“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Мактабгача таълим муассасасигача бўлган давр



Download 3,63 Mb.
bet36/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Мактабгача таълим муассасасигача бўлган даврда боланинг ҳаракатчанлиги, идроки ва нутқи зўр бериб тараққий қилади. Унда тафаккур юзага келади. Унинг тафаккури дастлаб “предметли (образли) тафаккур” саналади, унга кўра бола ўзи идрок қилган нарсалар, шунингдек, атрофдаги нарсалар ҳақида фикрлай олади. Мазкур ёш давридаги тафаккур боланинг предметларга бўлган муносабатида ифодаланади. Унинг нуқти тафаккури билан узлуксиз ҳолда ўсади. Уч ёшда кундалик турмушда ишлатиладиган сўзларни, нутқнинг оддий грамматик шаклларини ўзлаштириб олади.
Мазкур даврда сезгилар, атрофдагиларга муносабатни ифодаловчи туйғулар кўзга ташлана бошлайди.
Мактабгача таълим ёшидаги боланинг ҳиссиётга берилаувчанлигиунинг фаоллигида, катчанлигида кўринади. Бу ёшда бола ўйнай бошлайди, унинг ўйинлари асосан катта ёшдаги кишилар ҳамда ўзидан катта болаларнинг ҳаракатларига тақлид қилишдан иборат бўлади. Уни ўйиннинг мазмунидан кўра ўйналаётган нарсалар (қўғирчоқлар, ўйинчоқлар) кўпроқ завқлантиради.

Мактабгача таълим даврида бола боғча ва оила муҳитида ўзига яраша ижтимоий муносабатларда иштирок эта бошлайди. Катталар ва тенгдошлари билан кўпроқ сўзлашаётганлиги сабабли боланинг нутқи ва тафаккури ўсади. Ўзи кўрган, эшитган воқеа-ҳодисалар тўғрисида анча батафсил ҳикоя қилади.


Атрофдагилар билан мулоқот ва муносабатда киришаётганлиги болада хулқ-атвор шаклланишига ижобий таъсир кўрсата бошлайди. Бунинг натижада унда маънавий-ахлоқий ҳукмлар таркиб топади. Бола эндиликда атрофдагиларнинг хатти-ҳаракатлари, бошқаларга нисбатан ёндашувлари асосида “яхши” ва “ёмон”ни фарқлайди. Бу ёшда болалар “сен яхшисан (ёмонсан)” деган сўзларнинг маъносини яхши англайдилар.
Мактабгача таълим ёшидаги бола фаолиятининг асосий тури ўйин саналади. У ўйин орқали теварак-атрофни, унда кечаётган воқеа-ҳодисалар моҳиятини бир қадар билиб олади.

Мазкур ёш даврида бола ўз кучи ва эгаллаган кўникмаларига таянган ҳолда расм чизади, турли нарсаларнинг лойиҳа (конструкция)ларини, шунингдек, турли материаллардан, лойдан, пластилиндан буюмлар ясайди. Олти-етти ёшга тўлганда болада ўқишга бўлган қизиқиш, интилиш юзага келади. Мактаб ҳаёти унинг учун қизиқарли, мароқли туюлади, ўқишга борадиган биринчи кунни интиқлик билан кутади.


Бироқ, бу даврда ҳам боланинг диққати ҳали беқарор бўлади. Таълимнинг дастлабки вақтида қатъий талабларнинг қўйилиши туфайли эндиликда у дарсда ўқитувчини тинглай олиши, кўрсатилаётган нарсаларни диққат билан қараши, тенгдошлари сўзлаётганда эътибор бериши, ёзув тахтаси ёки китобдан кўчириб олинаётган матнга диққатни қаратиши лозим. Шу асосида ўқувчида ихтиёрий ва барқарор диққат ўсади, кузатувчанлик қобилияти ривожланади.


Бошланғич синфда ўқувчи хотирасида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Ўқувчи биринчи синфдан бошлаб, таълим жараёнида ўқув материалининг кўп қисмини ихтиёрий равишда эслаб қолади. Шу билан бирга ўз-ўзини доимо назорат қилиб бориши лозим. Бунинг натижасида ўқувчи хотираси такомиллашади.
Бу ёшда ўқувчиларнинг кўпчилиги ўқув материалини ёдлаб олишга интиладилар. Бунинг сабабли биринчи ва иккинчи синфларда ўқувчиларнинг “ўз сўзлари” кам бўлади, грамматик нутқ ҳали такомиллашмаган бўлади, шу сабабли материални ёдлаб олишга интиладилар.
Билимларни мунтазам ўзлаштириш, ёзма нутқни бир қадар билиб олиш ва таълим жараёнининг ўзи ўқувчилар тафаккурини янада ўстиради. 7-8 ёшли болаларда ҳам тафаккур ҳали конкрет характерда бўлади. Улар ўзлари идрок этган ёки тасаввур қилган нарсалар ҳақидагина фикр юритадилар.
Таълим жараёнида биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларда мантиқий тафаккурнинг дастлабки кўринишлари шакллана бошлайди. Она тили ва математика фанларини ўрганиш ушбу тафаккур шаклини ривожланишига ёрдам беради. Учинчи ва тўртинчи синфларда ўқувчилар илмий билимларга оид айрим тушунчаларни ҳам ўзлаштириб оладилар. Масалан, орол, ярим орол, денгиз, кўл, дарё, ёмғир, чақмоқ, тоғ, текислик каби географик, қўшиш, айриш, кўпайтириш, бўлиш каби математик, от, сифат, феъл каби грамматик, давлат, давлат рамзлари, байроқ, гимн, герб каби ижтимоий-ҳуқуқий, сотиш, сотиб олиш, миқдор, маҳсулот каби иқтисодий тушунчаларни эгаллайдилар. Шундай бўлса-да, мазкур даврда ўқувчилар аниқ мисолларни, яъни идрок қилинадиган ва тасаввур этиладиган нарсаларни кўрмасдан туриб қандайдир таъриф ва ифодаларни ўзлаштира олмайдилар, уларнинг маъносини тушунмайдилар. Шу сабабли, бошланғич синф ўқувчиларига мавҳум характердаги бирор қоидани тушунтирганда аниқ ҳаётий мисоллар ёрдамида баён қилиш мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга мазкур даврда ўқувчиларнинг руҳиятида ҳиссий кечинмалар юз беради. Бошланғич синф ўқувчиларида бирор фанга, дарсга нисбатан қизиқиш юзага келади. Улар таълим олишни бурч эканлигини англаб етадилар. Дарс вақтида ўқувчи фаолиятига қўйилган юқори баҳо ўқувчиларда руҳий тетиклик, шодликни, ифтихор каби ижобий ҳиссий кечинмаларни туғдиради. Уларда дарсларни яхши ўзлаштиришга интилиш юзага келади. Ёмон баҳо олганда эса ўзидан норози бўлиш, пушаймон қилиш каби салбий кечинмалар содир бўлади. Айрим ўқувчилар ёмон баҳони тузатишни. Яхши ўқишни истайдилар, аммо айримлар ёмон баҳо туфайли ўзига ишонмай қолади, умидсизлик ва тушкунликка тушади. Бу эса ўқитувчидан хушёрликни талаб қилади.
Бошланғич синф ўқувчилари жисмонан нисбатан текис ўсадилар, ўғил ва қиз болалар ташқи кўринишидан бир-бирларидан кам фарқ қиладилар.

Жисмоний ўсишига хос бу хусусиятлар тарбиячидан эҳтиёткорликни талаб этади. Бу ёшда бола билим олиш ва ўрганишга қизиқувчан бўлади.


Болалар қизиқишини қаноатлантирувчи қизиқарли учрашув, сайр, томоша ва экскурсияларни ташкил этиш зарур. Мазкур ёш даври ўқувчиларига эмоционаллик хос, уларнинг фикрлаши образли бўлади, ҳис-туйғулари мазмуни ўзгаради.Улар одамлар билан алоқа қилишга қизиқадилар.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish