“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Шахсда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш



Download 3,63 Mb.
bet146/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Шахсда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш. Дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. Унда ижтимоий-ғоявий, фалсафий, иқтисодий, табиий-илмий, маънавий-ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва экологик билимлар негизида шаклланган эътиқодлар намоён бўлади.
Дунёқарашга эга бўлиш шахсда атроф-муҳит, ижтимоий муносабатлар, меҳнат фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни, субъектларга нисбатан маълум муносабатнинг қарор топиши, шахс томонидан зиммасидаги ижтимоий бурчларини тўлақонли англаш ва уларни бажаришга нисбатан масъулият туйғусига эга бўлиши учун замин яратади.

Ёш авлод дунёқарашининг шаклланишида табиий, ижтимоий ва гуманитар фанлар асосларининг улар томонидан пухта ўзлаштирилиши муҳим аҳамиятга эга. Шахс дунёқарашида маънавий-ахлоқий қиёфаси, ҳаётий ёндошув ва қадриятлари, ахлоқий тамойиллар акс этади. Дунёқарашнинг бойиб бориши шахсий сифат ва фазилатларнин бойитади, барқарорлаштиради. Эзгу ғоялардан таркиб топган дунёқараш шахс ижобий фазилатлариниг бойитади.


Дунёқараш ўз моҳиятига кўра, илмий (муайян фалсафий тизимга эга) ва оддий (муайян фалсафий тизимга эга бўлмаган) дунёқараш тарзида фарқланади. Илмий дунёқараш узлуксиз, изчил равишда мавжуд билимларни пухта ўзлаштириш, ҳаётий тажрибани орттириш асосида шаклланади. Шунга кўра шахс дунёқарашини шакллантириш узоқ муддатли, динамик хусусиятга эга мураккаб жараён саналади.


Ақлий тарбиянинг шахс илмий дунёқарашини шакллантиришдаги роли. Шахс дунёқарашининг шаклланишида ақлий тарбия муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ёшларга ақлий тарбияни беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” мазмунида ҳам билимли, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига урғу берилади. Малакали кадр бўлиб етишиш илмий ва касбий билимларни пухта эгаллаш демакдир.


Ақлий тарбия ўқувчиларни илм-фан, техника, технология ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида қўлга киритилаётган ютуқлар билан таништириш, уларда ижодий, эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишга замин яратади.
Ақлий тарбия жараёнида қуйидги вазифалар ҳал этилади:

Ақлий таълим ва тарбия бирлиги асосида шахсда тафаккур (ижтимоий воқеа-ҳодисаларнинг онгда тўлақонли акс этиши, инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли) ривожланади. Ақлий тафаккурнинг мавжуд даражасини белгилаш бир қадар мураккаб бўлиб, қуйидаги белгиларга кўра аниқланиши мумкин: 1. Илмий билимлар тизимининг мавжудлиги. 2. Мавжуд илмий билимларни ўзлаштириб олиш жараёни. 3. Фикрлаш кўникмасига эгалик. 4. Билимларни эгаллашга бўлган қзиқиш ҳамда эҳтиёжнинг юзага келганлиги.


Ақлий тафаккур узоқ муддат ҳамда тинимсиз изланиш натижасида юзага келиб, унинг негизида илмий қараш ва эътиқод ётади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish