Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


Қуйидагиларни ўйин методинингхарактерли белгилари деб караш мумкин



Download 13,26 Mb.
bet41/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Қуйидагиларни ўйин методинингхарактерли белгилари деб караш мумкин:
1. Ўйин ҳолатида рақиблик ва эмоционаллик элементларини аниқ ифодалаш. Ўйин методи инсонлар орасидаги энг қийин муно сабатларни юзага чиқариши имконини беради. Хатто югуриш мусобакаси шароитида катнашувчилар орасида шунчалар кўп киррали ҳолатлар вужудга келадики, лекин у икки ўйинчи уртасидаги пайдо бўлган ҳолат лардан анча оз бўлади. Шу билан боғлиқ ҳолда ўйин методини ўйинчилар орасидаги муносабатларни катъиян регламентлаштиришни талаб қилади.37
2. Ҳаракат фаолиятини бажариш давомида шароитнинг ўзгарувчанлиги. Бунинг натижасида уйновчилар пайдо бўладиган вазифа ларни ҳал қилишнинг турли-туман усулларига эга бўлиши керак, уларда шаклланган малакалар ўзгарувчан шароитда мосланувчанлиги ва эгилув чанлиги билан ажралиб туриши лозим.
3. Ҳаракат фаолиятидаги ижодийташаббус (инициатива) ларга юқори талаблар қуйиш. Ўйин ҳолатининг ўзгарувчанлиги жисмоний машқларнинг натижа берадиганларини танлашни ва мустакилликни фаолрок намоён қилиш талабини қўяди.
4. Ҳаракат фаолияти ва юклама характерида катъий регламентлаштиришнинг йўқлиги. Ўқувчилар махсус ёки шартли (соддалаш тирилган, мураккаблаштирилган) коидалар чегарасида пайдо бўлган ҳара кат фаолияти вазифаларини ҳал қилиш учун узлари самарали хисоб ланган ҳаракат фаолиятларидан фойдаланишлари мумкин. Бунда ўқув чига тушаётган юклама тўлалигича унинг ўйинда бажараётган функция си фаолрок бажарилиши ва олдиндан белгиланган шароити (йиндан фойда ланиш методи давомийлигига, ўйинчилар сони, ўйин мазмуни ва бошқа ларга боғлиқ. Янги ҳаракат фаолиятларини ўрганиш учун ўйин методидан фойдаланилса, шудай ҳолларда регламентлаштириш даражаси ошади. Масалан, ўйин методи билан канатга уч усул билан тирмашиб чиқишнинг бирор - бир элементини урганаётган бўлсак, осилиб турганда оёкларнии тиззадан буиб олдинга йигиш(кўтариш)ни - ўргатишни ўйин тарзида чукурлик устидан осилиб турган канатга учиб утиш ўйинини қўллаш билан олиб бориш мумкин.
5. Ўйин фаолияти вазифалари билан мувофик ҳаракат фаолиятлари ва сифатларининг комплекс намоён килиниши. Жисмоний тарбияда ўйинлар қандайдир махсус ҳаракатлар фаолият га эга эмас. Коидадаги каби уларда ўз шаклиниг табиийлиги билан ажра либ турадиган ҳаракат фаолиятлари учрайди (югуриш, сакраш ва х.к.). Айтарли кўпчилик ўйинларда ўйинчилар галабага эришиш учун бир неча ҳаракат фаолиятидан, қолаверса, турлича аралаш шаклдаги фаолият лардан фойдаланадилар. Буларинг барчаси ўйинчилар организмига комп лексли таъсирни таъминлайди.
6. Кўпинча ўйинчиларнинг ўзаро муносабати қандайдир бир предмет (масалан, туп, байроклар ва бошқалар) оркали амалга оширилади.
Мазмуни ва характеристикасининг бойлигига кура ўйин методи ҳара кат малакалари ва сифатларини комплексли ривожлантириш учун, ҳара кат координациясини такомиллаштириш учун, бирданига, йўл-йўлакай пайдо бўлган вазифаларни еча олиш, қисқа фурсатда лозим бўлган иш тем пига кира олиш имкониятларини вужудга келтира олади. Бу метод оркали таълимнинг самарадорлигини аниқлаш ва умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун восита сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Ўйиндан тўғри фойдаланиш асосида коллективизм рухи, фаоллик, ташаб бускорлик, куркмаслик(ботирлик), катъийятлилик ва онгли интизомни тар биялаш пухталик билан амалга оширилади ва унинг атижаси таълим жараёнида яккол намоён бўлиши амалиётда исботланган. Ўйин методи нинг бўш томони ҳам йўқ эмас. Таълим жараёнида ундан янги, айникса, қийин ҳаракат техникасига эга бўлган фаолият малакасини шаклланти ришда фойдаланишнинг самараси камрокдир.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish