Кучни ўлчаш. Абсолюткуч инсон динамометрияси кўрсаткичлари ва бошқаларга асосланиб, кўтара оладиган юк кучини намоён қила оладиган чегара тушунилади. Нисбийси эса абсолют кучнинг шахсий вазнига (тана оғирлигига) нисбати билан ўлчанади. Вазни турли хил, лекин бир хил даражада шуғулланганликка эга бўлганларда абсолют куч тана вазнининг ошиши орқали ортади, нисбий куч камаяди. Буни шундай тушуниш лозимки, тана вазнини қўшилиши билан унинг оғирлиги мускул кучига нисбатан ортиб кетади.
Қатор спорт турларида (масалан, улоқтиришда) ютуқ абсолют кучҳисобигагина қўлга киритилади. Қайсики тана вазни чегараланадиган, вазнҳисобига олинадиган турларда ёки тананинг кўп мароталаб ўрни алмаштирилиб туриладиган спорт турларида (масалан, гимнастикада) ютуқ нисбий куч билан қўлга киритилади. Кучнинг намоён бўлишиҳаракатнинг биомеханиқ шароитига тўғридан-тўғри боғланган: елка суягининг ва бошқа гавда ричагининг узунлиги, мускулларнинг физиологик-йўғон ёки ингичгалиги, чўзилувчанлиги, чайир ёки мўртлиги ваҳ.к. ларида эoтиборга олинади.
Кучни ривожлантириш методикаси ва воситалари. Кучни ривожлантириш учун юқори қаршилик билан бажариладиган машқлардан фойдаланилади. Улар икки гуруҳдан иборат:
1. Ташқи қаршилик билан бажариладиган машқлар. Қаршилик сифатида жисмлар вазни (гирлар, тошлар, штанга ва бошқалар), рақибининг қаршилигидан, ўзига ўзининг қаршилиги, бошқа жисмлар қаршилигига (пружинали эспандерлар, резинали бинт, махсус мослама станоклар) ташқи муҳит қаршилиги (қумли йўлкада, қалин қорда югуриш ва бошқалар) дан фойдаланилади.
2. Индивиднинг ўз танаси оғирлигини енгиш билан бажариладиган машқлар (таяниб ётиб қўлларни тирсакдан букиш). Куч билан бажариладиганҳар қандай машқлар ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Оғирлик билан бажарила-диган машқларнинг қулай томони шундаки, улар ёрдамидаҳам йирик, ҳам майда мускуллар гуруҳига таoсир этиш осон ва уларни дозалаш қулай. Салбий томони шундаки, тезлик – куч талаб қиладиган характердагиҳаракатлар тартиби тез бўзилади (айниқса оғирлаштириб, вазминлигини ортириб, малол келиши тезлашадиган машқларда), дастлабкиҳолатда мускул таранглиги бир хил (статикҳолат) ушланадиган машқларда, машқнинг ташкилланиши қийинлиги (махсус жиҳознинг кераклиги, метал жиҳознинг шовқини ва бошқалар) кўзга ташланади. Ўз-ўзига қаршилик кўрсатиш билан бажариладиган машқларнинг қулай-лиги шундаки, қисқа вақт ичида катта дозада юклама бериш мумкин ва махсус жиҳоз ва инвентарни талаб қилмайди, лекин мускуллар эластиклигининг тезда йўқолишига олиб келади. Бундан ташқари, бу машқлар юқори нерв таранглиги (зўриқиши) да бажарилади, шунинг учун уларни соғлом, жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида бўлган одамларга, ўз-ўзини назорат қилиш тизимли олиб борилиши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |