Ф а з а – ҳаракат малакаси шаклланишининг (вужудга келишининг) шартли равишдаги биологик қонуниятларини ифодалайди.
Э т а п л а р педагогик жараённинг шартли белгилари бўлиб, таълим жараёндаги педагогик ва биологик қонуният ларни акс эттиради ва унга таянади.
Таълимнинг ҳар бир этапининг узунлиги, давомийлиги ҳара кат малакаси фазаларини шаклланишидек қатор факторларга - шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги, ҳаракат фаолия тининг техникасини қийинлиги ва бошқаларга боғлиқ.
Таълим жараёнининг тузилишини ўзгармас, деб бўлмайди. Бу жараён фақат таълим этаплари элементларнинг типик алоқаси бўлиб ўқитишнинг умумий қонуниятларини ифода лайди ва аниқ вазифаларга қараб алмашиниши, ўзгартири лиши мумкин. Лекин таълимнинг барча этапларида ўқитувчи ўзлаштирилаётган фаолиятни ўқувчилар билан бирга таҳлил қилади, баҳолайди ва хатоларини тузатади.
Ҳаракат фаолиятини т а н и ш т и р и ш э т а п и ва унинг мазмуни. Жисмоний маданият таълимининг ушбу этапдаги вазифаси – шуғулланувчиларда ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти ҳақида лозим бўлган бирламчи тасаввурни ҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнига онгли муносабатни шакллан тириш билан фаоллик (активлик)ни ошириш, ўқув вазифасини тўла англаш ва уни тўғри ҳал этиш қоидалари ва услубиётлари ҳақидаги тушунчани юзага келтиришдир.
Бирламчи тасаввурни шакллантириш жараёни шартли равишда ўзаро узвий боғланган учта звенога бўлинади:
а) таълимнинг вазифаларини англаш;
б) унинг ҳал этувчи лойиҳасини тузиш;
в) ҳаракат фаолиятининг тўла, қандай бажарилиши лозим бўлса, шундайлигича ёки уни ажратиб олинган қисмини, бўлагинигина бажаришга уриниб кўриш.
Педагогик жараён шуғулланувчининг жисмоний, назарий тайёргарлиги даражасига қараб, ҳаракат фаолиятининг осон ёки қийинлигини эътиборга олиб, уни звеноларнинг ўзлашти ришнинг кетма-кетлигини белгилашга йўналтирилади.
Ўқувчи дарс ёки машғулот давомида аниқ ҳаракат акти ёки фаолиятини ўзлаштиришда айнан шу дарс учун қўйилгани таълим вазифасини (масалан, баландликка сакрашда гавдага тезлик бериш ва бошқаларни) тушуниб етишининг аҳамияти катта. У ўзлаштирилаётган ҳаракат-фаолият техникасининг асосини ва унинг звенолари таркибидаги етакчи ҳаракатларни англаб олган бўлиши шарт. Ҳаракат техникаси деталларини билиш, уларни шугулланувчи онгига етказиш таълимнинг бошқа этапларида амалга оширилади.
Ўқитувчи томонидан таълимнинг вазифаларини ҳал этиш лойиҳаси тузилади. Лойиҳага ўқитувчининг йўл-йўриқлари, ўқувчи учун қўйиладиган вазифалар ва уларни тушунтира билиш, шаклланадиган билимлар ҳажми ва ҳаракат тажриба ларидан иборат педагогик жараён мазмуни киритилади. Айрим ҳолларда асосий лойиҳага мослаб заҳира вариантидаги лойиҳа лар ҳам тузилади.
Масалан, пешонага ёки қўлга таяниб тик туришни ўргатишда ўқувчи фавқулотда мувозанатини йўқотса, ёки орқага йиқилса, нима қилиши лозимлиги олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа нинг заҳира вариантларини тайёрлаш ҳам асосий вазифалар таркибига киради, чунки таълим жараёни айрим ҳолатларда шуғулланувчининг ҳавфсизлигини таъминлаши нуқтаи назардан ҳам уни тақазо этади.
Ҳаракат фаолиятини бажаришнинг биринчи уринишларидан бошлабоқ фойдаланаётган лойиҳага тўлдиришлар, айрим ҳолат ларда эса катта тузатишлар (корректив ўзгартиришлар) кирити лиши талаби юзага келиши мумкин.
Ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятининг техникасини осон-қийинлиги ва унда шикастланиш ҳавфи даражасига қараб, ҳаракат фаолиятини бажаришга уриниш ёки биринчи маротаба бажариб кўриш муҳим аҳамиятга эга. Машқ техни каси нисбатан осон бўлса, ҳаракат фаолияти қандай бажарилса, шундайлигича, бўлакларга ажратмай бажариб ўргатиш қўлланилади. Бу билан ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти хақида тўла умумий тасаввур ҳосил қилиш осон кечади ва тузилган лойиҳани тўғри, нотўғрилиги назорат қилинади.
Ҳаракатни ўрганиш осон кечса, таълим жараёнига ўзгар тиш киритилмайди, фаолиятни ўзлаштиришни шу метод билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Мабодо, ҳаракат техни каси таркибидаги қандайдир деталга аниқлик киритиш керак бўлиб қолса, ҳаракатнинг ўша бўлагини ажратиб олиб, ўша қис мининг ўзини ўргатиш (машк қилиш) методини қўллашнинг самарасини юқорилиги исботланган.
Қийин ва хавфли машқларни ўрганишда, бўлакларга (қисмларга) ажратиб ўқитиш - ҳаракат ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишни тезлаштиради, ўқитишнинг самарадорлигини оширади. Тасаввурни ҳосил қилиш қийин кечса, ўша машқ техникасини ўз ичига олган йўлланма берувчи машқлар танла нади ва улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим ҳолатларда, лозим бўлса, ўқувчида бирламчи тасав вурни ҳосил қилиш учун машқни бажаришда унга жисмонан ёрдам берилади. Ёрдам бериш анча самарали бўлиб, машқни ўқувчи томонидан чуқурроқ ҳис қилишга олиб келади. Амали ётда шундай машқлар ёки ҳаракат фаолиятларини ўргатишга тўғри келадики, машқ бажарувчига ўқитувчи томонидан ҳеч қандай ёрдам бериб бўлмайди.
Таништириш этапида сўздан фойдаланиш ва кўргазмали ҳис қилиш услубиётларидан нисбатан кўпроқ фойдаланилади. Ҳаракат фаолиятини тўла ёки бўлакларга ажратиб ўқитиш услубиётидан ҳам фойдаланиш мумкин (қайд қилинган метод лар билан кейинги бобларда танишамиз).
Do'stlaringiz bilan baham: |