“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Шахс ривожланишида фаолиятниг ўрни



Download 3,63 Mb.
bet34/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Шахс ривожланишида фаолиятниг ўрни. Шахс ривожланишида ирсият, муҳит, тарбия билан бир қаторда инсон фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу дегани инсон қанчалик меҳнат қилса, унинг ривожланиши шунчалик юқори бўлади. Фаолият ўзи нима?


Фаолият жараёнида инсон шахси, ҳар томонлама ва бир бутун, яхлит ҳолда ривожланади. Лекин фаолиятни мақсадга мувофиқ амалга ошириши учун уни тўғри ташкил этиш лозим. Инсоннинг қобилияти ва ёши у томонидан ташкил этилаётган фаолият моҳиятига кўра белгиланади. Лекин кўп ҳолатларда шахснинг ривожланиши учун имкониятлар яратилмайди, тарбияланувчиларнинг ижтимоий меҳнат, билиш фаолиятлари чекланган бўлади.
Шахсни шакллантиришда фаолият самарадорлигига эришиш учун мазкур жараёнини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш талаб этилади.
Фаолият фаол ва суст (пассив) бўлиши мумкин. Ўсмир фаолияти муҳит ва тарбия таъсирида фаоллашиши ёки сусайиши мумкин. Инсон шахсининг ривожланишида унинг бутун вужуди билан севиб, ўз имкониятларини намоён этиб, меҳнат қилиш, ўзини шахс сифатида кўрсата олиши унда ўз фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. Унинг ижтимоий меҳнатдаги иштирокида фаоллик кўзга ташланади.
Таълим жараёнида фаоллик ўқувчига билимларни чуқур ва мустаҳкам эгаллашга, ўз қобилиятини намоён этишга йўллайди. Билишга бўлган фаоллик ўқувчининг интеллектуал ривожланишини таъминлайди.
Фаоллик кўрсатишнинг асосини эса ҳамма вақт эҳтиёж ташкил этади. Эҳтиёжларнинг хилма-хиллиги фаолиятининг ҳам турларини кенгайтиради. Шунга кўра, ўқувчининг турли ёш даврларида уларнинг фаолияти турлича бўлади. Таълим муассасасида ҳамма вақт бир хил талаб шахс ривожланишида ижобий натижа беравермайди. Турли ёш даврларида фаолиятнинг турлари ва моҳияти ўзгариб туриши керак.
Шахснинг ижтимоий фаоллиги, қобилияти барча муваффақиятларининг гаровидир. Чунки ҳар бир инсон ўз меҳнати, ғайрати, интилиши билангина фаоллашади. Ўқитувчи қанчалик яхши ўқитмасин ёки тарбия бермасин, тарбияланувчининг ўзи ҳаракат қилмаса, ривожланиш муваффақиятли кечмайди. Зеро, таълим олувчи шахсида кузатиладиган камчилик ва хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган барча камчиликларнинг асосий сабаби фаолиятнинг тўғри йўлга қўймаганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам шахс фаолияти унинг ривожланиши натижаси саналади. Шахс фаоллиги асосида ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, ижодкорлик хислатларини шакллантириш (шахслик имкониятларини намоён этиши) орқали фаолиятни ривожлантириш муҳим саналади.
Ўсмир ва ўспиринлар фаолиятининг асосий турлари ўйин, ўқиш ва меҳнатдан иборат бўлиб, фаолиятга киришишнинг асосий шакли мулоқот саналади. Фаолият йўналишлари шахс ўқувчилар томонидан ўзларининг қизиқиш ва эҳтиёжларига кўра танланади. Айни вақтда таълим муассасаларида ўқувчилар билиш (ўқув фанлари асосларини ўзлаштириш), ижтимоий, спорт, бадиий, техник ҳамда ҳунармандчиликка бўлган шахсий қизиқиш ва эҳтиёжларига кўра турли тўгарак, клубларга жалб этилгандирлар.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish