“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet38/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Ўспиринлик (15-18 ёшлар). Бу давр ўспиринлар касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг ўқувчилари саналадилар. Мазкур давр ўспиринларнинг илк балоғатга етган давридир. Бу даврда жинсий етилиш тугайди. Уларда мустақиллик сезила бошлайди. Ўспиринлар ҳаётга келажак нуқтаи назаридан қарай бошлайдилар. Маданий даражасини орттиришга интилиш кучая боради. ҳис-туйғуларида ҳам ўзгариш юз беради. Ўз-ўзларини тарбиялашга киришадилар. Идеал танлаш ва унга эргашиш кучаяди. Бу даврда улар ўртасида мунозаралар ўтказиш яхши натижа беради. Ўспиринлар ўз гуруҳига интилади. Шунинг учун ҳам ўспириннинг барча интилишлари маълум мақсадга йўналтирилган бўлиши зарур. Уларда ўқув фанларини танлашга нисбатан эҳтиёж кучая боради.
Бу ёш даври ақлий фаолиятнинг ривожланиш даври ҳам саналади. Ўқувчилар ўз фикрларини мустақил ифодалаб, шахслик хислатларини намойиш эта бошлайдилар. Ўқувчилар ўзларини катталардек тутишга, ўзига хослигини намоён этишга ва бошқаларнинг диққатини ўзига қаратишга ҳаракат қилади. Ахлоқий муаммоларни ўз қарашлари нуқтаи назаридан ҳал эта бошлайди. Ҳаёт моҳияти, бахт, бурч, шахс эркинлигини ўз қизиқишлари билан ўлчайдилар. Шу боис уларга катталарнинг беғараз, тўғри йўналиш беришлари муҳим саналади.
Бу даврда ёшлар хулқи ҳам таркиб топа бошлайди. Шахснинг жамоадаги мавқеи, жамоа аъзолари билан мулоқотга киришишлари, турли соҳалар бўйича муносабатни самарали ташкил этишлари етук шахс бўлиб шаклланишларида ўзига хос аҳамият касб этади. Бунда таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг таъсири беқиёс. Зеро, ўспиринлар мустақил ҳаётга қадам қўяётган бўлиб, бу жараённинг тўғри, самарали кечиши уларнинг фаол фуқаро бўлиб шаклланишлари учун пойдевор яратади.
Шахснинг ижтимойилашуви. Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида шаклланади. Бинобарин, таълим жараёнида ўқувчиларга жамиятда бирга яшаш билан боғлиқ бўлган ҳолат ва ҳодисалар ўргатилади. Бу жараёнда ўқувчи ижтимоий муносабатларга киришади, жамият аъзолари билан ўзаро муносабатда бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish