Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

қилинди. 
Мактаб базасида 1958 йил оғир нутқ 
камчиликларига эга бўлган болалар учун ўзига хос режимли 
махсус мактаб-интернат очилди,
1958 йилдаи кейин бундай мактаблар бошқа шаҳарларда 
вужудга келди (Москва (иккинчи мактаб), Ленинград, Сверд- 
ловск).
Дастлаб бу мактаблар оммавий мактабнинг 4- синфи ҳаж- 
мидаги таълимни таъминлар эди.
1961 
йилдан эътиборан оғир нутқ нуқсонига эга болалар 
учун махсус мактаб-интернатлар тармоғи кенг ривожлана бош- 
лади.
Ҳозирги вақтда оғир нутқ нуқсонига эга бўлган болалар 
учун алоҳида мактаб-интернатлар мавжуд.
Бу муассасада умумтаълим мактаби вазифалари билан 
бирга махсус вазифалар ҳам ҳал қилинади:
а) оғзаки ва ёзма нутқдаги турли хил камчиликларни бар- 
тараф этиш;
б) улар билан боғлиқ психик ривожланишдаги ўзига хос 
камчиликларни ўқиш ва ўқишдан ташқи тузатиш-тарбиявий 
ишлар жараёнида йўқотиш;
в) профессионал-меҳнат тайёргарлигини амалга ошириш.
Мактаб икки бўлимдан иборат. Мактабнинг биринчи бўли-
мига оммавий мактабда таълим олишга халақит берадиган 
алалия, афазия, дизертрия, ринолалия, дудуқланиш каби нутқ 
нуқсонига эга бўлган нутқи умумий ривожланмаган болалар 
қабул қилинади. Синфларни қомплектлаштиришда биринчи 
навбатда нутқий ривожланиш даражаси ва бирламчи нуқсон 
характери ҳисобга олинади.
II 
бўлимга нутқнинг нормал ривожланишида дудуқланиш- 
нинг оғир формасидан азият чекувчи болалар қабул қилинади.

бўлимда нутқи умумий ривожланмаган болалар учун таъ- 
лим олиш муддати 12 йил (тайёрлов синфи ва I—XI синфлар),


II бўлимда дудуқланишнинг оғир формаси билан хасталанган 
болалар учун — 9 йил (I—IX синфлар).
Сйифлар 12 кишидан иборат бўлади. Махсус мактабни би- 
тирувчиларига тўлиқсиз ўрта маълумот ҳақида гувоҳнома бе- 
рилади.
Уқувчиларнинг нутқлари ва ёзувдаги камчиликларини туза- 
тиш ишлари мунтазам равишда бутун ўқув-тарбиявий жараёи 
давомида олиб борилади. Айниқса, она тйли дарсларида бу 
вазифа ҳар томонлама ҳал қилинади. Турли хил нутқ дефектла- 
ринн олдини олиш фронтал ва индивидуал машғулотларни 
бирлиги туфайли мумкин бўлади. Индивидуал логопедик маш- 
ғулотлар ўқитувчи логопед томонидан дарсдан ташқари вақтда 
ўтказилади. Ҳаракатида камчилиги бор болалар учун даволаш 
гимнастикаси бўйича машғулотлар ўтказилади.
Махсус мактабнинг II бўлимида болалар тўлиқ бўлмаган 
ўрта мактаб ҳажмида билим оладилар. Дудуқланишнинг оғир 
формасига эга болаларни ўқитишда оммавий мактаб дарслик- 
лари, махсус логопедик жиҳозлар, таълимнинг техник восита- 
ларидан фойдаланилади. Махсус мактабни битирувчилар ом- 
мавии мактабда ёки ҳунар-техника билим юртларида таълим 
олишни давом эттиришлари мумкин.
Нутқ камчиликларини бартараф этишда логопеддан ташқа- 
ри ўқитувчи ва тарбиячилар ҳам қатнашадилар. Мактаб ўқи- 
тувчилари, тарбиячилари, логопеди таълим ва меҳнат фаолия- 
ти давомида ўқувчиларнинг умумий ва нутқий ривожланиш- 
ларини тузатиб борадилар.
Ёрдамчи мактабдаги логопедик ишлар
Ақлнй заиф ўқувчиларда нутқ камчиликларини тузатиш 
махсус логопедик ишларнинг ташкил қилинишини талаб қи- 
лади. Ёрдамчи мактабларнинг ўқув режасида ўқитувчи — ло- 
гопед томонидан ўтказиладиган логопедик машғулотлар соати 
кўзда тутилган. Уқитувчи логопед тиббий-педагогик комйссия- 
нннг аъзоси ҳисобланади. Махсус текшириш йўли билан у бо- 
ланинг нутқида камчилиги бор-йўқлигини ва унинг характери- 
ни аниқлай билиши керак.
Уқув йилининг бошида логопед мактабга қабул қилинган 
барча ўқувчиларни текширадй. Уқувчилар оғзаки нутқининг 
дастлабки текширилишй дарслар вақтида ўтказилади. Ёзув ма- 
лакалари диктант орқали текширилади.
Дастлабки текшириш давомида нутқида камчилиги аниқ- 
ланган болаларнинг ҳаммасини логопед махсус журналга бел- 
гилаб қўяди. Шундан сўнг нутқнинг ва ёзувнинг ҳолати инди- 
видуал текширилади ва болага нутқ картаси тўлдйрилади. 
Логопедик ёрдамга жуда муҳтож, нутқ нуқсони оғир болалар 
логопедик машғулотларда қатнашиш учун танланади. Қолган- 
лар кандидат сйфатида қабул қилиниб, мактабга дастлаб қа-


бул қилинган ўқувчиларда нутқ бузилишлари бартараф этил- 
гандан сўнг логопед томонидан машғулотларга чақирилади.
Нутқ нуқсонининг характери ва боланинг ўзлаштиришда 
уиинг аҳамияти машғулотларга қабул қилишда асосий мезон 
бўлиб ҳисобланади.
Логопедик машғулотга қатнашадиган болаиинг нутқ карта- 
сига у билан олиб бориладиган машғулотларнинг индивидуал 
режаси илова қилинади. Режа текширишдан олинган барча 
маълумотларни умумлаштирувчи логопедик хулоса асосида ту- 
зилади.
Логопед ўқувчидаги нутқ нуқсонининг характери ва этиоло- 
гиясини аниқлаш, унга нисбатан энг тўғри ва самарали ёнда- 
шув йўлини топиш мақсадида тиббий текшириш маълумотлари 
билан танишади.
Нутқ нуқсонига эга бўлган болалар билан машғулотлар 
ташкил қилиш ва уларни ўтказиш
Нутқ камчиликларини тўғрилаш юзасидан олиб борилади- 
ган ишлар болаларнинг ёш хусусиятларини, нутқ дефекти ху- 
сусиятларини, Она тилидан мактаб дастурини ҳисобга олган 
ҳолда ташкил қилинади. Логопедик машғулотларга дарс маш- 
ғулотларидан бўш ва синфдан ташқари вақтда 5—6 дарс аж- 
ратилади. Мактаб маъмурияти ва синф ўқитувчилари билан 
келишган ҳолда логопед ўқувчиларни ўқиш дарсларидан чақи- 
риб олиши мумкин.

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish