Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet42/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Мусобака методи мусобакалашиш, куч синашишнинг кўпгина характерли белгиларини, аломатларини ўзида акс эттириб, куч синашиш (мусобака) жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг алохи да ўқувчиларга стимул берувчи бир шакларидандир. Мусобака - мусабака методининг нисбатан аниқ фаркланиб турган ифодаси саналади. Шунинг учун ҳам мусобака методи ҳар қандай жисмоний машқни мусобака предмети қилиб, машғулотларда кенг шаклда қўлланиши мумкин. Маса лан: жисмоний тарбия дарсининг бошланишидан олдинги ўқувчилар сафланишидан тортиб то ўқувчилар залдан чикиб кетгунларича, мусобака методини қўллаш ундан фойдаланиш мумкин. 38
Кайд килинганидек, бу метод ўйин методи билан умумий экани эъти борга молик. Бирок уларнинг бир-биридан принципиал фарки бор. Бу фарк шундан иборатки ўйин методида ўқитиш сюжетли характерда олиб бо рилади. Мусобака методида бу ҳолат йўқ бўлиб, ҳаракат фаолиятини бажариш жараёни тўлалигича унинг мазмунига буйсундирилган бўлади.
Мусобака методининг характерли белгилари: 1. У ёки бу ҳаракат фаолиятида фаолиятни вазифага буйсундириш олдиндан белгиланган, урнатилган коидалар билан мувофик бўлади. Бундай вазифалар ўқувчилар ижодий активлигини стимулловчи факторлар бўлиб, уларнинг тайёргарлигини баҳолашнинг ва таккослашнинг улчовидир. 2. Биринчилик, юқори спорт натижаси учун жисмоний ва псиҳологик кувватни максималнамоён қилиш. Мусобакалашиш методи натижасида организмнинг функционал имкониятларини тўла очиш учун шароит яратилади. 3. Ўқувчиларнинг узлари учун белгиланган юкламаларини бошқариш имкониятларининг чеграланганлиги. Ўз набатида, бу метод ўқувчилардан ҳаракат фаолиятини бажариш давомида вужудга келган вазифаларни бажаришда, ҳал қилишда ўзига хос мустакиллик талаб қилади.
Шунингдек, мусобака методи нисбатан ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришда самаралирокдир, лекин улар бир ламчи ўзлаштиришда ку тилган самарани бермаслиги мумкин. Мусобака методи ҳаракат сифатларини деярли юқори даражада ривожланганлигини талаб қилади, айник са уларни комплексли намоён қилишда бу методга эхтиёж ута юқори дир. Мусобака методи педагогик нуқтаи назаридан ўқувчилар галабаси ва маглубиятига тургун псиҳологик тайёргарликни тарбиялашга йўналти рилиши лозим, шундагина таълим жараёнида у ўзини оклайди, бошқа то мондан эса турли шароитда ҳар томонлама жисман тайёргарлигини тўла намойиш қилиш имконини беради ҳамда жисмоний тайёргарлиги даража сини ошириш воситаси бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин.
Бу методда шуғулланувчиларнинг фаолияти қатъий таркиблаштирилган ҳолда ташкил этилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:
-Жисмоний юкланишни катъий нормаллаштириш машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқариш, шунингдек дам олиш оралиқ вақтини қатъий тартибга солиш ва уларнинг белгиланган тартибда жисмоний юкланиш билан алмаштириш.
-Қатъий белгиланган ҳаракат дастури (ҳаракат таркиби, уларнинг ўзгаришини, такрорланиш ва бир-бири билан ўзаро боғланишлиги).
Шуғулланувчиларнинг фаолиятини бошқаришни енгиллаштирувчи ташқи шароитларни, яратиш ёки улардан фойдаланиш, машғулот жойларида группаларни тўзиш ва тақсимлаш, ўқув вазифаларини бажаришга, юкланишни миқдорлаш, уларни таъсирини назорат қилишга имкон берувчи ёрдамчи спорт анжомлари ва бошқа техник қурилмалардан фойдаланиш. Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида қўлланиладиган машқ методлари 2 хил бўлиб улар қуйидагилардан иборатдир:
1) бўлинган - конструктив машқ /машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш ва кейинчалик бутунлай бажаришга эришиш/:
2) бутунлай машқ методи /вақтингча айрим деталларнинг чиқариб ташлаб бажариш/.
Бўлинган конструктив машқ методига масалан сувда сузишни ўргатиш, акробатик машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш киради. Ҳаммамизга маълумки, машқлар мусобақа шароитида бутунлигича бажарилади.
Бутунлай машқ методи шуғулланувчиларга ўргатиш лозим бўлган машқлар бутунлигича ўргатилиб, лекин айрим деталлари вақтинча чиқариб ташланади - соддалаштирилади.
Иккала методларнинг ижобий ва салбий хусусиятлари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардан иборат: бўлинган конструктив машқ методининг ижобий хусусияти - ўзгарилиши лозим бўлган машқлар оз вақт ичида шуғулланувчиларга ўргатиш мумкин.
Салбий хусусиятлари - қисмлаб ўргатилган машқларни бутунлайча бажаришга эришиш учун қўшимча вақт сарф қилинади ёки бўлмаса айрим акрабатик машқларни бутунлайча бажарилишига эришишда қисмлар орасида пауза бўлиши мумкин.
Бутунлай машқ методининг ижобий хусусияти қушимча вақт сарф қилинмайди. Салбий хусусияти ўргатиши лозим бўлган машқлар олдинги методга нисбатан кўп вақт талаб қилади.
Қисмларга бўлинган машқ методидан ҳаракат унча бузулмай нисбатан мустақил элементларга бўлиниши мумкин бўлгандагина фойдаланилади.
Масалан: Эркин усулда сузиш техникасини ўрганишда бўлиб ташлаш ва кейин элементларини яхлит қилиб бирлаштириш қуйидагича содир бўлиши мумкин.
1.Сув устида сирпаниш;
2.Хавз қирғоқларда оёқ ҳаракатларини ўрганиш;
3.Сирпаниш билан оёқ ҳаракатларини қўшиб бажариш;
4.Саёз жойда тик тўриб қўл ҳаракатларини ўрганиш;
5.Шунинг ўзини нафас олиш билан қўшиб бажариш;
6. Барча элементларни биргаликда бажариш.
Яхлит машқни бўлиб бажариш бутун ҳаракатлар моҳиятини ўзгартиришга ва уларнинг тузилишини кескин фойдаланилмоқда.
Яхлит машқ тузилиши, олдин одатда айрим деталларни чиқариб ташлаш ҳисобига соддалашади, бу деталлар кейин ўрганилаётган машқнинг асосий механизми билан аста секин бирлашади ва уни яхлит бажариш кўринишида такомиллашади. Масалан, югуриб келиб «қайчи» усулида узунликка сакраш техникаси қуйидаги тартибда ўрганилади:

  1. Қисқа масофадан қадамлаб сакраш.

  2. Шунинг ўзи, лекин энг баланд нуқтага чиққан оёқни қайчисимон ҳаракат қилиб сакраш

3. Сакрашга ёрдамлашадиган тахта ёки трамплиндан фойдаланиб, кўтарилиш фазасида диққатни қўл ва оёқлар билан биргаликда ҳаракат қилишига қаратилган ҳолда сакраш.
4. Ўртача тезликда югуриб келиб, тўла усулда сакраш;
5. Ерга тушишга тайёрланиш ҳаракатларига эътибор берган ҳолда сакраш /оёқ ошириб ташлаш, қўлларни орқага қилиш қайчисимон усулида сакраш.
Ҳаракатга ўргатишда асосий методлар билан бирга бир қатор ёрдамчи методик усуллардан фойдаланилади.
Қоида бўйича агар мураккаб ҳаракат бутунлигича ўрганаётган бўлса "яқинлаштириш” деб аталган машқлар кенг қўлланилиб улар асосий ҳаракатни ўзлаштиришга, уларни бутунлай иммитация ёки соддалаштирилган шаклда ўрганиш йўлидан фойдаланилади. Ҳаракат фаолиятларини такомиллаштириш босқичларида, уларнинг сифатларини ўзига хос шаклларини бир пайтда яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий ролни жисмоний сифатларни ҳаракат таркибини ўзгартирмасдан ривожлантирувчи қўшмча жисмоний юкланишлар шароитида бутунлай бажарилувчи ҳаракатлар билан характерланувчи методларнинг аҳамияти катта.

Таянч сўзлар: усул, методик усул, услубий илмий асосланганлиги, жисмоний машқларни усулларни қўлланиши, амалий метод, сўздан фойдаланиш методи, кўрсатмалилик методи, йўлланма берувчи машқлар, ўйин методи, мусобака методи, катьиян ва қисман регламентлашган машқ методи.





Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish