6.2. Назорат қилишнинг мақсади, вазифалари ва
унга қўйиладиган талабла.
Назорат қилишнинг асосий мақсади - «Халқ таълими тўғрисида»ги қонун асосларида, мактабгача таълим ишларини такомиллаштириш, илмий фан ютуқларига суянган ҳолда замон талаблари даражасидаги мактабгача таълим тизимини ташкил этишдир».
Назорат қилишнинг асосий вазифалари қуйидагича:
Мактабгача таълим муассасаларини бошқаришда энг яхши шаклларини аниқлаш ва амалиётга татбиқ этиш;
Мактабгача таълимни бошқариш даражасини ўстириш;
Мактабгача таълим дастури талабаларини амалга ошириш асосида мактабгача таълим ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришни давлат назоратидан ўтказиш;
Мактабгача таълим муассасалари ишини мақсадга мувофиқ текшириш;
Уларнинг ишидаги камчиликларни йўқотиш чораларини ишлаб чиқиш ва уларга амалий ёрдам бериш;
Ишдаги ижобий томонларни ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш, рағбатлантириш;
Раҳбарнинг ходимлар билан ишлаш малакаларини ўстиришда назорат ишларини ташкил этиш;
Мактабгача таълим ходимларига таълим-тарбия ишини янада ривожлантиришда методик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Халқ таълими Вазирлигининг Мактабгача таълим бошқармаси ўз қарамоғидаги автоном, вилоят ва уларнинг жойларидаги бўлимларини, педагогик билим юртларини, мактабгача таълим муассасаларини назорат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Халқ таълими бўлимлари ва мактабгача таълим муассасаларини назорат қилиш илмийлик, ҳаёт билан боғлиқ принциплари асосида амалга оширилади. Аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг бажарилишини доимо текшириб туриш билан якунланади.
Назорат қилишнинг самарадорлигига эришишнинг муҳим талабаларидан:
а) Текширишнинг режали бўлиши ва системалилиги.
б) Иш ахволини анализ қилишнинг ҳар томонлама ва илмий-педагогик чуқурлилиги.
в) Ишларга баҳо беришнинг холислиги ва хулосаларнинг исботланганлиги.
г) Текширишни ўз вақтида бошлаш ва тугатиш.
д) Таклифларнинг бажарилишини назорат қилиш.
е) Назоратни ёрдам бериш билан қўшиб олиб бориш.
ё) Ҳар қайси масалага алоҳида ёндашиш (фарқ қилмоқ).
ж) Талабчанлик билан педагогик тактни қўшиб олиб бориш.
Текширувчи шахс шуни унутмаслиги керакки, текширувчи - назоратчиман деб мағрурмаслиги, текширувчи - раҳбар ходимларга қўпол, қаттиққўл муомалада бўлиб, унинг шахсиятига тегмаслиги; текшириш натижасида топилган камчиликларни ҳамкорлик принципида ҳал этиш; энг муҳими, меҳнат коллективларида иш олиб борадиган халқ назоратчиларининг кенг тармоғига таянадиган бундай назорат тизими жамиятининг салбий Ҳодисаларидан мусаффо қиладиган чинакам қудратли куч бўлишини таъминлайди.
Назорат қилишини тизимли ўтказиш учун мактабгача таълим муассасалари учун назоратчи томонидан 5 йилга мўлжалланган истиқбол режа тузилиб, шаҳар ёки туман халқ таълими мудири томонидан тасдиқланади. Бунда текшириш муддати аниқ кўрсатилади.
Асосан, назорат қилишда турли, махсус аҳамиятга молик бўлган муассасалар (ақлий жиҳатдан, жисмоний жиҳатдан заиф, камчилиги бўлган, нутқида камчилиги бўлган, логопедик), санатория типидаги мактабгача таълим муассасаларини текширилиб, назорат қилиш мақсади шу турига қараб белгиланади.
Назорат қилиш муддати муассасадаги гуруҳларнинг сонига ва текшириш турига қараб 10 кундан ошмаслиги керак.
Шаҳар, туман халқ таълими бўлимларини назорат қилиш 5 йилда бир марта ўтказилади. Назорат қилиш ишига энг илғор тажрибали, ўз ишини устаси бўлган мактабгача таълим муассасаси ходимларидан иборат бўлган гуруҳи тузилиб, бунда мудиралар, катта тарбиячилар, тарбиячилар, медицина тиббиёт ҳамширалари, методик кабинет ходимлари, малака ошириш института ходимлари, жамоатчи назоратчилардан ташкил топади. Назорат қилиш гуруҳи таркибини, унинг режаси, муддатини тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан тасдиқданади.
Do'stlaringiz bilan baham: |