Таълим тизимини бошқаришда ахборотларнинг объективлиги ва тўлиқлиги. Тизимни бошқаришнинг самарадорлиги ахборотларнинг қанчалик аниқ ва тўлиқлигига ҳам боғлиқ. Агар ахборотлар тўлиқ, аммо ҳаддан зиёд кўп бўлса, қарор қабул қилишда чалкашликка йўл қўйилади. Бошқарув жараёнида ахборотдан самарали фойдаланиш таълим муассасаси фаолиятининг муваффақиятли амалга оширилишига ёрдам беради.
Таълим муассасини бошқаришда муайян вазифаларнинг ижобий ҳал қилиниши кўзда тутилади. Улар қуйидагилардир:
.
Таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва ривожланишини таҳлил қилмасдан, эришилган натижаларни аввалгилари билан таққосламай туриб, уни бошқариб бўлмайди. Педагогик таҳлилнинг қуйидаги уч тури мавжуд: кундалик таҳлил; тизимли таҳлил; якуний таҳлил.
Кундалик таҳлил ўқув жараёнининг бориши ва натижаси ҳақида ҳар куни маълумот йиғиб, камчиликлар сабабини аниқлашга қаратилади. Кундалик таҳлил натижасида педагогик жараёнга ўзгартириш ва тузатишлар киритилади. Кундалик таҳлилда ўқувчиларнинг ҳар кунги ўзлаштириш ва интизомлари даражаси, таълим муассасаси раҳбарининг дарсга ҳамда синфдан ташқари дарсларга қатнашиши, мактабнинг тозалик ҳолати, шунингдек, дарс жадвалига риоя қилиш каби ҳолатлари инобатга олинади.
Тизимли таҳлил дарслар ва синфдан ташқари машғулотлар тизимини ўрганишга қаратилади. Бунда таълим методларини тўғри танлаш, ўқувчилар томонидан билимларни пухта ўзлаштиришига эришиш, тарбиявий ишларни самарали олиб борилиши ва таълим муассасасида инновацион муҳитни яратишда педагогик жамоа ҳиссасини таъминлаш масалалари ўрганилади.
Якуний таҳлил ўқув чораги, ярим йиллик ва ўқув йили якунида амалга оширилади, асосий натижаларга эришиш йўлларини ўрганишга қаратилади. Таҳлил учун маълумотлар кундалик ва тизимли таҳлиллар, жорий ва оралиқ назорат якунлари, синф раҳбарларининг ҳисоботларидан олинади.
Ҳар қандай педагогик жараённи бошқаришнинг асоси мақсад қўйиш ва режалаштиришдан иборат.
Бошқарув фаолиятининг мақсади ишнинг умумий йўналиши, мазмуни, шакли ва методларини аниқлаш. Таълим муассасасини бошқаришни режалаштириш педагогик таҳлил асосида белгиланган дастурий мақсадга мувофиқ қарор қабул қилишдир. Таълим муассасасини бошқариш амалиётида режалаштиришнинг қуйидаги учта асосий шакли қўлланилади: муддатли (перспектив); йиллик; якуний.
Қабул қилинган режаларни амалга ошириш учун педагогик фаолият таркибий қисмларини бир-бири билан алоқада бўлишини ташкил этишга эътибор қаратиш лозим. “Ташкил этиш” тушунчаси таълим муассасасининг раҳбарлари, ўқитувчилар, шунингдек, ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятига нисбатан қўлланилади.
Ички назорат ҳам таълим муассасасини бошқаришда алоҳида ўрин тутади. Назоратни ташкил қуйидаги тамойилларга риоя қилиш лозим: тизимлилик, объективлик, ҳаракатлилик, тўлдирувчилик.
Ички назоратнинг турлари, шакллари ва методларини туркумлаштириш муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Шундай бўлса-да, ички назоратнинг қуйидаги турларини ажратилиб кўрсатиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |