Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Услубчининг методик ишларга раҳбарлиги



Download 7,08 Mb.
bet273/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

4.4. Услубчининг методик ишларга раҳбарлиги.
Педагогик кенгаш жамоа педагоглари фикрини ифодаловчи, болалар билан олиб бориладига таълим-тарбиявий масалаларни коллегиал кўриб чиқадиган доимий ишловчи орган, методик маҳорат мактаби ва илғор тажриба минбаридир.
Мактабгача таълим муассасаси мудири педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.
Педагогик кенгашга қуйидаги масалалар: болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар даражасини ошириш, уларни ҳал қилиш йўлларини излаш; муассаса иш практикасига педагогика фанининг ютуқлари ва илғор педагоглар тажрибасини жорий қилиш; тарбиячиларнинг педагоглик маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий активлигиии ривожлантириш киритилади.
Педагогик кенгаш халқ таълими Вазирлиги, Халқ таълими Давлат комитетининг мактабгача таълим бўйича буйруқ, инструкция, низом ва бошқа норматив ҳужжатларини; мактабгача таълим муассасасининг йиллик иш режасини; болалар соғлигини мустаҳкамлаш тадбирларини; ҳар бир ёш гуруҳлари бўйича «Учинчи минг йилликнинг боласи» Давлат Дастурининг сифатли бажарилиши жараёнини; иш практикасига жорий қилиш мақсадида тарбиячиларнинг илғор тажрибаларини; мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришнинг актуал масалаларини, тарбиячиларнинг назарий ва методик таёргарликларини ошириш масалаларини ва мактабгача таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалаларини муҳокама қилади.
Педагогик кенгашлар кун тартибини белгилашда барча қатнашчиларни қизиқтирувчи тематиканинг кенглигини, актуаллигини таъминлаш зарур. Фақат шундагина педагогик советда иш муҳити ҳукм суради, масалалар муҳокамаси сермахсул ва актив бўлади.
Педагогик кенгаш таркибига: услубчи, тарбиячилар, мусиқа раҳбари, мактабгача таълим муассасасига хизмат кўрсатувчи врач, катта ҳамшираси, партия ташкилотининг секретари, касаба уюшма қўмитасининг раиси, ота-оналар қўмитасининг раиси киради. Педагогик кенгаш йиғилишига жамоат ташкилотларининг вакиллари, мактаблар ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ота-оналари таклиф этилиши мумкин.
Педагогик кенгаш мактабгача муассасанинг йиллик иш режасига киритилган ва педагоглар педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган режа бўйича ишлайдилар.
Мактабгача таълим муассасаларида коллегиал орган ҳисобланган педагогик Кенгашлар ташкил этилиб, у педагогик ходимлар, ота-оналар, ҳомийларни бирлаштириб, мактабгача таълим Давлат талаблари асосида мувофиқлаштирилган таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Педагогик Кенгаш мактабгача таълим муассасасидаги таълим-тарбия жараёнидаги асосий масалаларни ҳал этувчи доимий фаолият кўрсатадиган орган ҳисобланади.
Педагогик Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йи л 25 октябрдаги «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 225-сонли қарори, муассаса Устави ва мазкур Низом асосида олиб боради.
Педагогик Кенгашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • тарбияланувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака, кўникмаларни таъминлашда педагогик жамоанинг бирлашувини кучайтириш, Давлат талабларининг бажарилишини таъминлаш, тарбияланувчиларга билим бериш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

  • таълим жараёнига билим беришнинг илғор шаклларини, янги педагогик технологияларни ва техник-ахборот қўлланмаларни жорий қилиш;

  • тарбияланувчиларга умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий хисларни сингдириш, бола шахсини шакллантириш, унинг Ватанга бўлган муҳаббатини ўстириш;

  • узлуксиз равишда педагогик кадрларнинг нуфузини, масъулиятини ва касбий маҳоратини, илмий-методик салоҳиятини ошириш ва уларнинг ташаббускорлигини ривожлантириш бўйича мақсадли йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

  • болаларни самарали таълим-тарбия олишидапсихологик-педагогик ёрдамни кўрсатиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш.

Педагогик Кенгаш таркибига муассаса мудираси, методисти, педагоглар, муассаса шифокори ва тиббий ҳамшира, касаба уюшма раиси, ота-оналар қўмитаси раиси, васийлик кенгаши раиси, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари кириши мумкин.
Педагогик Кенгашнинг раиси муассаса раҳбари ҳисобланади.
Педагогик Кенгаш ўз таркибидан бир ўқув йи ли муддатига котибани сайлайди.
Педагогик Кенгашда муассасанинг иш режаси, тарбиячиларнинг метод бирлашмалардаги иш лари, малака ошириш режасининг бажарилиши, назорат турлари бўйича текширув хулосалари, ходимларнинг ҳисоботлари, тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши, муассасанинг санитар-гигиеник аҳволи ва тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва муассаса фаолиятининг бошқа масалалари кўриб чиқилади.
Педагогик Кенгаш муассасада қўшимча таълим хизматларини жорий этиш, кўрик-танловлар ташкил этиш, ота-оналар, маҳалла, мактаб билан ҳамкорлик иш ларини ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилади.
Педагогик Кенгаш Халқ таълими бўлими томонидан тасдиқланган иш режаси асосида фаолият ташкил этади.
Педагогик Кенгаш йиғилиши икки ойда бир марта (ўқув йи ли давомида 6 марта) ўтказилади.
Зарур бўлган ҳолатларда, навбатдан ташқари педагогик Кенгаш йиғилишлари ўтказилиши мумкин.
Қарори иштирокчиларнинг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг қарори ҳал қилувчи ҳисобланади.
Педагогик Кенгашнинг қарори ва тавсияларини назорат қилиш муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.
Педагогик Кенгаш аъзолари йиғилишида муассаса ишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Педагогик Кенгаш қарорларини бажариш унинг барча аъзолари учун мажбурийдир.
Педагогик Кенгашнинг кун тартиби ва ўтказиш вақти ҳодимларга икки ҳафта аввал маълум қилинади.
Педагогик Кенгаш қароридан норози бўлган Кенгаш аъзоси ушбу қарорни туман (шаҳар) халқ таълими бўлими муҳокамасига қўйиши мумкин.
Педагогик Кенгашнинг моддий-техник таъминотини муассаса раҳбари таъминлайди.
Муассасанинг педагогик таркиби 3 нафардан кам бўлган тақдирда, Педагогик Кенгаш ташкил этилмайди.
Педагогик Кенгашнинг баённомалар китоби юритилади (ХТВнинг 2005 йил 23 апрелдаги «Мактабгача таълим муассасалари иш ҳужжатлари тўғрисида»ги 96-сонли буйруғи асосида). Ҳар бир йиғилишдан кейин уни котиба ва раис имзолайди.
Баённомалар китоби давлат мактабгача таълим муассасалари учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан, нодавлат таълим муассасалари учун таъсисчи томонидан тикилган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши шарт.
Педагогик Кенгаш баённомаси ҳар ўқув йили бошида янгидан рақамланади3.
Педагогик кенгаш ишининг мувафакияти кўп жиҳатдан педагоглар коллективи муҳокамасига қўйилган масала қанчалик саводли ва жиддий тайёрланганлигига боғлиқ бўлади.
Педагогик советнинг йиғилиши икки ойда бир марта чақирилади, зарурият туғилганда навбатдан ташқари йиғилиш чақирилиши мумкин. Муҳокамага кўпи билан 3-4та масала қўйилади, педагогик кенгаш ишдан ташқари вақтда ўтказилади.
Педагогик кенгаш қарорининг лойиҳасини маърузачи (МТМнинг мудири ёки услубчи) олдиндан тайёрлайди.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish