VI. Талабалар учун топшириқ:
Топшириқ кичик гуруҳларда “Тоифалаш” методига кўра бажарилади.
1-топшириқ. Шахс камолотига оила аъзоларининг таъсирини ёритинг.
Оила аъзолари
|
Ота-оналар
|
Кекса авлод вакиллари
(бува-бувилар)
|
Оиланинг бошқа аъзолари
(ака-укалар, опа-сингиллар)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2-топшириқ. Оила тарбиясини ташкил этишда давлат, таълим муассасалари ва ижтимоий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ҳамда методик ёрдам мазмунини очиб беринг.
Ижтимоий субъектлар
|
Давлат
|
Таълим
муассасалар
|
Ижтимоий ташкилотлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
V. Талабалар учун топшириқ.
Мавзуга оид қуйидаги тест саволларига жавоб беринг:
1. “Ахлоқ” тушунчаси қандай маънони англатади?
A) шахсни атроф-муҳитга, кишиларга нисбатан ижобий муносабати;
B) маънавий-ахлоқий онгнинг ривожланганлик даражаси;
C) ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга солиб турадиган қонун-қоидалар мажмуи;
D) тўғри жавоб йўқ.
2. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг вазифалари қайси жавобда кўрсатилган.
A) ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш;
B) ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантириш;
C) ўқувчиларда маънавий-ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш;
D) барча жавоблар тўғри.
3. Эстетик тарбиянинг мақсади нимадан иборат?
A) шахснинг воқеликка эстетик муносабатини шакллантириш;
B) ўқувчиларни гўзалликни ҳис қилишга ўргатиш;
C) ўқувчиларда санъат асарлари, шу жумладан, бадиий адабиётга қизиқишни уйғотиш;
D) ўқувчиларда тасвирий санъат, жумладан, рассомлик ва ҳайкалтарошликка оид асарлар моҳиятини тушуна олишга ўргатиш.
4. Эстетик тарбиянинг асосий вазифалари нималардан иборат?
A) гўзалликни севишга ўргатиш;
B) табиий гўзалликни ҳис қила олиш кўникмаларини шакллантириш;
C) санъат асарларида илгари сурилган маънони англашга ўргатиш;
D) эстетик тушунчани ҳосил қилиш, эстетик идрок, ҳис-туйғу, дид ва маданиятни шакллантириш.
5. Ўқувчиларда эстетик маданиятни ривожлантириш омилларини белгиланг.
A) табиат, ижтимоий муносабатлар, жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси;
B) табиий муҳит, кишиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти, шахснинг санъат асарларига бўлган муносабати;
C) санъат асарлари, моддий ва маънавий бойликлар, моддий ишлаб чиқариш;
D) табиат, санъат асарлари, моддий маҳсулотларнинг ташқи кўриниши.
6. Эстетик ахборотлар оқими, эстетик ва ахлоқий меъёрлар йиғиндиси орқали шаклланадиган ва шахснинг буюм, ҳодисаларга эстетик баҳо беришида яққол намоён бўладиган ҳодиса нима деб аталади?
A) эстетик дид;
B) эстетик эҳтиёж;
C) эстетик идеал;
D) эстетик мулоҳаза.
7. Шахснинг воқеликни эстетик жиҳатдан билиб олишга ундовчи субъектив омиллар нима деб аталади?
A) эстетик онг;
B) эстетик мулоҳаза;
C) эстетик дид;
D) эстетик эҳтиёж.
8. Шахснинг эстетик фаолиятига, воқелик ва санъат асарларини эстетик жиҳатдан ўзлаштиришга кириши нима деб аталади?
A) эстетик дид;
B) эстетик қизиқиш;
C) эстетик онг;
D) эстетик баҳо.
9. Жисмоний тарбиянинг мақсади нимадан иборат?
A) ўқувчиларда жисмоний ва иродавий сифатларни шакллантириш, уларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан меҳнат ва Ватан мудофаасига тайёрлаш;
B) ўқувчиларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш;
C) ўқувчиларда жисмоний машқларни бажариш кўникма ва малакаларини шакллантириш;
D) ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш.
10. Жисмоний тарбиянинг вазифаларига нималар киради?
A) ўқувчилар соғлигини мустаҳкамлаш, организмини чиниқтириш, жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланишини таъминлаш, ишлаш қобилиятини ривожлантириш;
B) ўқувчиларда янги ҳаракат турларига нисбатан кўникма ва малакалар ҳосил қилиш ва уларни махсус билимлар билан қуроллантириш;
C) ўқувчиларнинг ёшига, жинсига мувофиқ келадиган асосий ҳаракат сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқувчиларда ўз соғлигига онгли муносабатни тарбиялаш;
D) барча жавоблар тўғри.
11. Жисмоний маданиятга эгаликни ифодаловчи асосий тушунчалар қайсилар: 1) жисмоний таъсир; 2) жисмоний ҳаракат кўникмаларига эгалик; 3) жисмоний меҳнат; 4) жисмоний камолот; 5) жисмоний идеал; 6) жисмоний маданият; 7) жисмоний жазо?
A) 1,2,4,6;
B) 1,3,4,7;
C) 2,3,4,5;
D) 1,2,5,6.
12. “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз вужуд керакдир”. Ушбу фикр ким томонидан илгари сурилган?
A) Алишер Навоий;
B) Абу Али ибн Сино;
C) Абдулла Авлоний;
D) Ян Амос Коменский.
13. Оила тарбиясининг самарадорлиги нима билан белгиланади?
A) оиланинг моддий даражаси;
B) оила аъзоларининг ўзаро муносабати;
C) оила тарбиясининг илмий, педагогик ва методик жиҳатдан тўғри ташкил этилганлиги билан;
D.оиланинг таълим муассасалари ва ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |