Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


-МАВЗУ. КУЧ ҚОБИЛИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШ



Download 13,26 Mb.
bet65/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

13-МАВЗУ. КУЧ ҚОБИЛИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШ.
Режа:

  1. Куч – атамасига таъриф.

  2. Кучнинг турлари.

  3. Кучни ўлчаш.

  4. Кучни ривожлантириш методикаси ва воситалари.

  5. Кучни ривожлантириш методлари.

Ҳар қайси индивид ташқи таъсир ёки қаршиликни енгиш учун ўз жисмидаги маълум сифатни намоён қилади. Ташқи таoсирга қарши мускул зўриқиши орқали ҳаракат фаолияти - шахснинг кучи, унинг куч қобилияти деб аташ қабўл қилинган. Шуғулланувчи машғулот пайтида ўз танаси тинч турганҳолдан спорт снарядига (улоқтиришда), ўз танасиниҳаракатлантириш мақсадида (гимнастика машқлари ва бошқалар), айлантириш, силжитиш, кўтаришга интилса, айримҳолларда унинг тескариси, тананинг ўзи, ёки уни билагига ташқи куч таoсир этиши билан унинг статитикҳолатини бўзиб ўз гавдасини олдинги (дастлабки)ҳолатини ушлаб туришга ўринади. Боксчининг рақиби мушти-нинг зарби, курашчини рақиби томонидан куч ишлатиб уни танасини айрим бўлакларини эгишга дош бериши танаҳолатини ўзгартирмаслик орқали рўй беради. Бунда шуғулланувчи ва унинг рақиби маълум даражада қаршиликларни, оғирликларни енгиш ва кўтаришда маълум даражада куч сифатини намоён қилади.
Илмий тушунча тарзида куч имконияти борича ўзининг аниқ таърифига эга бўлиши ва фарқланиши лозим:
1) ҳаракатнинг механиқ характеристикаси сифатидаги куч (“танага «m» массасидаги «F» кучининг таъсири...”);
2) инсон жисмидаги жисмоний сифат тарзидаги куч (масалан, “ёшнинг улғайиши билан кучнинг ривожланиши; спортчи кучини спорт билан шуғулланмайдиганларга нисбатан кўп бўлиши...» ваҳ.к.).
Бу сифатнинг психофизик механизми мускул зўриқиши-нинг бошқарилиши (регуляцияси) ва уларнинг иш тартиби (режими) билан алоқадор. Мускулнинг таранглашиши инсон-нинг кучини намоён бўлишига олиб келади.
Руҳий озуқа олиши ва ҳаракатни маълум тизимда бажариш марказийҳамда переферик нерв системаси, хусусан, нерв марказларидан мускулларга келаётган сигналларга ва мускуллар-нинг ўз хизматиҳолатига боғлиқ. Умуман, мускул таранглиги – зўриқиши (куч намоён қила олиши) қуйидагиларга қараб аниқланади;
1) марказдан мускулларга келаётган қўзғалишларнинг частотасига (частота қанча катта бўлса, мускул шунчалик зўр даражада ўзининг таранглигини оширади) кўра;
2) зўриқишга қўшилганҳаракат бирлигининг сони билан;
3) мускулнинг қўзғалувчанлиги ва ундаги қувватнинг манбаи миқдорига қараб.
Мускул куч намоён қилиши уч хил режимда зўриқади:
а) ўзининг узунлигини ўзгартирмай (статик, изометрик режимда). Тананинг турличаҳолатларда (позалар)да ушлаш ваҳ.к. лар билан;
б) мускул узунлигини камайишигаҳисобига, бардош бериш билан (миометрик). Зўриқиш бирдай – ўзгармай туради, бундай режим циклик ва баластикҳаракатлардаги мускул қисқариши фазалари эвазига содир бўлади;
в) мускулни чўзиш вақтида унинг узайиши ҳисобига (ён бериш, бўш келиш-плиометрик) куч юзага келади. Ўтириб туриш, улоқтириш, депсинишда мускул қисқариши орқали шу куч намоён бўлади.
Бардош бериш билан, ён бериш, бўшаштириш билан куч намоён қилишни динамик режимдаги куч деб аташ қабўл қилинган.44
Шундай қилиб бундай шароитларда максимал кучни кўлами турлича қайд қилинган куч намоён қилишнинг асосий хиллари куч қобилиятининг классификацияси сифатида қабўл қилинган.
Куч қобилиятларининг турлари мускул зўриқиши тартибининг комбинациялаштира олиш характерига қараб фарқланади. Статик режимда ва секинлаштирилганҳаракатларда намоён бўладиган шахсий-куч қобилиятлари ва тезлик-кучиҳисобига содир бўладиган куч (динамик куч), тез бажариладиганҳаракатларда қўлланилади. Бошқачасига буни шиддат (портлаш) кучи дебҳам аталади. Бунга қисқа вақт ичида энг кўп даражада куч намоён қила олиш қобилияти деб қаралади. Портлаш кучи сак-рашларда депсиниш орқали сакровчанлик тарзида намоён бўлади.
Мускулнинг ўта зўриқишини оптимал йўналиши. Мускул кучи белгиланган фаолиятнинг йўналишига иложи борича яқинлаштирилиши, мослаштирилиши лозим. Масалан, найза улоқтиришда зўр бериб танага тезлик беришимиз мумкин, лекин бу тезлик найзани улоқтиришдаги зарбга мосланмаса, сарф-ланган куч самарасиз бўлади, найза мўлжалланган траекторияда учмаслиги мумкин. Паст старт олишда тананинг оғиши 54 ва 72 градусли бурчакҳосил қилгандан сўнг стартдан чиқишнинг самараси турлича бўлади. ҳисоблашлар кўрсатмоқдаки, иккала оёқдан 180 кг куч билан депсиниш 72 градусдан старт олганда, кучнинг горизонтал йўналиши самарадорлиги 55,62 дан ошмас экан. Агар старт 54 градусда бажарилса, депсиниш кучи Самара-дорли 105,80 кг бўлиши мумкин. Ҳаракат тезлигини ошириш, гавдага тезланиш бериш учун унга анчагина куч таoсир этилиши лозим. У қанчалик кучли бўлса, танани фазода тезланиши шунчалик қисқа вақт ичида тез вужудга келади. Лекин тезлик бирданига ошмайди. Бунинг учун куч анчагина вақт ичида таoсир этиб туриши зарур. Максимал тезлик олиш учун эса узоқроқ масофа лозим ва катта куч билан таoсир этиш фойдалидир. Оёқнинг тўпга тегадиган устки қисмини қанчалик орқага чўзиб тўп оралиғидаги масофа узайтирилиб оёқ кафти-нинг тўпга тегиш тезлиги оширилса, тўпнинг зарби кучаяди. Йўлнинг чегараланиши тезликни кучайишини сусайтиради.
Кучнинг таъсир этиш вақти қанчалик оз бўлса, ҳаракат тезлиги шунча юқори бўлади. Гавда қия чизиқ бўйлаб тезлик оладиган бўлса шунча кўп таoсир кучи керак бўлади.
Тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат тезлиги учун қия чизиқ бўйлаб ҳаракат тезлигига нисбатан таoсир кучи оз талаб қилинади.
Куч оширилишининг узлуксизлиги ва бирин кетинлиги. Бу қоида Нpютоннинг иккита (инерция ва тезланиш) қонунидан келиб чиқади. Энг катта кучҳаракатни бошлаш учун, тинч (турғун) инерцияни енгиш учун керак бўлади.
Масалан, штангани кўкракка олишгаҳаракат бошлаш учун оёқнинг ва елканинг орқа мускулларидан, уларнинг кучидан фойдаланилади. Чунки уни тўхтатиш ёки тинч турган жисм энерциясини озгина бўлсада, ўзгартириш учун яна қўшимча зўриқиш талаб қилинади. Аслида бу зўриқишдан машқ тезли-гини янада оширишда самарали фойдаланса булар экан.
Мабодо ядро туртишнинг қайсидир жойидаҳаракатнинг озгина секинлаштирилиши ёки ушланишига йўл қўйилса, олдингиҳаракатнинг фойдали эффектидан маҳрум бўлиб қолиш мумкин.
Ҳаракатларнинг узлуксизлиги ва давомийлиги техник тайёргарлиги юқори бўлган спортчиларда, айниқса улоқтириш, сакраш, сузишнинг барча турларида яққол кўзга ташланади ваҳаракат самарасига таoсир қилади.
Инсоннинг куч намоён қила олишдаги асосий фактор – мускул зўриқиши, лекин унинг танасининг массаси (вазни)ҳам маълум даражада ролp ўйнайди. Шунга кўра, абсолют ва нисбий куч дебҳам фарқланади.45
Биринчисида инсоннинг танаси вазниниҳисобига олмай, қандайдир бирҳаракатда куч намоён қила олиши тушунилса, иккинчисида, унинг тана вазнинингҳар бир килограммига тўғри келадиган қилиб намоён қилинадиган кучнинг меъёри тушунилади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish