Қисмларга (бўлакларга) ажратиш билан ўзлаштириш методи бошланишида ҳаракат фаолиятини алохида бўлакларга ажратиб, уларни аста-секин зарур бўлган умумийликка бирлаштиришни назарда ту тади. Бу методни тўлаконли амалга ошириш кўп ҳолда ҳаракат фаолият ининг алохида бўлакларини қисмларга ажрата олиш ва уни ажратиш ло зим эмаслигини билишни ҳамда амалда уни бажара олишни уддалай оладими - йўқми шунга боғлиқ. Педагогика амалиётидаги қатор илмий ва амалий изланишлар ҳар қандай ҳаракат фаолиятини таркиб топдирган бўлакларга - қисмларга ажратиш мумкинлигини исботлади. Қисмларга ажратиш чегараси ва унинг характери таълимнинг вазифаларига муво фик ҳолда, машқни бўлаклай олишни билишни таказо этади. Бир бутун таркибдаги алохида элементлар орасида белгиланган муносабатлар урна тилади. бир бутун бўлишни аниқлаш фақат уни қисм ларга ажратишни англаш, бир бутун бўлиш қонуниятларини билиш оркали амалга оширилади.
Бўлакларга бўлиш қисмларга жаратиб ўргатиш методининг ҳарак терли белгиси хисобдланади. У бутун бир ҳаракат фаолиятини эгаллашни енгллаштирувчи бошлангич бир этап ҳолос. Якуни бўлиб ҳаракатни тўла ўрганиш тушунилади. Якунида ўқувчилар ҳаракат фаолияти бошланиши дан охиригача бир бутун деб қабул қилишлари лозим. Бу қўшилишнинг ижросида асосий ва иккинчи даражали элементлар бўлиши мумкин эмас, уларнинг ҳаммаси мухимдир. Барчаси у ёки бу даражада ўзида умумий ютуқка пойдевор куради.
Ҳаракат фаолиятини қисмларга ажратиш усуллари турли туман бўлади, лекин уларнинг ҳар бири охирида аниқ йўлланма берувчи машқ ларнинг вужудга келишига олиб келади. Ўзининг вазифасига кура ҳамда табиатига кура, тўла бир бутун ҳаракатнинг “бўлаклари-элементлари” билан принципиал фаркка эга бўлмайди ва мақсадга мувофик йўналтирил ган бўлакларга бўлиш жараёнининг натижаси хисобланади.
Йўлланма берувчи машқлар тўла ҳаракат актини ўзлаштиришни осонлаштириш учун олдиндан бир қатор хусусий билим бериш вазифасини ҳал этишда фойдаланилади. Шунинг учун тўла бир бутун ҳаракат фаолиятини нерв-мускул зурикиши элементларининг тузилиши ва характерига ухшаш йўлланма берувчи машқларни топиш мухим аҳамиятга эга. Йўлланма берувчи машқлар марказий нерв системасидаги самарали изнинг тупланишига имкон беради, окибатда улар энг содда вақтли алоқалар оркали, маълум ухшашлик ва координацион умумийлик оркали асосий машқни ўзлаштиришни енгиллаштиради.