Педагогика


Таълимни ташкил этиш шакллари ва уларнинг дидактикада ривожланиши



Download 2,56 Mb.
bet48/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Таълимни ташкил этиш шакллари ва уларнинг дидактикада ривожланиши. Жаҳон педагогик фани ва амалиётида таълимни ташкил этишнинг турли шакллари мавжуд. Жамият ривожининг ҳар бир янги босқичи таълимни ташкил этишга ўз таъсирини ўтказади.
Айни вақтда таълимнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади: индивидуал, индивидуал-гуруҳли, синф-дарс, лекцион-семинарли ва синфдан ташқари, аудиториядан ташқари, мактаб ва мактабдан ташқари. Улар ўқувчиларни қамраб олиши, ўқувчилар фаолиятини ташкил этиши, жамоавий ва индивидуал шаклларининг нисбатлари, мустақиллиги даражаси ва ўқиш жараёнига раҳбарлик қилиш хусусиятлари каби белгиларига кўра қуйидаги уч асосий турга ажратилади:

  1. индивидуал;

  2. синф-дарсли;

  3. маъруза-семинарли.

Қадим замонларда мавжуд бўлган ўқитишнинг энг қадимги шакли таълимнинг индивидуал шакли ҳисобланади. Ҳаётий тажрибаларни аждодлардан-авлодларга узатиш ибтидоий жамиятда юзага келган. Ёзув пайдо бўлиши билан қавм бошлиғи турли белгилар ёрдамида ўзининг тажрибаларини ёшларга ўргатган. Ўқитувчи ва ўқувчининг бевосита ва индивидуал алоқасига мисол сифатида репетиторликни кўрсатиш мумкин. Ўқишни ташкил этишнинг индивидуал шакли антик давр ва ўрта асрларда ягона усул бўлган, ундан баъзи мамлакатларда ХVIII асргача кенг фойдаланилиб келинган.
Индивидуал таълим бир қатор афзалликларга эга, шунинг учун бу усули бизнинг давримизгача репетиторлик шаклида сақланиб қолган. Унинг усутунлиги ўқув фаолияти мазмуни, методи ва суратини тўла индивидуалаштириш, аниқ бир масалани ҳал этишда унинг ҳар бир ҳаракати ва операцияларини кузатиб боришга имкон беришидан иборат. Индивидуал таълим ўқитувчининг юқори педагогик малакага эга бўлишини талаб этади.
Индивидуал ўқитишнинг устунликлари билан бир қаторда бир қатор камчиликлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  1. вақтнинг тежамли эмаслиги;

  2. ўқитувчи таъсирининг чекланганлиги (ўқитувчининг вазифаси ўқувчига топшириқ бериш ва уни бажарилишини текширишдан иборат);

  3. бошқа ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти чекланганлиги (бу ҳолат ижтимоийлашиши жараёнига салбий таъсир кўрсатади);

  4. жамоада ишлаш тажрибасининг шаклланмаслиги.

Мазкур сабаблар ХVI асрдан бошлаб индивидуал ўқитиш усулининг аҳамияти пасайиб, унинг ўрнини таълимнинг индивидуал-гуруҳли шакли эгаллашига имкон берди.
Таълимнинг индивидуал-гуруҳли шаклидаги Европада, ХVI асрда кенг фойдалана бошладилар. Марказий Осиё давлатларида бу усулдан қадим даврларда ҳам фойдаланганлар. Бунга Авесто даври мисол бўла олади, бу даврда ўқувчилар учун асосий ўқув қўлланма зардуштийликнинг муқаддас манбаи “Авесто” (эрамиздан аввалги VII-ХVI асрлар) бўлиб келган. Авесто даври жамиятидаги мактабларда индивидуал ўқитиш жамоали ўқитиш билан бирга олиб борилар эди. Ўқитувчи “Авесто” китобларидан бирини очади ва ўқувчилар навбатма-навбат келиб овоз чиқариб ўқийдилар, кейин эса ҳамма биргаликда ўқилганни такрорлаганлар, машқларни махсус тахтачаларда ёзганлар. Ақлий машқлар ўқитувчининг ўқувчи билан эркин суҳбати давомида олиб борилган. Жисмоний тарбиялаш индивидуал ва жамоали машғулотлар шаклида амалга оширилган. Жисмоний тарбиянинг мақсади ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашдан иборат бўлган. Отда юриш, ов қилиш, қиличдан фойдаланишни билиш, сувда сузиш, югуриш, найза отиш ва шу кабилар ҳарбий тайёргарликнинг мажбурий турлари ҳисобланган. Таълим олиш жараёни кун чиққандан кун ботгунгача давом этган, уй вазифалари мавжуд бўлмаган1.
ХI асрдаёқ Абу Али ибн Сино ўзининг “Тадбири манзил” номли илмий асарининг махсус “Амузиш ва парвариши модрасас фарзанд” («Болаларни мактабда ўқитиш ва тарбиялаш») бўлимида ўқувчиларга жамоали ўқитиш ҳақида қуйидаги тавсияларни беради:
1) агарда ўқувчилар биргаликда ўқисалар, улар зерикмайдилар, фанни ўрганишга қизиқиш кучаяди; уларда бир-бирларидан ортда қолмаслик учун ўзаро мусобақалашиш истаги ривожланади, улар боланинг ўқиши яхшиланишига ёрдам беради.
2) ўзаро суҳбатларда ўқувчилар китобдан ўқиш ёки катталардан эшитган қизиқарли маълумотларни бир-бирларига айтиб берадилар;
3) болалар биргаликда, йиғилганларида бир-бирилари билан дўстлашадилар ва бир-бирларини ҳурмат қиладилар; улар фақатгина мусобақалашмайдилар, балки бир-бирларига ўқув материалларини ўзлаштиришда ёрдам берадилар; бу билан болалар мағрурланадилар, бир-бирларидан яхши одатларни ўрганадилар2.
Бурҳониддин Зарнужи (ХII аср) «Билим олиш йўлида ўқувчига маслаҳатлар» номли ўзининг илмий асарида дарс олиб бориш бўйича тавсиялар беради. Унинг кўп йиллик дарс ўтиш тажрибалари асосида мазкур илмий асар яратилган ва ХХ асргача ўзига хос педагогика дарслиги сифатида Марказий Осиё мадрасаларида фойдаланилиб келинган. Асарда мактабда дарс тахминан бир соатлар давом этиши кераклиги ёзилади. Ўқитувчи мактабда дарсга тушиниш ва ўзлаштириш мумкин бўлган ўқув материалларини танлаб олиши, дарсда ўрганилагандиган материалларни тушунтириб бериши керак. Ўқув материали шундай танланиши керакки, у икки маротаба такрорланганда ўзлаштирилсин. Шунинг учун у катта матнларни қисмларга бўлиш ва бошқа дарсларда уни албатта такрорлашни таклиф этади1.
ХV асрда жамоали ўқитишни ташкил этиш ғоясини Муҳаммад Тарағай Улуғбек давом эттиради. Мутафаккир ўзининг мадрасаларида индивидуал машғулотлар тизимини бекор қилади ва “жамоа” синф-дарс тизимига яқин бўлган шаклини жорий қилади. Умумий маърузани 50-70 нафар кишидан иборат катта гуруҳга одатда, ўз соҳасида машҳур бўлган олим мударрис (ўқитувчи-профессор) ўқийди, амалий машғулотларни эса 10-15 кишидан иборат кичик гуруҳда кичик мударрис (ўқитувчи) олиб боради. Ўқитишнинг муҳим методлари мунозара ва тортишувлар ҳисобланган. Самарқанд мадрасасида маърузаларни алломанинг ўзи ва Қозизода Румий, Мавлоно Муҳаммад, Али Қушчи, Аваз Кирмани каби ва бошқа машҳур олимлари ўқиганлар. Муҳаммад Тарағай Улуғбек ва унинг издошлари томонидан математика, метафизика, астрономия, георафия, тарих фанларидан янги дарсликлар яратилди, бу дарсликлар оддий ва тушунарли шаклда ёзилган. Лекин “жамоа” усулида ҳам ўзининг салбий томонлари бўлган. Жамоа усулида ХХ аср мактабида машҳур бўлган гуруҳли-лаборатория методида бўлгани каби ўзлаштиришни индивидуал хусусияти ҳисобга олинмаган. Яхши ўзлаштирмаган баъзи шогирдлар ҳам илғорлар қаторида бир қўлланмани ўрганишдан бошқасини ўрганишга ўз-ўзидан ўтаверган, керакли билимни эгаллай олмаган ҳолда мадрасани битириб чиқадилар2.
Индивидуал-гуруҳли шаклининг мазмуни машғулотларни ўқитувчи бир ўқувчи билан эмас, балки тайёрлик даражаси турлича бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳи билан олиб боришидан иборат эди. Ўқитувчи навбат билан ҳар бир ўқувчидан ўтилган материални сўрайди, янги саволларни тушунтиради, мустақил ишлаш учун индивидуал топшириқлар беради, қолган болалар ўз ишлари билан шуғулланадилар. Ўқишни бундай ташкил этишда, болалар машғулотларга йилнинг турли даврларида ҳамда куннинг турли вақтларида келишлари мумкин бўлган.
ХV ва ХVI асрлар давомида, Европада ишлаб чиқаришнинг ривожланиши кузатилди. Ушбу ўзгаришлар болаларга таълим беришнинг оммавий шакли юзага келишига замин яратди.
Улардан бири болаларни гуруҳли (жамоали) таълим саналади. У /арбий Россия (ҳозирги Белоруссия ва Украинанинг ғарбий қисмлари) биродарлик1 мактабларида илк бор қўлланилган ва ўқиш синф-дарсли шаклининг асоси бўлиб қолган. Бу тизимлар ХVII асрда Ян Амос Коменский томонидан “Буюк дидактика” асарида назарий жҳатдан асослаб берилди ва оммавийлаштирилди. Олим педагогикага ўқув йили, ўқув куни, дарс, машғулотлар орасидаги танаффус, ўқув таътиллари каби тушунчаларни киритди. Қуёш ит юлдузлари туркумида бўлганида болаларни дам олишга юборадилар («таътил» лотинчада – кунларнинг энг қизиган даври деганини билдиради).
Синф-дарс тизими гарчи 350 йил аввал асосланган бўлсада, бугунги кунда ҳам кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда.
Синф-дарс тизимининг мазмуни ўқув ишларини ташкил этиш ўзига хос шакли сифатида, қуйидагиларда иборат:

  • бир хил ёшдаги ва тахминан бир хилдаги тайёргарлик даражасига эга бўлган ўқувчилар синфни ташкил этади. Бу синф мактабда ўқишнинг умумий даврига асосан доимий тартибини сақлаб қолади;

  • синф фаолияти ягона йиллик режа ва дастур асосида, доимий дарс жадвали бўйича ташкил этилади, бунинг натижасида болалар мактабга йилнинг бир вақти ва олдиндан белгиланган кун соатларида келишлари керак бўлади.;

  • машғулотларнинг асосий бирлиги дарс ҳисобланади;

  • дарс одатда бир фан ёки мавзуга бағишланган бўлади, шу боис ўқувчилар синфда битта материал устида ишлайдилар;

  • дарсда ўқувчиларнинг ишига ўқитувчи раҳбарлик қилади, у ўз фани бўйича ўқиш натижалари, ҳар бир ўқувчини алоҳида билимини баҳолайди ва йил охирида ўқувчини кейинги синфга ўтиши ҳақида қарор қабул қилади.

Синф-дарс тизими К.Д.Ушинский томонидан янада ривожлантирилади. У бу шаклнинг ҳамма устунликларини илмий асослаб берди. Дарс, айниқса, унинг ташкилий қурилиши ва типологиясининг ихчам назариясини яратди. К.Д.Ушинский ҳар бир дарснинг бир-бири билан кетма-кет боғланган қуйидаги учта қисмини ажратиб кўратади:

  1. илгари ўрганилган билимлар асосида янги билиларни англашни амалга ошириш ва ўқувчиларда материални жадал қабул қилишга мақсадли кўрсатмани яратишга қаратилади. Дарснинг бу қисми К.Д.Ушинскийнинг фикрича дарсга гўёки “эшик” ҳисобланади.

  2. асосий масалани ҳал этишга йўналтирилади ва дарснинг муҳим, марказий қисми ҳисобаланади.

  3. амалга оширилган фаолиятга якун ясаш ва билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлашга қаратилади.

Дарсни ташкил этиш илмий асосларини ишлаб чиқишга А.Дистервег ҳам катта ҳисса қўшди. У ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятига тааллуқли ўқитиш тамойиллари ва қоидалари тизимини ишлаб чиқди, ўқувчиларнинг ёши имкониятларини ҳисобга олишни зарурлигини асослаб берди.
Таълимнинг синф-дарс тизими алоҳида ўқув фанларини ўқитиш методикаси ва дидактикасига оид асарларида унинг афзаллик ва камчиликларини кўрсатиб берди.
Афзалликлари: яхлит ўқув-тарбиявий жараённинг тартибли кетишини таъминловчи аниқ ташкилий тизим; жараёнларнинг оддий бошқарилиши: муаммонинг жамоа бўлиб муҳокама қилиниши, масаланинг ечимини биргаликда излаш жараёнида болалар ўртасида ўзаро муносабатларнинг шаклланиш имконияти; ўқитувчининг ўқувчилар ва уларнинг тарбиясига доимий эмоционал таъсир кўрсатиши; таълимнинг эмоционаллиги (зеро, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ўқувчиларнинг катта гуруҳи билан иш олиб боради), ўқув фаолиятига мусобақалашиш элементларини киритиш учун шароитнинг яратилиши, билимсизликдан билимларни ўзлаштириш сари ҳаракатларнинг мунтазамлиги ва кетма-кетлиги.
Камчиликлари: тизимнинг асосан билимларни ўртача даражада ўзлаштирувчи ўқувчилар учун мўлжалланганлиги, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қийинчиликларнинг юзага келиши ва кучли ўзлаштирувчи ўқувчилар қобилиятларининг ривожланиш суръатининг ортга сурилиши; ўқитувчи учун ўқитиш мазмуни ва ўқитиш суръатлари ҳамда методлари бўйича индивидуал ишларни ташкил этиш, шунингдек, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишдга қийинчиликнинг юзага келиши; катта ва кичик ёшли ўқувчилар ўртасидаги муносабатларнинг қарор топмаслиги.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида, ақлий ривожланишида фарқи бўлган ўқувчиларни ўқитишда индивидуаллаштиришга аҳамият қаратиш масаласи айниқса долзарб хусусият касб этди. Шунга мос равишда танлаб ўқитиш шакли юзага келди (АҚШда Батов, Европада Маингеймс тизими).
Европа ва АҚШда, ХХ аср бошида ўқувчиларнинг индивидуал, фаол, мустақил ўқув ишларини таъминлашга қаратилган кўплаб таълим тизимларининг самарадорлиги синаб кўрилган. 1905 йили Дальтон шаҳрида (Массачусетс штати) ўқитувчи Елена Парк Херст томонидан биринчи бор қўлланилган таълимнинг индивидуаллаштирилган тизими улар орасида энг радикал ҳисобланган. Бу тизим дальтон-режа номи билан педагогика ва мактаб тарихига кирди. У баъзан лаборатория ёки устахоналар тизими деб ҳам атайдилар.
Бу тизимнинг мазмуни қуйидагилардан иборат: ўқув фаолиятининг муваффақияти мактабда ишлаш суръатининг ҳар бир ўқувчининг имкониятлари, уларнинг қобилиятларига мослаштирилишига боғлиқ: таълим фаолияти устун турадиган ўқишни анъанавий ташкил этиш ўқувчининг мустақил ўқув фаолиятининг марказий ҳисобланиши, ўқитувчи вазифасининг фаолиятни одоб билан ташкил этишдан иборатлиги, синф лабораторияларининг устахоналар билан алмаштирилиши, дарсларнинг бекор қилиниши, ўқитувчининг янги материални тушунтирмаслиги, ўқувчининг лаборатория ёки устахоналарда ўқитувчидан олинган топшириқ асосида мустақил шуғулланишлари ва зарур бўлган пайтда ўқитувчидан ёрдам сўрашлари.
Мазкур тизим бир қатор камчиликларига кўра кескин танқи дга учраган.
ХХ аср 20-йилларида мактаб ишлари Илмий текшириш институти таълимнинг лойиҳали тизимини тарғиб қила бошлади. Уни америкалик У.Кильпатрик ишлаб чиққан. Ўқитиш бу тизимининг мазмуни ўқувчиларнинг ўзлари лойиҳа ишлари мавзуни танлаб олишларидан иборат. У мавжуд ҳақиқий ҳаёт билан боғланган бўлиши ва ўқув гуруҳи ихтисослашишларига қараб (йўналишлари) ижтимоий-сиёсий, хўжалик-ишлаб чиқариш ёки маданий-турмуш томонларини акс эттириши керак бўлган.
60-йилларда Трамк режаси жуда машҳур бўлди. Уни америкалик профессор педагог Люйд Трамк ишлаб чиққан. Ўқитишни ташкил этишнинг бу шакли катта аудиторияларда (100-150 одам) машғулотларни, 10-15 кишилик гуруҳларда ва ўқувчиларнинг индивидуал ишларини биргаликда олиб боришни таклиф этади. Турли хилдаги техник воситалардан фойдаланиб умумий маърузаларни олиб боришга ўқув вақтининг 40 % иажратилади. Кичик гуруҳларда машғулотларга (семинарлар) – 20 % и кабинет ва лабораторияларда индивидуал мустақил ишларни бажаришга 40 % и ажратилади.
70-йилларда ўқишни ташкил этиш ноанъанавий шаклларини излаш давом эттирилади. Тажриба ва синов мактабларини излаш биринчи навбатда синф-дарс тизимини модернизациялаштириш фикри билан боғлиқ бўлган. Изланишлар асосий масаласи – ўқишни индивидуаллаштириш эди.
Биринчи университетлар пайдо бўлиши билан таълимнинг маъруза-семинар тизими юзага кела бошлайди. У яратилган пайтдан бери ҳали деярли ҳеч бир катта ўзгаришларга эга эмас. Маъруза, семинар, амалий ва лаборатория ишлари, консультация ва танлаган касби бўйича амалиёт ҳозиргача лекцион-семинар тизим сифатида ўқишнинг асосий шаклларидан бири бўлиб келмоқда. Лекцион-семинар тизими ўзининг соф кўринишида олий ва олий мактабдан кейинги таълим амалиётида қўлланилади. Ўзбекистонда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини тадбиқ этилиши билан лекцион-семинар тизимидан академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида фойдаланила бошланди. Охирги пайтларда лекцион-семинар тизими элементларидан ўрта мактаб катта синфларида ҳам қўлланила бошланди.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish