Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Мактабгача таълим муассасаси услубчиси, унинг ҳуқуқи, вазифалари ва унга қўйилган талаблар



Download 7,08 Mb.
bet271/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

4.3. Мактабгача таълим муассасаси услубчиси, унинг ҳуқуқи, вазифалари ва унга қўйилган талаблар.
Таълим тўғрисидаги қонуннинг «Таълим тизими бошқариш» номли 4 бўлими, 25 моддасида шунлай дейилади: Таълим сохасида ягона давлат системасини амалга ошириш Давлат бошқарув органларига раҳбарлик қилиш таълимни ривожлантирувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифаларидан биридир. Мактабгача таълим тўғрисидаги Низомда ҳам мактабгача таълим муассасаларини бошқариш ва кадрлар тайёрлаш ишларини амалга ошириш, раҳбарнинг ҳуқуқ доираси кафолатлари белгилаб берилган. Мактабгача таълим муассасаси уставида ҳар бир болалар муассасаси томонидан қабул қилинган уставига биноан услубчининг иш жараёнида ҳуқуқ ва вазифалари аниқлаб белгилаб берилади, яъни услубчи, биринчидан, камида 3 йиллик ўрта махсус ва 5 йиллик олий маълумотига бўлган етакчи методик жиҳатдан кучли маънавий, сиёсий онги, дунёқараши кенг тадбиркор, камида битта хорижий тилни билувчи педагоглардан тайинланади. Шунингдек, услубчи қуйидагиларни билиши шарт:

    • мактабгача болалар муассасасидаги таълим-тарбиявий ишга методик раҳбарликни амалга оширади;

    • «Учинчи минг йилликнинг боласи» Дастурининг бажарилишини таъминлайди ва контроль қилади, таълим-тарбиявий ишнинг тўғри уюштирилиши учун жавобгар;

    • илғор педагогик тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади, педагогик советда кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлайди;

    • мактабгача болалар муассасасидаги методик кабинетнинг ишини ташкил қилади; болаларнннг ёшларига мувофиқ педагогик қўлланмалар ва ўйинчоқларни танлайди;

    • ота-оналар ўртасида педагогик билимларни пропаганда қилиш, турли гуруҳ тарбиячилари, шунингдек, мактабгача болалар муассасаси ва мактаб ишида кетма кетлиликни таъминлаш бўйича ишни уюштиради.

Услубчи олий педагогик маълумотга (мактабгача педагогика факультети) эга бўлган ёки ўрта педагогик (мактабгача бўлими) маълумотига ва камида 3 йил педагогик стажига эга бўлган энг яхши тарбиячилардан тайинланади.
Ўз ҳамкасбларининг ҳурматини қозониши ва уларга ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришларида ёрдам бериш учун услубчи қандай раҳбарлик сифатларига эга бўлиши керак?
Услубчи фақат яхши назарий тайёргарликкагина эмас, балки билимларни амалда қўллаш кўникмасига ҳам эга булиши зарур.
Тажрибали услубчининг ташаббускорлиги ва ишга ижодий ёндошиши: ғояларини умумлаштира билиш, мақсадга мувофиқ ишлаш, ҳар бир тарбиячининг имконият ва қобилиятларини ҳисобга олишига қараб фарқланади.
Услубчи талабларни қўйишда талабчан ва қатьий бўлиши керак. Раҳбарнинг ўзига буйсинувчилар билан мулоқотнинг эмоционал-иродавий томонини ифодоловчи бу сифатлар раҳбарлик услубининг муҳим хислатини, талабчанликни ҳосил қилади. Юксак талабчанликни сезгирлик, хайрихохлик, одамларга ҳурмат билан бирга олиб бориш зарур. Талабчанлик - бу қаттиққўллик деган гап эмас. Буйруқлдар, қаттиқ танбеҳлар, хайфсанларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ ва бу одатда раҳбарнинг кучлилигидан эмас, балки заифлигидан далолат беради.
Мактабгача таълим муассасаси услубчисининг таълим-тарбиявий фаолиятининг самарадорлиги унинг обрўси кўп жиҳатдан педагоглар жамоанинг жипслашганлигига, энг аввало бутун мактабгача муассаса раҳбар ядросида бирлик ва ўзаро тушунишнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади.
Тарбиячиларнинг аниқ интизоми ва ишда уюшқоқлигини таъминлаш; коллективда жамоатчилик фикрини, тарбиячиларнинг бир-бирларининг камчиликларига танқидий муносабатини шакллантириш, меҳнат фаоллиги ва ижодий ишлаш эҳтиёжини рағбатлантириш; қабул қилинган қарорлар ечимини таъминлаш каби социал-психологик масалаларини ҳал қилиш услубчи учун бирмунча мураккаблик қилади.
Ҳар бир ёш мутахассис ишини энди бошлаётган ёш тарбиячи консультациялар олиб туриши учун унга тажрибалироқ мураббий ва обрўлироқ тарбиячини бириктириш лозим.
Ёш мутахассиснинг касб маҳоратини эгаллаб олиши осонлик билан бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам ёш педагог ишининг илғор методлари ва усулларини эгаллашга, ўз билимларини доимо тўлдириб боришга, эришилганлар билан чекланмай, тарбия типларини эгаллаш иштиёкини сингдиришга йўллаш услубчининг вазифаси ҳисобланади.
Услубчининг доимий ҳужжатлари қаторига гуруҳлардаги таълим-тарбиявий ва соғломлаштириш ишларини назорат қилиш дафтари (журнали) ҳам киради. Унда услубчи ўзининг гуруҳларда болаларнинг ўқув, ўйин, меҳнат фаолиятларини ўрганишга доир ишини; тарбиячилар ишининг сифатини; болаларнинг дастурининг турли бўлимлари бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларининг таҳлили; болаларнинг хулқ-атвор маданияти, маънавий-иродавий сифатларини, жамоада яшаш кўникмаларини эгаллаганлик даражалари ва шу кабиларни акс эттиради. Услубчи тарбиячилар ишидаги ижобий жараёнларни ва камчиликларни қайд этади, уларнинг қийинчиликлари ва муваффақиятсизликлари сабабларини таҳлил қилади ҳамда ишни яхшилашнинг конкрет йўлларини кўрсатади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish