II II - Ўқувчилар билан мулоқотга киришиш истагида доимий эҳтиёжни ҳис қиласизми?
- Ишдан бўш вақтларингизда болалар ва ўқувчиларингиз ҳақида ўйлайсизми?
- Сизда шундай ҳолат бўладими: масалан, ўқиган китобингиз ҳақида ёки ижтимоий ҳаётда рўй берган бирор таассуротли ҳодиса ҳақида ўқувчиларингизга айтиб бериш, ўз мулоҳазаларингизни билдириш истаги пайдо бўлади? Бу ҳолатингизни батафсилроқ шарҳлаб беринг.
- Болалар, синф, улар билан мулоқот қилиш ҳақида ўйлаганингизда сизда бирданига ўқитиш, тарбиялаш истаги пайдо бўладими?
- Ўқувчиларга таътил берилган пайтларда улар билан мулоқот қилиш истаги сизда пайдо бўладими?
- Сизнинг ишчанлик фаолиятингизга, ўқувчилар билан бўлажак мулоқот жараёнини қандай ташкил этиш ва улар ҳақида ўйлашингиз таъсир этадими, нима деб ўйлайсиз?
- Ўқувчилар жамоаси билан ўтказиладиган машғулотлар олдидан мактабга келганингизда сиз қандай таассуротни ҳис этасиз? Батафсил таҳлил қилинг.
- Маълумки, танаффус пайти – таълим муассасаси ҳаётида сершовқин пайт. Бу вақтда сизни қандай ҳис-ҳаяжон қамраб олади: бефарқлик, асабийлашиш ҳолати, чарчоқ ва толиқиш, ўқувчиларни кузатиш ва айримларига танбеҳ бериш истаги, бу кўринишдан қониқиш ҳисси?
- Дарс олдидан ўқитувчилар хонасидасиз: синф жамоаси билан бўлажак мулоқот ҳақида ўйлайсизми, бу ўй ва фикрлар ишчанлик кайфиятингизга қандай таъсир этади?
- Синфга кириб келишингиз, ўқувчилар билан саломлашиш, умуман дарснинг бошланиши, ушбу вазиятлар сизга қандай таъсир этади (тез ҳаракат қилишга даъват этади, ишчанлик кайфиятини уйғотди, тетиклантиради, кўнгилларга яхши кайфият бағишлайди, умуман таъсир қилмайди ва ҳоказо.)?
- Дарс жараёнида ўзлаштирмовчи ва интизомсиз ўқувчиларга нисбатан асабийлашиш ҳолатингизни осон бартараф эта оласизми?
- Сиз учун ўқувчилар билан дарс жараёни қизиқарлими, ёки ўзингизни кўпроқ бетараф ҳис қиласизми?
- Синф жамоаси билан муносабатлар йўлга қўйилмаса, ўзингизни қандай ҳис қиласиз: қайғурасиз, муносабатни яхшилашга уринасиз, бефарқсиз, ўз айтганингизни мажбурлаб бажартирасиз, ўқувчилар фикрини ҳам маъқуллайсиз?
- Дарс жараёни яхши ўтганидан қониқишни ҳис қиласизми? Бу сизнинг ишчанлик кайфиятингизга таъсир этадими, ўқувчилар билан мулоқот қилиш заруриятини келтириб чиқарадими?
- Ўқувчиларингизни кўчада, маҳаллада кўриб қолган пайтларингизда, улар билан суҳбатлашиш истаги пайдо бўладими?
- Транспортда, кўчада юрган бетараф вазиятларингизда ўқувчини кузатиб, унинг руҳий ҳолатини тушуниш истаги пайдо бўладими?
- Синфда дарс ўтиш давомида сиз учун маълум бўлган ҳолатни таҳлил қилинг: ўқувчиларни тушунишга интилиш, уларнинг кайфиятини ва руҳий кечинмаларини ҳис қилиш, синф жамоасининг кайфиятидан қатъий назар белгиланган дарс режасини амалга ошириш.
- Дарсга тайёрланаётган пайтингизда янги мавзуни ўрганиш бўйича турли педагогик технологияларни танлаш билан бир қаторда, ўқувчилар билан мулоқотга киришиш вариантларини ҳам ўйлаб оласизми?
- Ўқувчидан жаҳлингиз чиқса, сизнинг асабийлашган ҳолатингиз узоқ вақт давом этадими?
- Ўқитувчилик касбингизни ўзгартира олармидингиз? Агарда ўзгартирсангиз, қайси касбни танлаган бўлардингиз
Do'stlaringiz bilan baham: |