Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

Савол ва топшириқлар
1. Нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигига таъриф беринг.
2. I даражали нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигига эга
бўлган болаларнинг ўзига хос хусусиятларини айтинг вас 
улар нутқига тавсиф беринг.
3. II ва III даражали нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигига 
эга бўлган болалар нутқини таққосланг ва уларга тавсиф 
беринг.


4. Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар нутқини логопедик 
текшириш ишларини ёритиб беринг.
5. Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар нутқини текшириш 
учун дидактик материаллар тайёрланг. Нутқ картаси би- 
лан яқиндан танишинг.
6. Нутқи тўлиқ ривожланмаган болаларни ўқитиш ва таъ- 
лимини ташкил этиш вазифаларини айтинг.
7. Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар билан олиб бори- 
ладиган логопедик-тузатиш ишларининг асосий йўналиш- 
ларини ёритиб беринг.
8. Махсус болалар боғчасига борганда нутқи тўлиқ ривож- 
ланмаган болалар нутқини кузатинг.
9. Махсус болалар боғчасида логопед машғулотини куза- 
тинг ва анализ қилинг.
10. Махсус болалар боғчасида логопед ҳужжатлари билан 
яқиндан танишинг.


ЛОГОПЕДИК ЁРДАМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
17-Б О Б . НУТҚ КАМЧИЛИГИГА ЭГА БУЛГАН БОЛАЛАР УЧУН
МАХСУС МУАССАСАЛАР СИСТЕМАСИ
Бизнинг мамлакатимизда турли хил нутқ камчилигига эга 
бўлган шахсларга кўрсатиладиган ҳар томонлама систематик 
ёрдам ривожланиб бормоқда.
Россияда қадимдан алоҳида меҳр-мурувват муассасалари 
мавжуд бўлиб, уларда махсус таълим яққол намоён бўлган 
нуқсонларни (карлик, кўрлик, ақли заифлнк) ажратиш ва 
фарқлаш заминйда амалга оширилар эди. Нутқ нуқсонига эга 
бўлган кишиларга логопедик ёрдам ташкил қилинмаган эди. '
Педагогика ва тиббиёт жамоатчилигининг атоқли намоян- 
далари нутқ патологиясининг руҳиятнинг ва шахснинг шакл- 
ланишига салбий таъсир этишини бир неча бор кўрсатиб ўт- 
ганлар.
1911 йили Москва ўқитувчиларининг съезди бўлиб ўтди. Ун- 
да нутқ камчиликларига эга бўлган болаларга махсус ёрдамни 
ташкил қилиш зарурлиги биринчи марта таъкидлаб ўтилди. 
Бундай ёрдам сурдопедагог Ф. А. Рау раҳбарлиги остида икки- 
та ёрдамчи мактабда ташкил қилинган эди. 1915 йилда эса 
логопедия курслари ташкил этилди.
Октябрь революциясидан кейингина аномал болаларга таъ- 
лим бериш умумдавлат вазифаси деб ҳисобланди.
1918 йил В. Бонч-Бруевич ташаббуси билан Москвадаги 
барча мактабгача тарбия муассасаларининг тарбиячилари ва 
врачлари учун мажбурий логопедик курслар ташкил қилинди. 
Бир йилдан сўнг В. И. Лениннинг имзоси остида Халқ Комис- 
сарлари советининг фармони чиқиб, унда Маориф ва соғлиқни 
сақлаш халқ комиссарларининг аномал болаларни тарбиялаш 
ва соғлиқни сақлаш бўйича вазифалари аниқ белгилаб бе- 
рилди.
Ьолалар нуқсонлиги билан курашиш бўйича I Бутун Россия 
съезди (1920) аномал ривожланишнинг хилма-хил турларига 
эга бўлган болалар учун ташкил қилинадиган махсус таълим 
ва тарбия системаси принципларини белгилаб берди.
1922 йил Н. К. Крупская Бутунроссия губерня халқ маори- 
фи бўлими мудирларининг съездида сўзлаган нутқида бу тои- 
фадаги болалар учун муассасалар ташкил қилишнинг муҳим- 
лиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
1924 йилда балоғатга етмаган болаларни ижтимоий-ҳуқуқий 
жиҳатдан ҳимоя қилиш юзасидан II съезд бўлиб ўтди. Съездда


JI. C. Виготский сўзга чиқиб, нуқсоннинг тузилишини таҳлил 
қилиш, уни тузатиш ва ўрнини тўлдиришга янгича ёндашиш 
йўлини таклиф қилди, махсус таълимнинг мақсад ва вазифала- 
рини оммавий мактабларидаги тарбия принципларидан келиб 
чиққан ҳолда белгилаб берди.
1929 йил дефектология мурмалаларини ишлаб чиқиш бўйича 
ташкил қилинган илмий марказ — Экспериментал дефектология 
институтини, ҳозирда «ҳурмат белгиси» орденли СССР Педа- 
гогика ФАнинг Дефектология илмий текшириш институтининг 
ташкил 

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish