“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet101/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Синф-дарс тизимининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар




Синф-дарс тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Таълимнинг синф-дарс тизими алоҳида ўқув фанларини ўқитиш методикаси ва дидактикасига оид асарларида унинг афзаллик ва камчиликларини кўрсатиб берди.


Афзалликлари: яхлит педагогик жараённинг тартибли кечишини таъминловчи ташкилий тизим шаклланиши; жараёнларнинг осон бошқарилиши: мавзунинг жамоа бўлиб муҳокама қилиниши, биргаликда излаш жараёнида ўқувчилар ўртасида ўзаро муносабатнинг шаклланиши; ўқитувчи томонидан ўқувчилар тарбиясига ҳиссий таъсир кўрсатилиши; ўқув фаолиятига мусобақалашиш элементларини киритиш имкониятининг мавжудлиги, билимсизликдан билимларни ўзлаштириш сари ҳаракатларнинг мунтазамлиги ва кетма-кетлиги.
Камчиликлари: тизимнинг асосан билимларни ўртача даражада ўзлаштирувчи ўқувчилар учун мўлжалланганлиги, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қийинчиликларнинг юзага келиши ва кучли ўзлаштирувчи ўқувчилар қобилиятларининг ривожланиш суръатининг ортга сурилиши; ўқитувчи учун ўқитиш мазмуни ва ўқитиш суръатлари ҳамда методлари бўйича индивидуал ишларни ташкил этиш, шунингдек, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишда қийинчиликнинг юзага келиши; катта ва кичик ёшли ўқувчилар ўртасидаги муносабатларнинг қарор топмаслиги.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида ақлий ривожланишида фарқи бўлган ўқувчиларни ўқитишда индивидуаллаштиришга аҳамият қаратиш масаласи айниқса долзарб хусусият касб этди. Шунга мос равишда танлаб ўқитиш (табақалаштирилган таълим) шакли юзага келди (АҚШда Батов, Европада Маингеймс тизими).
Европа ва АҚШда ХХ аср бошида ўқувчиларнинг индивидуал, фаол, мустақил ўқув ишларини таъминлашга қаратилган кўплаб таълим тизимларининг самарадорлиги синаб кўрилган. 1905 йили Дальтон шаҳрида (Массачусетс штати) ўқитувчи Елена Парк Херст томонидан биринчи бор қўлланилган индивидуал таълим таълим тизимда энг радикал ҳисобланган. Бу тизим дальтон-режа номи билан педагогика ва мактаб тарихига кирди. Уни баъзан лаборатория ёки устахоналар тизими деб ҳам атайдилар.
Бу тизимнинг мазмуни қуйидагилардан иборат: ўқув фаолиятининг самарадорлиги ҳар бир ўқувчининг имконияти, қобилиятига боғлиқ: таълим фаолияти устун турадиган ўқишни анъанавий ташкил этиш ўқувчининг мустақил ўқув фаолиятининг асоси ҳисобланиши; ўқитувчи вазифасининг фаолиятни одоб билан ташкил этишдан иборатлиги, синф лабораториясининг устахоналар билан алмаштирилиши; дарсларнинг бекор қилиниши; ўқитувчининг янги материални тушунтирмаслиги, ўқувчининг лаборатория (устахона)ларда ўқитувчидан олинган топшириқ асосида мустақил шуғулланишлари ва зарур бўлган пайтда ўқитувчидан ёрдам сўрашлари.
ХХ аср 20-йилларида таълимнинг лойиҳали тизими тарғиб қилинди. Тизимнинг мазмуни ўқувчиларнинг ўзлари лойиҳа ишлари мавзуни танлаб олишларини ифодалайди. Лойиҳа ишлари реал ҳаёт билан боғланган бўлиши ва ўқув гуруҳлари жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, хўжалик-ишлаб чиқариш ёки маданий-маиший жиҳатларини акс эттириш керак бўлган.
Ўтган асрнинг 60-йилларида америкалик профессор педагог Люйд Трамк ишлаб чиққан Трамк режаси оммалашди. Таълимнинг бу шакли машғулотларни катта (100-150 нафар кишилик) аудиторияда 10-15 кишидан иборат гуруҳларда ёки ва ўқувчиларнинг ҳар бири билан индивидуал ишларни олиб бориш ғоясини илгари суради. Маърузани ташкил этишга турли техник воситалардан фойдаланган ҳолда ўқув вақтининг 40 фоизи, семинарларга 20 фоизи ва лабораторияларда индивидуал равишда мустақил ишларни бажаришга 20 фоизи ажратилади.
Европада ўрта асрларда дастлабки университетлар пайдо бўлиши билан таълимнинг маъруза-семинар тизими асосланди. Маъруза, семинар, амалий ва лаборатория ишлари, маслаҳат ва ихтисослик бўйича амалиёт бугунги кунга қадар маъруза-семинар тизимда ўқишнинг асосий шакллари бўлиб келмоқда. Ушбу тизим одатда олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим амалиётида фаол қўлланилади. Ўзбекистонда маъруза-семинар тизимидан академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари амалиётида ҳам самарали фойдаланилади.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish