Бу метод ёрдамида ўқувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади. Натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганадилар.
Мунозарани ўтказиш методикаси 1. Мунозара олиб борувчи – бошловчи (ўқитувчи) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.
2. Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:
- “ҳужум”дан мақсад –муаммо ечимига қаратган оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш ;
- бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;
3. Бошловчи котибини тайинлайди ва у юзага келган барча ғояларни ёзиб боради. Муҳокама вақтида сўзга чиқувчилар тартиби ўрнатилади, мунозарага барча иштирокчилар жалб этилади ва уларга ўз фикрларини ифодалаш учун имкониятлар берилади. Агар бирор бир киши томонидан “Ақлий ҳужум ”ни ўтказиш қоидалари бузилса, бошловчи зудлик билан муҳокамага аралашади. 1-босқич янги ғоялар пайдо бўлгунча давом этаверади.
4. Ўқитувчи иштирокчиларнинг танқидий тафаккури “чархланиши” учун қисқача танаффус эълон қилади. Кейин 2-босқич бошланади. “Ақлий ҳужум” иштирокчилари гуруҳланади ва биринчи босқичда билдирган ғояларини мустаҳкамлайдилар, ғоялар гуруҳ бўйича бирлаштирилиб, муаллифлар уларни таҳлил қилишга киришадилар ва натижада ўртага қўйилган муаамонинг ечимига тегишли бўлган фикрларгина ажратиб олинади.
5. Ўқитувчи мунозарага якун ясайди.
58
“Ўз ўрнингни топ ” методи
Агар синфда у ёки бу мавзу бўйича тортишувлар вужудга келса бу метод ёрдамида муаммонинг ечимини топиш мумкин. Бунда ўқувчилар ўз фикрини баён қилиши, мулоқот кўникмаларини қайтадан тузатишга имкониятлар мавжуд бўлади ва дарс сўнгида ўқитувчи томонидан мавзуни ўзлаштириш даражасини баҳолаш аниқ амалга оширилади.
1. Синфнинг қарама-қарши бурчакларига 2та плакат осилади. Уларнинг бирига “Розиман”, бошқасига “Рози эмасман” деган сўзлар ёзилиши керак. Плакатларда баъзи бир мавзуга оид саволлар бўйича билдирилган қарама-қарши фикрлар ҳам ёзилиши мумкин.Масалан: “Анжир гуллайди ва мева тугади ”, ёки “Анжир гулламасдан мева тугади ”.
2. Дарсни ташкил этиш қоидалари муҳокама қилинади.
3. Қаралаётган муаммо юзасидан ўз фикрларига мос келадиган плакат ёнига бориш зарурлиги талабларга таклиф этилди.
4. Бўлинган ўқувчилардан ўз қарашларини асослаш сўралади .Бу пайтда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтиш рухсат этилади ва шу таъриқа синфга ўқувчиларнинг ҳаммаси жалб этилади.
5. Ўқувчилар ичида муаммо юзасидан энг ишончли фикр айтганини аниқлаш сўралади.