Педагогика


ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ



Download 2,56 Mb.
bet46/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
ДАРС – ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ
шакли сифатида



Таълим турлари ва шаклларининг тавсифи. Дидактик ғоялар (тизимлар) тарихий тараққиёт жараёнида янги ғоялар билан бойиб давр талабига мос келувчи тизимларга айланади. Дидактик тизимларнинг кетма-кетлиги ўқитиш назарияси ва амалиётининг умумий қонуниятидир.
Таълим турлари (юнонча «species» алоҳида, ўзига хос хусусиятга эга) ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга нисбатан турлича ёндашувдир. Педагогик тизимларнинг асосий турлари қуйидагилардир:

  • архаик (ибтидоий);

  • қадимги (Шумер, Миср, Хитойда эрамиздан аввалги учинчи минг йиллик);

  • авестий (Бақтрия, Суғдиёна, Хоразмда – эрамиздан авв. VII-VI асрлар);

  • юнон (Эллинс, рим-юнон, рим – эрамиздан авв. V-I асрлар);

  • ўрта аср (догматик, схоластик V-XVI асрлар);

  • янги (тушунтириш, тушунтириш-кўргазмали, дастурлаштирилган, масофали ўқитиш муаммоли-дастурлаштирилган, компьютерлаштирилган инновацион);

  • хорижий (тушунтириш, тушунтириш-кўргазмали, дастурлаштирилган, муаммоли-дастурлаштирилган, компьютерли ўқитиш, масофали, Internet ёрдамида ўқитиш ва шу кабилар).

Авесто ғояларига кўра шаклланган педагогик тизим эрамиздан аввалги VII-VI асрларда, Марказий Осиё худудида зардуштийлик дини юзага кела бошлаганда ташкил топди. “Авесто” зардуштийлик муқаддас манбаи бўлиб, у ўз даврининг энциклопедияси ҳисоблаган. “Авесто” ғояларига биноан болалар ва ёшларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш қуйидагилардан иборатдир:

  1. диний ва маънавий тарбиялаш;

  2. жисмоний тарбия;

  3. ўқиш ва ёзишга ўргатиш.

Ёшларни тарбиялашда она ерга, атроф-муҳит, табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш муҳим йўналиш ҳисобланган. “Авесто”да баркамол шахс образи ҳақида аниқ тасаввурлар ифода этилган.
Мунтазам ўқитишнинг илк тури қадимги юнон файласуфи Сукрот (эрамиздан аввалги 469-399 эр. авв. йиллар) ва унинг ўқувчилари томонидан кенг қўллаган ёрдамчи саволларга жавоб топиш методи ҳисобланади. Бу метод суқротча суҳбат методи номини олган. Ўқитувчи (файласуф) ўқувчида қизиқиш, билишга интилишни уйғотадиган саволдан фойдаланади, мулоҳаза юритиш асосида ўқувчини воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини идрок этишга ундайди. Ўқитувчининг мулоҳазаси кўпинча риторик саволларни муҳокама қилиш билан тўлдирилиб турилади. Суқротча суҳбатлар бир ёки бир неча ўқувчилар иштирокида ташкил этилади.
Догматик ўқитиш – жамоа асосида идрок этиш фаолиятининг илк тури бўлиб, ўрта асрларда кенг тарқалган. Ўрта асрларда, /арбий Европада, догматик ўқитишда лотин тили, Марказий Осиё мамлакатларида эса араб тили етакчи ўрин тутган. Мусулмон педагогик концепцияси сезиларли интеллектуаллик хусусиятига эга бўлган. Комилликка билимларидан фаол фойдалана оладиган одамгина эришиши мумкин деб ҳисобланган. “Ҳақиқий ғоялар” (Абу Али Ибн Сино. «Донишнома» «Билимлар китоби»), ҳақиқий билимларни ўзлаштиришга икки тўсиқ халақит қилади: сўзларининг аниқ ва фикрларининг тушунарли эмаслиги. Мазкур камчиликни бартараф этишда логика алоҳида ўрин эгаллайди. Мусулмон мамлакатларида болани ўқитиш ва тарбиялашда у томонидан Қуръоннинг араб тилида ёд олиниши билим эшаллашнинг асосий шарт ҳисобланган. Бундан ташқари ХV-VII асрларда, бир қатор мактабларда форс тили ҳам ўргатилган. Асосий таълимни болалар мактаблар – бошланғич мактабда олганлар (муқаддас китобни ўқиш ва талқин қилиш машғулотлари, ўқиш, ёзиш ва ҳисобга ўрганганлар). Догматик ўқитишда ўқувчиларнинг асосий фаолиятлари тинглаш, ўқиш, ёд олиш, эслаб қолиш ва матнни сўзма-сўз такрорлашдан иборат бўлган.
Олий таълим мадрасаларда берилган. Мовароуннаҳрдаги энг йирик ўқув масканлари сирасига Самарқанд, Бухоро, Урганч ва /иждувондаги мадрасаларни киритиш мумкин. Бу маърифий марказларининг ривожланиши ХV-VII асрларга тўғри келган. Мадрасаларда, ўқитиш форс тилларида олиб борилган. Талабалар мажбурий тарзда араб тилини ҳам ўрганганлар. Ўқув режасига грамматика, Қуръон, Ҳадис, риторика, логика, метафизика, геология, адабиёт, ҳуқуқшунослик каби фанлар кирган. Ўқитиш асосан оғзаки шаклда олиб борилган. Бироқ талабалар фойдаланган ўқув адабиётлари аста-секин анча кўп қиррали, турли-туман бўлиб боради. Мактаб таълими эркаклар учун мўлжалланган. Аммо ҳар бир бадавлат оила қиз болани ўқитиш учун уйга ўқитувчини таклиф этган.
Догматик ўқитиш ўрнига аста-секин ўқув жараёнида кўргазмалиликни кенг жалб этиш натижасида тушунтириш, тушунтириш-намойиш этиш каби таълим шакллари қўлланила бошланди.
Айни вақтда, республика ҳудудида, фаолият юритаётган замонавий таълим муассасаларида таълимнинг энг муҳим қуйидаги уч туридан фойдаланилмоқда:

  • тушунтирувчи-намойиш этувчи таълим (у анъанавий ёки ахборот берувчи таълим ҳам деб аталади);

  • муаммоли ўқитиш;

  • дастурлаштирилган таълим ёки компьютерли ўқитиш.

Бугунги кунда ўрта асрда кенг қўлланилган таълим турлари – догматик ва схоластик ўқитиш элементлари ҳам сақланиб келинмоқда.
Тушунтирувчи-намойил этувчи таълим номидан моҳияти англаниб турибди. Кўргазмалилик асосида тушунтиришнинг асосий методлари тинглаш ва эслаб қолиш саналади.
Тушунтирувчи-намойиш этувчи таълим тури вақтни тежаш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кучларини асраш, қийин билимларни тушунишни осонлаштириш, таълим жараёнини анча самарали бошқаришни таъминлайди. Бироқ муайян камчиликка ҳам эга, яъни, “тайёр” билимларни бериш ва ўқувчиларни билимларни ўзлаштиришда мустақил ҳамда маҳсулдор фикрлашдан озод этиш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, дифференцациялаштириш имкониятларининг камлиги..
Муаммоли ўқитишда ўқув муаммоларини ҳал этиш жараёнида билимларни мустақил эгаллаш, ўқувчиларнинг ижодий фикрлашлари ва идрок этиш фаолиятларини ривожлантириш йўли билан таълим ташкил этилади. Унинг технологияси турли-туманлиги билан ажралиб турмайди, чунки ўқувчиларни фаол идрок этиш фаолиятига жалб этиш бир неча босқичлардан иборат бўлади. Улар кетма-кет тартибда ва комплекс амалга оширилиши керак.
Бундай ўқитишда муаммоли вазиятни яратиш муҳим босқич ҳисобланади. Бундай вазиятда фикрлаш жараёнида қийинчилик ҳис этилади. Ўқув муаммоси бир қадар қийин, лекин ўқувчиларнинг кучи етадиган бўлиши керак. Муаммони илгари суриш билан биринчи босқич якунланади. Муаммони ҳал этишнинг кейинги босқичида ўқувчилар савол бўйича мавжуд муаммони кўриб чиқадилар, таҳлил қиладилар, жавоб топиш учун уларнинг етарли эмаслигини аниқлайдилар ва етишмаётган ахборотни топишга интиладилар. Учинчи босқич муаммони ечиш учун зарур бўлган билимларни турли усуллар билан эгаллашга қаратилган. У ҳаёлига бирдан фикр келиши билан якунланади (“Мен нима қилишни биламан!”). Шундан кейин муаммони ҳал этиш, олинган натижаларни текшириш, дастлабки гипотеза билан солиштириш, олинган билимлар, малакаларни тизимлаштириш ва умумлаштириш босқичлари келади.
Муаммоли топшириқлар саволлар, ўқув масалалари, амалий вазиятлардан иборат бўлиши мумкин. Муаммоли саволда излаш ва жавоблар турли вариантлари кўзда тутилади, яъни, олдиндан тайёр жавоб бу ерда мумкин эмас. Муаммоли саволга мисоол: “Нима учун темирдан ясалган мих сувда чўкади, темирдан ясалган кема эса чўкади?”.
Муаммоли масала уни ечиш йўлларини мустақил излашга интилишни юзага келтирувчи ўқув-ўрганиш топшириғидир. Муаммоли масала асосини мавжуд билимлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар ташкил этади. Муаммоли масалага мисол: “2Қ5*3қ21 тенглиги тўғри бўлиши учун қандай амалларни бажариш керак?”.
Ўқиш жараёнида муаммоли вазият субъект (ўқувчи) ўзи учун қийин бўлган масалани ечишни исташи, лекин унга маълумотлар етишмаслиги ва у ўзи уларни излаши зарурлигини кўзда тутади. Муаммоли вазиятга мисол: “6 та гугурт қутисидан томонлари бир гугурт қутиси катталигига тенг 4 та бир хил томонли учбурчаклар ясанг”.
Муаммоли ўқитишнинг афзалликлари: шахсий ижодий фаолиятини ташкил этиш асосида билимларни мустақил эгаллаш, ўқишга қизиқишни уйғотиш, маҳсулдор фикрлашини ривожлантириш, ўқитишнинг мустаҳкам ва амалий натижалари. Камчиликлари ўқувчилар идрок этиш фаолиятларини бошқаришнинг қийинлиги, муаммони қўйиш ва ҳал этиш учун кўп вақт сарфланиши, муаммоли вазиятни яратиш ва мустақил ечиш имкониятини ҳар бир ўқувчига тақдим этишнинг қийинлиги билан белгиланади.
Дастурий таълим (дастурлаштирилган ўқитиш) ҳаракат (операция)лар кетма-кетлиги тизимини ифодаловчи, уларни бажариш илгаридан режалаштирилган натижага олиб келувчи “дастур” терминидан келиб чиқади. Ушбу турнинг асосий мақсади ўқув жараёнини бошқаришни яхшилашдан иборат. Бундай ўқитиш асосини кибернетик ёндошиш ташкил этади. Унга биноан ўқитиш мураккаб динамик тизим сифатида қаралади. Дастурий таълим янги дидактик, психологик ва кибернетик ғоялар асосида ХХ асрнинг 60-йиллари бошларида юзага келди. У ўқувчининг билим эгаллаши йўлида ҳар бир қадамни назорат қилишга имкон берадиган ва шунинг асосида, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш, қийинчиликларни олдини олиш, қизиқишини йўқотмаслик ва салбий оқибатларнинг олдини олишга имкон берувчи ўқув жараёнининг технологиясини яратишга йўналтиради.
Дастурий таълимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • ўқув материалининг алоҳида қисмларга ажратилиши;

  • ўқув жараёнининг билимларни ўзлаштириш бўйича билимлар порциялари ва фикрлаш амалларидан иборат бўлган кетма-кет қадамлардан иборат бўлиши;

  • ҳар бир қадамнинг назорат билан якунланиши (савол, топшириқ ва шу кабилар);

  • назорат топшириқларини тўғри бажарганида ўқувчининг янги материалларни олиши ва навбатдаги қадамни бажариши;

  • тўғри жавоб топганда ўқувчининг ёрдамчи ва қўшимча тушунтиришларни олиши;

  • ҳар бир ўқувчининг мустақил ишлаши, кучи етадиган мавзу бўйича ўқув материалини эгаллаиши;

  • барча назорат топшириқлари бажарилиш натижаларининг қайд этилиши (улар ўқувчиларнинг ўзларига (ички қайта алоқа) ва педагогга (ташқи қайта алоқа) маълум қилинади);

  • ўқитувчининг таълим ташкилотчиси ва қийинчилик юзага келганда ёрдамчи (маслаҳатчи) сифатида иштирок этиши, индивидуал ёндошувнинг амалга оширилиши;

  • таълим жараёнида ўқитишнинг ўзига хос воситаларининг кенг қўлланилиши (дастурлаштирилган ўқув қўлланмалари, тренажерлар, назорат қилиш қурилмалари, ўқитиш машиналари).

Компьютерли таълим. Ўқитиш соҳасида жаҳон дидактикасининг муҳим тажрибаси - шахсий электрон-ҳисоблаш машиналари (ШЭҲМ) ривожланиши компьютерли (компьютерлаштирилган) таълимнинг шаклланишига имкон берди. Махсус таълим дастурлари билан таъминланган компьютерларни деярли барча дидактик масалалар: ахборотни бериш, ўқитиш жараёнини бошқариш, натижаларини назорат қилиш ва тузатиб бориш, машқларни бажариш, ўқув жараёни ривожланиши ҳақида маълумотларни тўплаш ва бошқаларни ҳал этишга мослаштириш мумкин.
Ривожланган мамалакатларда компьютерлардан таълимдан фойдаланишнинг кенг ривожланиши бу борадаги қуйидаги асосий йўналишларни аниқлашга имкон берди:

  • алоҳида ўқув фанлари (математика, табиий фанлар, она тили, чет тили, георафия ва бошқалар) бўйича ўзлаштириш даражасини оширишни таъминлаш;

  • умумий когнитив (идрок этиш) қобилиятлари – қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлаш, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътиборни кучайтириш.

Бундан ташқари компьютерлардан автоматлаштирилган тест синовлари ўтказиш, баҳолаш ва бошқаришда кенг фойдаланилади. Бу ўқитувчи вақтини тежашга имкон беради, натижада педагогик жараённинг самарадорлиги ошади.
Дастурий ва компьютерли таълимлар ўқитиш алгоритмларини ажратишга асосланади. Алгортм тўғри натижага олиб келувчи кетма-кет амаллар тизими сифатида билим, кўникма ва малакаларни тўла ўзлаштириш учун зарур бўлган ўқув фаолияти тартиби ва кетма-кетлигини ўқувчига кўрсатади. Ўқув дастурлари ва компьютерли таълимнинг самарадорлиги фикрлаш фаолиятини бошқариш алгоритмларининг сифатига боғлиқ. Ёмон тузилган алгортмлар компьютерли ўқитишнинг сифатини кескин пасайтиради.
Компьютерли таълимнинг сифати қуйидаги икки асосий омил билан аниқланади:

  1. ўқитиш дастурларининг сифати;

  2. ҳисоблаш техникасининг сифати.

Бу соҳада ҳам муайян муаммолар мавжуд, яъни, ўқувчиларнинг идрок этиш фаолиятини ташкил этиш қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда яратилган таълим дастурлари ҳозирча жуда кам, уларни тузиб ишлаб чиқиш кўп вақт ва куч талаб этилади, шу боис уларнинг нархи ҳам қиммат. Республика таълим муассасаларида ЭҲМлар сони ва улардан фойдаланиш кўлами ортиб ва такомиллашиб бормоқда, бироқ, бу соҳада ҳали жаҳон тажрибасидан ортда қолиш ҳолати бартараф этилгани йўқ.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish