«Ролни ижро этиш»
|
қатнашчилар бу техникадан фойдаланиб олиб борувчи белгилаган ролларни ихтиёрий тарзда ижро этадилар. Олиб борувчи қатнашчиларга вазиятни тушунтиради, хабардор қилади, одамларнинг типик ҳатти-ҳаракатларини, маълум вазиятда мулоқотга ёрдам берадиган ёки ўзаро битимларга тусқинлик қиладиган механизмларни кузатиш имконини беради.
Ролларни ижро этиш қатнашчиларни фаоллаштирувчи усуллар қаторига киритилади.
Мажлисни олиб борувчи қатнашчилар ролларни жиддий ва ҳижолатсиз ижро этишлари учун қобилиятлироқ бўлишни ҳам талаб қилади. Ўйин қатнашчиларини эҳтиёткорлик ва моҳирлик билан танлаш керак. Олиб борувчи айрим вазиятларда фақат бир томон (олиб борувчи)нинг пассивлиги бутун машқ йўлига тўсиқ бўлиши мумкинлигини унутмаслиги керак. Шу билан бирга шахсларни нотўғри танлаш ҳам агрессияга ёки «актёрларнинг» хафа бўлишига сабаб бўлиши мумкин (улар такрор-такрор келиб, Нима учун менга бу ролни беришди, нима мен ҳақиқатдан ҳам шунақаманми? деб сўрашади). Вазият тайёрланар экан қатнашчиларни бир вақтда гуруҳда жиддий низога тўқнаш келмаслик учун уларнинг турли қарашларни айтишларига эътибор бериш керак.
Роль тайёрланар экан шундай вазиятни яратиш керакки, унда актёрларни таниш мумкин бўлсин. Вазият тасвирланганда машқни бажариш учун зарур бўладиган барча далилларни келтириш керак.
Тайёргарликнинг кейинги босқичи-«актёрлар» ва кузатувчилар учун якка тартибдаги вазифаларни аниқлашдир. Актёрлар роллари қисқа, оддий тилда ёзилган бўлиши керак.
Машқни гуруҳда ўтказиш мумкин, бунда 4-8 киши ролларни ижро этади, қолганлар уларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатадилар ёки қатнашчиларни 3-5 кишилик гуруҳларга бўламиз, улар ролларни параллел ижро этадилар.
Машқни ўтказиш тартиби:
1. Машқ бошланишидан олдин олиб борувчи зални ва актёрлар учун ролларни тайёрлайди.
2. Олиб борувчи вазиятни тушунтиради, актёрлар ва кузатувчиларни тайинлайди, ролларни, йўриқларини беради. Ролларни тайёрлаш учун вақтни белгилайди ва ўйинни бошлаш учун ишора беради.
3. Олиб борувчи машқ тyraгaндан сўнг якун чиқаришда қатнашчилар ва кузатувчилар эътиборини актёрлар айтган аниқ гапларга эмас, балки машқ мақсадига қаратиш керак.
|
51
|
«Музёрар»
|
Ўқувчиларнинг бир бирлари билан танишиб олишларида ишлатиладиган усул. Уни турли вариантларда қўллаш мумкин. Синф икки гуруҳга бўлиниб, доира ҳосил қилади. Биринчи ўқувчи исмини айтади, навбатдаги ўқувчи ўзидан олдинги ўртоғининг номини айтиб, сўнгра ўзининг исмини қўшади ва ўйин шу тариқа давом эттирилади. Охирги ўқувчи ўзидан олдинги барча ўқувчилар номини айтиши керак. қизиқарлироқ бўлиши учун болалар номидан олдин исмлари билан бошланадиган сифатларни қўшишлари ҳам мумкин. Масалан: «Жавоҳир жасур», «Малика меҳрибон», «Муҳаммад мард», «Одина одобли» ва ҳоказо.
|
52
|
«Чигил ёзди»
|
Бу усул дарс бошланишида ўқувчиларни дарсга руҳий тайёрлаш ва дарс ярмида ўқувчиларнинг диққатини машғулотнинг кейинги босқичига қаратиш учун қўлланилади. Бунда ўқитувчи шерлардан парча айтиши, ҳазил саволлар бериши, фонетик машқлар бажариши ва турли хил қизиқарли ўйинлар ташкил этиши мумкин.
|
53
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |