“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

998.
 
Кўришда нуқсони бўлган болаларда қандай хусусиятлар кўзга 
ташланади? 
Кўришда нуқсони бўлган болаларда идрок этишнинг аниқ эмаслиги
секинлиги, торлиги предметларни таниб олиш, шаклини ажратиш, ўзига хос 
белгилари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишда маълум қийинчиликларни 
келтириб чиқаради. Болалар сатрлар, ҳарфлар ва рақамларни адаштирадилар. 
Ушбу ҳолатлар ўқиш техникасини эгаллаш, ўқилганларнинг мазмунини 
тушунишга ҳалақит беради. Оммавий умумий ўрта таълим мактабларида 
кўришда нуқсони бўлган бола қараб бажариладиган ишни ташкил этишда тез 
чарчайди, натижада иш қобилияти пасаяди. У тузатувчи кўзойнак тақиши 
керак. Лекин кўзойнак тақишда бола педагогнинг унга диққат билан 
муносабатда бўлишига эҳтиёж сезади. Мактабда ва уйда ўқув ишларини 
бажаришда санитар-гигиеник талабларга амал қилиши лозим. 
999.
 
Кўришда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш 
қандай тартибда амалга оширилади? 
Кўришда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қуйидаги 
тартибда амалга оширилади: оммавий мактабларда таълим олганда кўришда 
нуқсони бўлган бола жиддий қийинчиликларга дуч келади, шу сабабли улар 
билан иш олиб бораётган ўқитувчи коррекцион ишларнинг ўзига хос 
жиҳатларини билиши зарур. Ўқитувчи ўқувчининг доска, жадвал ва харитадаги 
ўқув материалларини қабул қилиши ва тушунишини назорат қилиб бориши 
керак. 
 
1000.
 
Кўришда нуқсони бўлган бола учун иш ўрни қандай бўлиши 
лозим? 
Кўришида нуқсони бўлган бола учун иш ўрни тўғри ва етарлича ёритилган 
бўлиши керак. Бундай бола дераза ёнидаги биринчи ёки иккинчи қаторга 
ўтказилади. Яқинни кўрадиган бола ҳам доскага яқинроқ биринчи ёки иккинчи 
партага ўтказилиши зарур. Узоқни кўрадиган бола эса, аксинча, доскадан 
узоқроққа охирги партага ўтказилиши талаб этилади.
Кўриш қобилияти бузилган бола бўлган ўқитувчилар болага табақалашган 
ёндашув асосида муносабатда бўлишлари зарур. Бундай ҳолатда ўқувчиларнинг 
сони 15 нафардан ошмаслиги керак. Ўқув-тарбиявий ишлар жараёнида 
ўқитувчининг нутқи катта аҳамиятга эга бўлади. Унинг нутқи аниқ,
тушунарли, ифодали бўлиши зарур. Ўқитувчи ўзининг ҳар бир ҳаракати 
моҳиятини сўз ёрдамида шарҳлаб бориши лозим.
Синфида кўр ёки ёмон кўрадиган бола бўлган ўқитувчи уларнинг 
индивидуал хусусиятлари, имкониятларини билиши, улар нормал кўрадиган 
тенгдошларидан фарқ қилишларини яхши англаши мақсадга мувофиқдир. 
Ўқитувчиларнинг вазифаси кўришда нуқсони бўлган болани ўз вақтида 
аниқлаш, унга махсус таълим ва тарбия бериш масаласини ҳал этиш учун 
психологик-тиббий-педагогик комиссияга юборишдан иборат. 
Ёмон кўрадиган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш асосан махсус 
(коррекцион) мактабларда амалга оширилади. Баъзан кўришда нуқсони бўлган 


190 
болалар оммавий умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинадилар. 
Бундай вазиятда аномал болалар учун махсус шароитларни яратиш зарурияти 
юзага келади.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish