши керакми деган масалада баҳслашиб келмоқда.


Таълимни баҳолашда зиддиятли қарашларнинг туғилишини буюк педагог Я.А.Коменский ҳам таъкидлаб ўтган эди. У педагогларни ўзлари эга бўлган баҳолаш ҳуқуқидан ақл билан фойдаланишга чақирган. Таълим олувчиларга нисбатан назоратнинг объектив бўлишига эришиш дидактик тизимларнинг асосида ётади.
Олимларнинг таъкидлашича, демократлашган таълим тизимида юзаки (формал) назорат бўлмаслиги лозим. Дидактик назорат ўқитишнинг ўзига хос методи сифатида аниқ ифодаланган таълим берувчи, ривожлантирувчи йўналганликга эга бўлиши, ўз-ўзини назорат қилиш билан бирлашиши, энг аввало, таълим олувчининг ўзи учун зарур ва фойдали бўлиши лозим.
Таълим тизимини демократлаштириш билим, кўникма ва малакаларни назорат ва баҳолашдан эмас, балки баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг эскирган шаклларидан воз кечишни талаб қилади. ўувчиларнинг ўқув меҳнатини рағбатлантиришнинг янги усулларини излаш, таълим ва тарбия соҳасида куч тўплаб бораётган шахсий фойда тамойили янгича ёндашувларни белгилаб беради. Ташхислаш тизимида баҳо рағбатлантириш воситаси сифатида бир қатор афзалликларга эга бўлади. Биринчи навбатда, баҳоловчи фикрлар (баллар) қўлланиши мумкин бўлган ташхислаш натижалари шахснинг ўз даражасини белгилашга кўмаклашади, бу эса рақобатли таълим шароитларини яратишда муҳим омил саналади. Таълим (шунингдек, назорат)нинг ихтиёрийлиги тамойили билан бойитилган баҳо ўтмишда кўплаб ўқувчилар учун мажбурий таълимнинг зарурий воситасидан шахсий рейтинг – инсоннинг жамиятдаги мавқеи кўрсаткичини тадрижий аниқлаш усулига айланади.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish