Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамланмаси


«Адолат ўлкасига саёҳат» номли ўйин



Download 136,22 Kb.
bet26/43
Sana23.02.2022
Hajmi136,22 Kb.
#123913
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамламаси

«Адолат ўлкасига саёҳат» номли ўйин

Ўйиннинг мақсади ўқувчилар ҳуқуқий билимларни чуқурлаштириш, уларда ҳуқуқий идрок ва зеҳнни шакллантириш. Мазкур ўйин беллашув тарзида ҳам уюштирилиши мумкин. Унда икки ёки тўртта гуруҳ иштирок этиб бир қатор шартларни бажарадилар.
«Адолат ўлкаси» бир неча кўча-Билағонлар, Конституция, Изқувар, Жумбоқ Тафаккур, Маҳорат номли кучалардан иборат бўлиб, гуруҳлар ушбу кўчаларда бўлган вақтларида улар номи билан боғлиқ шартларни бажаришлари лозим. Чунончи:
Билағонлар кучаси. Бу ерда ҳар бир гуруҳ албомларда
тасвирланган ёки ўзлари танлаб олган варақаларда номлари ёзилган давлат, сиёсат ва ҳуқуқ арбобларининг ҳаёти, фаолияти тўғрисида ҳикоя қилиб беришлари керак бўлади. Ўйинда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, 3аҳириддин Муҳаммад Бобур, Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов, Йўлдош Охунбобоев, Усмон Юсупов, Шароф Рашидов, Жаҳон Обидова, Хадича Сулаймонова, Ислом Каримов ва бошқа шахсларнинг албомлари кўрсатилиши ҳамда улар тўғрисида маълумотлар берилиши талаб этилиши мумкин.
Конститутция кўчаси. Бу ерда ҳар бир гуруҳнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси мазмунини қай даражада билишлари ҳамда шарҳлай олишлари аниқланади. Гуруҳ аъзоларининг бу борасидаги билимларини аниқлаш Республика қомуси бўйича тузилган саволларга уларнинг берган жавобларини беш балли тизим бўйича баҳолаш асосида кечади.
Изқуварлар кўчаси. Бу ерда гуруҳларга 8 ёки 10 та юридик сўздан иборат ҳикоя тузиш вазифаси топширилади. Гуруҳлар ўзларига берилган қуйидаги сўзлар: суд, ўғрилик жазо муддати, қораловчи, ҳукм, суриштириш, қарор, йил ва ҳоказолар ёрдамида шартни бажаришлари мумкин, бу сўзлар беллашув ҳайъати томонидан тақдим этилади. Ёки бошқа мазмундаги шартларни бажаришлари мумкин. Масалан: А.Конан Дойлнинг «Шерлок Холмс ва доктор Ватсоннинг саргўзаштлари» номли асаридан олинган, жиноий ҳатти-ҳаракатлар сирини очиш борасидаги сюжет берилиши мумкин.
Жумбоқ кўчаси. Бу ерда гуруҳлар эътиборига ҳуқуқий мазмундаги ребус ёки кроссворд (бошқотирмалар)ни ечиш вазифаси ёки қуйидаги кўринишдаги жадвал мазмунини ёритиш топширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси қомусининг қўйида берилган бўлим ва бобларнинг қандай номланишини айтинг;



1-бўлим 1-боб

5-бўлим ХХI боб

3-бўлим ХIV боб



2-бўлим VII боб

6-бўлим

4-бўлим ХVI боб



б) қуйида берилган ифодалар қайси юридик ҳужжатларнинг мазмунини ёритмоқда:





Топшириқлар









Ушбу қонун фуқароларга таълим­тарбия бериш; касб­ҳунар ўргатишнинг
ҳуқуқий асосларини
белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий
ҳуқуқни таъминлашга
қаратилган.

Ўзбекистон умумтаълим мактаби ўз фаолиятида
«Таълим тўғрисида»ги
қонунга, шу қонунга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур низомга амал қилади.



Миллий дастурнинг мақсади аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка
эришишлари, юқори даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларни кундалик хаётда қўллай олишлари учун хуқуқий маданиятни шакллантиришнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратади.

Ушбу кўчада берилувчи шартларнинг таркиби ҳуқуқий лингвистикадан ҳам иборат булиши мумкин. Масалан, қуйида берилган қўшимчалар орасида шундай бир мустақил сўзларни ёзингки, натижада юридик атама ёки икки, уч сўздан иборат тизим ҳосил бўлсин:



Му. . .лик

-инсон исми ёрдамида ҳосил қилувчи қасд тури (муқобиллик)

қо. . . лик

-алоқа алмашув воситаси ёрдамида хосил қилинувчи жиноят таркиби (қотиллик)

Тал. . . чи

-лаҳза, муддат ёрдамида ҳосил қилинувчи жиноят содир этган шахс (талончи)

Бос . . .чи

-пичоқ солинувчи маҳсус ниқоб ёрдамида ҳосил қилинадиган жиноятчи номи (босқинчи)

Тад. . . кор

-саноқ сони ёрдамида ҳосил қилинувчи жисмоний шахс, маълум соҳа эгаси (тадбиркор)

Ко . . .тив

-санъат тури ёрдамида ҳосил қилинувчи мулкчилик шакли (кооператив)

Тафаккур кўчаси. Бу ерда ҳар бир гуруҳ «Ўзбекистон давлат ҳуқуқи асослари» курси доирасидаги исталган мавзу юзасидан кўргазмали қурол ёки жадвал тайёрлаши керак бўлади.


Маҳорат кўчаси. Бу ерда ҳар бир гуруҳ ҳуқуқий мавзудаги шеър, қўшиқ ижро этиб беришлари керак (мазкур шартда ахлоқий мавзудаги, хусусан, адолат, ҳақиқат, одиллик, ватанпарварлик, инсонпарваллик, диёнат, виждон каби туйғyлар ҳақидаги бадиий асар намуналаридан ҳам фойдаланиш мумкин).
Ролли ўйинлар асосида ташкил этилган беллашувлар таълим олувчиларда назарий ҳуқуқий билимларни пухта эгаллаш, ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш эҳтиёжининг юзага келишига туртки беради.
Ҳуқуқ машғyлотларида «қонун ва ёшлар» номли деворий газетани чиқариш ҳам ижобий самара бера олади. Унинг саҳифаларида муайян мавзу моҳияти, республика ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётида рўй бераётган воқелик, қабул қилинаётган қонун, қарорлар ҳамда Президент фармонларининг мазмун ва тавсилотлари кенг ёритиб борилади. Шунингдек, мактаб Устави ва ички тартиб­ қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ҳатти-ҳаракати, унга нисбатан жамоанинг фикри ҳамда «Мактаб ўртоқлик суди» жараёнидан тайёрланган репортажлар кенг ўрин олади. Ўқитувчи деворий газетанинг чиқарилишида гуруҳ (синф)нинг барча аъзоларининг фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор бериши лозим. Ролли ўйинлар ёки деворий газетани тайёрлаш чоғида ҳар бир таълим олувчининг иштирокини таъминлаш айни вақтда уларнинг назарий билим, амалий кўникма ва малакалари даражасини ҳам баҳолаб бориш учун шароит яратади.
Таълим олувчиларга фанлар асослари тўғрисида маълумот (билим)лар бериш жараёнида қўлланиладиган замонавий технологиялар ўз хусусиятларига кўра қуйидаги гуруҳлар (мазкур гуруҳларни «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани мисолида берамиз)га булинади:
а) назарий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамловчи технологиялар-суҳбатлар, учрашувлар, «Ҳаёт ва қонун», «қонун ҳимоясида» каби журналлар, «Адолат», «қонун ва ҳаёт» газеталари материалларини ўрганиш ва таҳлил этиш ва бошқалар.
б) Амалий-ҳуқуқий фаолиятни шакллантиришга қаратилган технологиялар ­«Мактаб ўртоқлик суди», ҳуқуқий вазиятларни ҳал қилишга йўналтирилган машқлар, «қонун ва ёшлар» деворий газетасини чиқаришни йўлга қўйиш, «Адолат ўлкасига саёҳат» номли ўйин ва ҳоказолар;
с) ижтимоий-ҳуқуқий воқелик ва унинг моҳиятини тушунишга ёрдам берувчи ҳуқуқий-мантиқий мазмундаги технологиялар-улар қаторига «ҳуқуқ ва ижтимоий ҳаёт» рукнидаги давра суҳбати, семинарлар, конференциялар, баҳс-мунозараларни ташкил этиш ва бошқа тадбирлар киради.
Ўйинли технологиялар турли шаклда бўлса-да, уларнинг барчаси ўз мазмунига кўра ягона мақсад сари йўналтирилган, яъни, улар ўқувчиларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кенгайтириш, эгаллаган назарий билимларидан амалиётда мустақил ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилиш, уларни ижтимоий муносабатларни уюштиришга тайёрлаш, ижтимоий фаолликни шакллантириш, етук аҳлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва соғлом фикр, кенг дунёқараш эгаси бўлган комил шахсни камол топтиришдан иборат вазифани ҳал этади.

42


Download 136,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish