Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


ж) мудира ишини режалаштириш



Download 7,08 Mb.
bet269/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

ж) мудира ишини режалаштириш.
Мудира ишида қиёсий текширув ҳам муҳим ўрин эгаллайди.Унинг фарқловчи хусусияти тарбиячининг педагогик жараёнини бошқанинг иш тажрибаси билан солиштириш, таҳлил қилиш ва баҳолашдир. Пареллел гуруҳлар тарбиячилар ишларини солиштириш мумкин.
Қиёсий текширувни дастурнинг айрим бўлимларини бажарилишини текширишда турли тарбиячилар болалардаги билим, кўникма ва малакалар сифатини таҳлил қилишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Солиштирма натижалари педагоглар кенгашида муҳокома материали бўлиши мумкин.
Қиёсий текширув - гуруҳларга кириш ва тарбиячилар ишларини кузатиш, режаларни, болалар ишларини ва бошқа ҳужжатларни, таҳлил қилиш шаклида ўтказилиш мумкин.
Мудира – кундалик педагогик жараёнларни, иш, ўқишларни ва бошқаларни, билимларсифатин, болаларнинг фаолиятларини тарбиячилар билан бирга таҳлил қилади, биргаликда ишнинг самарилироқ шаклларини излайди.
Қиёсий текшириш – энг яхши иш тажрибанинг тарқалишига, таълим-тарбиявий жараёнининг янгиланишига ёрдам беради ва барча гуруҳ тарбиячиларининг умумпедагогик даражасини оширишга ёрдам беради.
Назоратнинг исталган тури-агарда унга мудира жиддий, пухта тайёргарлик кўрган ҳолдагина самарали бўлиши мумкин.
Энг аввало текшириш мақсадини аниқ белгилаш лозим. Масалан: кичик гуруҳда болаларнинг кун давомидаги хилма-хил фаолиятлари учун шароитларни яратилишини кузатиш; катта гуруҳда болаларнинг ўйин ва меҳнатдаги ўзаро муносабатларини кузатиш (улар иноқ ўйнай оладиларми ва ҳамжиҳатлик билан меҳнат қила оладиларми).
Ўрта гуруҳда нутқ ўстиришга доир дастурнинг ўзлаштиришлиши болаларнинг нутқ активлиги, нутқий кўникмаларни даражасини текширади.
Мақсадни белгилаб, мудира тарбиячининг таълим-тарбиявий иш режаси билан, Учинчи минйилликнинг боласи дастури талабларини солишттириб топишади, олдинги текширув натижалари таҳлилининг ёзувлари билан танишади, болалар ишларини ўрганади, олдиндан тарбиячи ва болалар билан суҳбатлашади, методик адабиётлар янгиликлари илғор педагогик тажрибани умумлаштириш материаллари ва илмий тадқиқотлар материаллари билан ва ниҳоят текшириш жараёнида жавоб олмоқчи бўлган саволларни мўлжаллаб текширишнинг қисқа, аммо аниқ режасини ишлаб чиқади.
Гуруҳларга кириш мўлжалланганлиги ҳақида мудира педагогни, агарда бу кириш ишида илгари камчиликларни бартараф қилиш мақсадида амалга оширилаётган бўлса, олдиндан огоҳлантирилади. Гуруҳга кўпроқ огоҳлантиришсиз кириш ёки кириш ҳақида куни эрталаб огоҳлантириш лозим. Бу эса тарбиячиларда аста-секин ишда маълум ритмни шакллантиради. Бирор бир бўлим бўйича дастур талабларининг бажарилишини текшириш ҳақида тарбиячи олдиндан(квартал ёки ярим йил олдин) огоҳлантирилади. Бундай огоҳлантириш педагогларни ўз ишларидаги камчиликларни мустақил аниқлашга, ҳар бир боланинг ривожланиши ва дастурни ўзлаштиришини холисона баҳолашга сафарбар этади. Шуни унутмаслик керакки, гуруҳга бир марта,бир лаҳзага кириш тарбиячининг иши ҳақида хулоса чиқариш ҳуқуқини бермайди.
Агар мудира бир фаолият туриши ёки режим жараёнини таҳлил қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса, у ҳолда фаолиятнинг бу турини бошдан охиригача тўлиқ кузатиб чиқиш керак бўлади.
Ҳар қандай текширув агарда мудира қабул қилган кўрсатма, тавсия қарорларнинг ижросини текшириб бормаса, ижобий самара бермайди. Ижрони мунтазам назорат қилиб бориш кишиларни интизомга одатлантиради.
Мунтазам назорат – бу фақат илгари айтилган кўрсатма ва таклифларнинг ижросини текширишгина эмас, балки гуруҳда маълум вақт бўлагида қилинган ишларни солиштириб кўриш ҳамдир. Масалан: ўқув йилининг бошида болаларнинг машғулотлардаги тафаккур фаолиятларининг активлигини текшириш тарбиячилар муаммоли характердаги савол ва вазиятлардан кам фойдаланишларини болаларда мустақиллик ҳамда фикрларнинг танқидийлигини етарлича ривожлантирмасликлари ва шу кабиларни кўрсатади. Бу камчиликлар сабабаларини педагоглар жамоасида биргаликда муҳокама қилиб ва уларни бартараф қилиш йўлларини белгилаб, мудира ярим йилдан сўнг бошланғич маълумотларни янги машғулотлар билан солиштириб яна текширади.
Назоратнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тур ва формаларнинг амалга оширилиши мудирага гуруҳларда таълим-тарбиявий педагогик жараёнларни йўлга қўйилганлигини ўрганиш, ўз интилишини тарбиячиларга мураккаб ишларида ёрдам беришга аниқроқ йўллаш имконини беради. Мудира- юқоридаги текшириш усулларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасаси ишига тўлиқ раҳбарлик қилади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish