Ҳаракат малакасининг шаклланиши жараёни шартли равишда у ч ф и з и о л о г и к ф а з а г а бўлинади, бунда гап ҳаракат фаолиятини қайтариш билан айнан боғлиқ бўлган физиологик фазалар устида боради холос.
1- ф а з а шартли рефлектор алоқалари марказий асаб ти зими - қўзғалиш жараёнининг кенг иррадиацияси билан харак терланади. Ташқаридан бу ҳаракат фаолиятининг ташқи кўриниши (суратининг) яратилиши билан ифодаланиб аниқ бўлмаган ва кўпинча, кераги бўлмаган ҳаракатлар ҳам қўшилиб бажарилиши тарзида содир бўлади.
II - ф а з а шу билан фарқланадики, қўзғалишнинг ортиқ чалилиги тормозланиш жараёни ривожланиши билан чегара ланиб, асаб фаолиятларининг вақт ва фазода аниқлигига эришиш билан кузатилади. Бунга ҳаракат фаолиятини нисбатан тўғрироқ бажариш, ортиқча ҳаракатларни йўқотилиши орқали эришилади. Аммо қўзғалиш ва тормозланиш жараёнининг ўзаро такомил лашмаган ҳолдаги ўрин алмашишларининг ҳали етарли даражада эмаслиги ҳаракатларда ортиқча зўриқиш, мускуллар тарангли гини ошириб юбориш билан кузатилади.
III - ф а з а ҳаракатга динамик стериотипни шаклла нишининг тугалланиши билан характерланади. Бу ҳаракатларни нисбатан такомиллашган даражада бажарилишига имкон беради. Малака юқорида айтилган барча белгиларига эга бўлиб боради.
М а л а к а н и нг с т а б и л л а ш у в и ва п л а с т и к л и г и. Ҳаракат малакаси шаклланиб бўлгандан сўнг унинг ривожла ниши давом этади. Агар рационал такрорлаш давом эттирилса, малаканинг яна ҳам такомиллашуви содир бўлади, уни стабил лашуви давом этади.
Малакани нисбатан мослашувчанроқ қилиш учун уриниш давом этади ва афзал малака деб қараладиган турғунроқ, юқо ри темпиратура, шовқин ва ҳоказоларнинг таъсирига етарли даражада мослашувчан, керак бўлса, ўзгарувчан шароитда қайта шакиллантириш мумкин бўлган малакани яратиш имкони юзага келади.
Малаканинг шаклланишини аста-секинлиги ва нотекислиги. Ҳаракат малакаси аста-секин, нисбатан узоқроқ вақт ичида, қатор майда янгиланишлар орқали шаклланади.
Малаканинг н о т е к и с шаклланишининг т ў р т т у р и мавжуд:
1. Малаканинг “салбий тезлик” билан шаклланиши. Таълим нинг бирламчи этапида ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш анча тез амалга ошади, кейинчалик унинг сифатини яхшилаш нисбатан суст боради. Бундай йўсиндаги малаканинг шаклланиши ҳаракат фаолияти техникасини эгаллаш учун характерли.
Ўқувчилар ҳаракат фаолиятларининг асосини осон ўзлаш тирдилар, чунки, мактаб жисмоний тарбия дастурига ўта содда ва осон ҳаракатлар киритилган, унинг деталларини ўзлашти риш эса нисбатан узоқ давом этади.
2. Малаканинг “ижобий ва зудлик” билан шаклланиши. Таълимнинг бирламчи этапида малакани шаклланишининг сифатини яхшиланиши ўсиши аҳамиятли даражада кечмайди. Сўнг у кескин ривожланади. Малаканинг қайд қилинган кўри нишидаги шаклланиши ижро техникасига кўра нисбатан қийин ҳаракат фаолиятларини ўқитиш учун характерли бў либ, маълум вақт ўтиши билан ташқаридан эътибор қилин ганда сезилмай тўпланаётган сифат ўзгаришлар тўплами тарзида, ҳаракат фаолиятини юқори даражада эгаллаган, ўзлаштиргандек кўринишида намоён бўлади.
3. Малака ривожланишининг секинлашуви. Малака белги ланган маҳорат даражасига етгандан сўнг уни ривожланиши секинлашади ёки иккала кўринишда, тезлик билан шакл ланиши ҳам содир бўлиши мумкин. Малака қанчалар такомиллашмаган бўлса, ўз навбатида, уни яхшилаш учун шунчалар катта педагогик маҳорат ва куч талаб қилинади.
4. Малакани ривожланишининг ушланиши («плато»). Ушланиш икки сабаб орқали вужудга келиши мумкин:
- вақт ўтиши билан малаканинг сифат ўзгаришларига олиб келувчи организмдаги сезилмас даражада бораётган мослашув жараёнининг бориши;
- таълим услубиётининг нотўғрилиги ёки ҳаракат сифат ларининг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли юзага келади.
Агарда малака ушланишининг сабаби тўғри аниқланса, уни енгиш, ушланишини камайтириш мумкин.Бундай ҳолатни содир булишига биринчи сабаб вақт, иккинчи сабаб ўқитиш нинг восита ва методлари бўлиб, лозим бўлса уларни кескин ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |