Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

Уч тармоқли нерв
пастки жағни ҳаракатга келтирувчи мус- 
кулларни иннервациялайди; 
юз нерви
мимик мускулатурани, 
шу билан бирга лабларни ҳаракатга келтирувчи, лунжларни 
шиширувчи ва ички томонга тортувчи мускулларни; 
тил
— 
ҳал-
қум
ва 
сайёр нервлар
— ҳиқилдоқ ва овоз бойламларини, ҳал- 
қум ва юмшоқ танглай мускулларини иннервациялайди. Бундан 
ташқари тил — ҳалқум нерви тилнинг сезувчи нерви бўлиб 
ҳисобланади. Сайёр нерв эса нафас ва юрак аъзоларининг 
мускулларини иннервациялайди. 
Қўшимча нерв
бўйин мускул- 
ларини иннервациялайди, тил ости нерви тил мускулларини 
ҳаракат нервлари билан таъминлайди.
Бу система бўйича бош мия нервлари орқали нерв импульс- 
лари марказий нутқ аппаратидан переферик нутқ аппаратига 
юборилади. Нерв импульслари нутқ аъзоларини ҳарақатга кел- 
тиради.
Марказий нутқ аппаратидан нутқ аппаратига борувчи бу 
йўл нутқ механизмининг фақат бир қисмини ташкил қилади. 
Унинг бошқа қисми орқага, яъни перефериядан марказга қай- 
тувчи алоқадан иборат.
Энди переферик нутқ аппаратининг тузилишини кўриб чи- 
қамиз.
Переферик нутқ аппарати уч бўлимдан иборат: 
1) нафас
бўлими; 2) овоз бўлими; 3) артикуляцион бўлим.
Н а ф а с б ў л и м и г а кўкрак қафаси, бронхлар ва трахея 
киради.
Нутқни талаффуз этиш нафас олиш билан узвий боғлиқдир. 
Нутқ нафас чиқариш фазасида ҳосил бўлади. Нафас чиқариш 
жараёнида ҳаво оқими бир вақтнинг ўзида товуш ҳосил қи- 
лувчи ва артикуляцион функцияни бажарди. (Шу билан бир-


га, асосий 
функцияси — ҳаво 
алмашинувини :ҳам 
бажара- 
ди.) Нафас олиш нутқ жараёнида, одам жим турган одатдаги 
вақтдан 
жиддий 
фарқ 
қилади. 
Н аф ас чиқариш 
нафас 
олишдан бир оз узоқроқ бўлади (нутқдан ташқари вақтда на- 
фас олиш ва нафас чиқаришнинг давомийлиги деярли бир хил 
бўлади). Бундан ташқари нутқ талаффуз қилинаётган вақт- 
да нафас олиш ҳаракатлари сони одатдаги нафас олиш ва 
нафас чиқариш (нутқсиз) вақтидагидан икки маротаба кам- 
дир.
Узоқ нафас чиқариш учун кўп ҳаво запаси керак бўлиши 
тушунарлидир. Шунинг учун нутқ жараёнида ҳаво олиш ва 
чиқаришнинг ҳажми кўпаяди (тахминан 3 марта). Нутқ вақ- 
тида нафас олиш нисбатан қисқа ва чуқур бўлади. Нутқ вақ- 
тидаги нафас олишнинг яна бир хусусияти шундаки, нутқ жа- 
раёнидаги ҳаво чиқариш ҳаво чиқариш мускулларининг актив 
ҳаракати остида содир бўлади. Бу эса узоқ ва чуқур нафас 
чиқаришга имкон яратади ва бундан ташқари, ҳаво оқими 
босимини кўпайтиради (бусиз жарангдор нутқнинг бўлиши 
мумкин эмас).
О в о з б ў л и м и ҳиқилдоқ ва у билан бирга жойлашган 
овоз пайчаларидан ташкил топган. Ҳиқилдоқ нафас йўлининг 
бурун бўшлиғидан кейинги қисми. Ҳиқилдоқ ҳавонинг трахеяга 
ўтишини таъминлайди ва унга қаттиқ, суюқ моддалар туши- 
шига тўсқинлик қилади. Ҳиқилдоқ бўйиннинг олдинги қисмида 
жойлашгандан ҳиқилдоқ дўнги айниқса озғин кишиларда кўзга 
яққол кўриниб туради. Ана шу дўнглик кекирдак олмоси деб 
аталади. Ҳиқилдоқ гапирганда, йўталганда, ашула айтганда 
осон ҳаракатланади. Ҳиқилдоқ тоқ узуксимон, шохсимон ва 
жуфт чўмичсимон, шохсимон тоғайлардан иборат. Ҳақилдоқ 
асоси бир-бири билан бўғимлар орқали бириккан тоғайлардан 
ташкил топган бўлиб, бўғимларда ҳаракат махсус мускуллар 
аппарати ёрдамида рўй беради.
Ҳиқилдоқда овоз пайчалари жойлашган бўлиб, улар нафас 
олганда, қаттиқ ёки секин гапирганда муайян ҳолатни эгал- 
лайди.
Эркакларда ҳиқилдоқ аёлларга нисбатан каттароқ, овоз 
пайчалари эса узунроқ ва қалинроқдир. Аёлларда овоз пай- 
чаларининг узунлиги ўртача 18—20 мм, эркакларда 20—24 мм 
гача бўлади.
Уғил ва қиз болаларда балоғатга етиш даври бошлангунга 
қадар ҳиқилдоқнинг катталиги ва тузилишида фарқ бўлмайди. 
Ҳиқилдоқда ўзгариш қизларда 12—13, ўғил болаларда 13— 
15 ёшда содир бўлади. Бу вақтда ҳиқилдоқнинг катталиги қиз- 
ларда 1/3, ўғил болаларда 2/3 қисмга ўсади ва овоз пайчалари 
чўзилади.
Илк ёшдаги болаларда ҳиқилдоқнинг шакли воронкасимон 
бўлади. Боланинг ўсишига қараб ҳиқилдоқ аста-секин цилиндр- 
симон шаклга яқинлашади.


Овоз пайчалари ўзининг массаси билан ҳиқилдоқнинг кўп 
қисмини эгаллаб олади ва тор овоз туйнугини қолдиради.
Одатдаги нафас олишда овоз туйнуги кенг очилади, тенг- 
ёнли учбурчак шаклига келади. Бунда нафас олаётган ва 
нафас чиқараётгандаги ҳаво кенг овоз туйнугидан бемалол 
ўтиб кетади.
Овоз (ёки фонация) қандай содир бўлади? Овознинг ҳо- 
сил бўлишида овоз пайчалари қисқарган ҳолатда бўлади. Чи- 
қарилаётган ҳаво оқими қисқарган овоз пайчалари орасидан 
ўтаётиб, уларни бир оз четга суради. Кейин яна чиқарилаётган 
ҳаво оқими босими остида ўзининг пишиқлиги ҳамда ҳиқилдоқ 
мускулларининг ҳаракати билан ўз ҳолига қайтади. Чиқари- 
лаётган ҳаво оқимининг босими тамом бўлгунга қадар овоз 
пайчаларининг қисқариши ва чўзилиши давом этаверади (2- 
расм).
Овоз пайчаларининг тебраниши туфайли чиқарилаётган ҳа- 
во оқими овоз пайчалари устида тебраниш частотасига айла- 
нади. Бу тебранишлар теварак-атрофга етказилади ва биз уни 
овоз товушлари деб қабул қиламиз.

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish