Педагогик жараённи лойихалаш технологияси



Download 119,5 Kb.
bet1/8
Sana28.02.2022
Hajmi119,5 Kb.
#474162
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-Мавзу


Педагогик жараённи лойихалаш технологияси

РЕЖА:
1. Таълим жараёнини лойихалаш боскичлари


2. Таълим жараёнининг лойихалаш конуниятлари ва тамойиллари
3.Технологик ёндашув асосида таълим жараёнининг лой ихалашдаги вазифалар

1. Ижтимоий тараккиётнинг турли боскичларида таълим жараёнини самарали ташкил этиш, унинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлашга эришиш масалалари етук мутафаккирлар хамда илгор педагогларнинг диккат-эътиборларини жалб этиб келган. Ёш авлод таълим-тарбиясини ташкил этишнинг ушбу жихатлари уз даврида Абу Али ибн Сино, Мирзо Улугбек, Ян Амос Коменский, Дмитрий Константинович Ушинский, Абдулла Авлоний, Хамза Хакимзода Ниёзий, Абдукодир Шакурий ва бош-калар томонидан урганилган.


Ахборотлар алмашинувининг глобаллашуви, шунингдек, илм-фан, техника ва ишлаб чикариш сохаларида руй бераётган илмий янгиликларнинг сон ва сифат жихатидан кескин усиб бориши уз-узидан укувчиларга улар борасида тезкор суръатда ва батафсил маълумотлар беришни кун тартибига куймокда. Ушбу талабнинг ижобий равишда кондирилиши, энг аввало, илмий-назарий хамда амалий билимларни узлаштиришнинг кулай, макбул шакли булган таълим жараёнида амалга оширилади. Таълим жараёнининг максадга мувофик, самарали ташкил этилиши укув манбалари (укув дастури, режаси, дарслик, кулланмалар) савияси, шунингдек, педагогнинг билим даражаси ва педагогах махрратига бевосита богликдир.
Таълим жараёнида янги педагогик технологияларни куллашда укув дастури мазмунининг мукаммаллиги, дарс­лик хамда кулланмаларнинг замонавий талаблар асосида яратилганлиги, укув режаси мохиятининг назарий ва амалий хусусиятларига кура ягона максадга эришиш учун хизмат килиши, машгулотларни самарали ташкил этиш имконини берувчи педагогик шарт-шароитларнинг мав-жудлиги, укитувчи хамда укувчилар уртасида ижобий, самимий муносабатларнинг карор топиши каби масалалар инобатга олинади.
Таълим жараёнида педагогик технологияларни муваф-факиятли куллашнинг яна бир омили - бу муайян, яхлит таълимий жараённи олдиндан лойихалаш, укувчилар томонидан узлаштириладиган назарий ва амалий билимлар, куникма ва малакалар даражасини ташхислаш хамда таълим максадининг муваффакиятли натижаланишини аввалдан башоратлай олишдан иборатдир. Айни вактда пе­дагогик йуналишда фаолият олиб бораётган илмий тадкикот институтлари, халк таълими муассасалари ва олий укув юртлари олдида укув жараёнини лойихалашнинг энг макбул, барча турдаги укув муассасаларида шакли, ме­тод ва воситаларидан катъий назар ташкил этиладиган таълим жараёни учун бирдек хизмат килувчи андозани яратиш максадга мувофикдир. Бу борада муайян муваффакиятлар хам кулга киритилган, улар тугрисидаги маълумотларга биз педагогик технология ва унинг мохиятини очиб берувчи, чунончи, Б.П.Беспалъко, М.В.Кларин, В.Сластенин, М.О.Очилов, Н.Саидахмедов, К.Зарипов ва бошкалар томонидан яратилган адабиётлар оркали хабардор булишимиз мумкин. Куйида биз юкорида номлари келтирилган педагог олимларнинг назарий карашларига таянган ходда таълим жараёнини лойихалаш борасидаги шахсий мулохазаларимизни баён этмокчимиз.
Муайян укув машгулоти жараёнининг лойихасини ишлаб чикиш куйидаги боскичлардан иборат булади:
1-боскич. Таълим жараёнини лойихалашнинг дастлабки боскичи укув предметининг мундарижасидан жой олган мавзу ёки фаолият мазмунига доир манбаларни урганиш, чунончи, материалларни йигиш ва уларнинг гояси (мохияти) билан танишиб чикиш, уларда илгари сурилган гояларни умумлаштириш, туркумлаштириш хамда яхлитлашдан иборат.
Укув предметининг мавзуси ёки фаолият мазмунига доир манбалар мохиятини урганиб чикиш укитувчи учун укувчилар эътиборига такдим этилаётган мавзу (фаолият мазмуни) хусусида уларга батафсил, мукаммал маълумотларни бера олиш, таълимнинг умумий жараёнини тасаввур этиш имконини беради.
2-боскич. Иккинчи боскич укув предметининг мавзу­си (фаолият мазмуни) юзасидан ягона, умумий максадни аник. белгилаш, умумий максад доирасида кичик булим (банд)лар буйича хал этилувчи хусусий максадларни хам белгилаш, таълим максадига эришиш йулида ижобий хал этиб борилиши лозим булган вазифаларни ишлаб чикишга йуналтирилади.
Таълим максади ва вазифаларининг аник, пухта белгилаб олиниши укитувчи, шунингдек, укувчилар фаолиятини муайян йуналишга солит, таълим максадига эришишда вактдан унумли фойдаланиш, таълим жараёнида юзага келиши мумкин булган дидактик ва тарбиявий муаммоларнинг олдини олиш, мавжуд шарт-шароитлардан окилона фойдаланишга замин хозирлайди. Иккинчи боскич натижаси укув предмети (фаолият мазмуни)нинг мав­зуси буйича ягона, умумий хамда хусусий максадлар, шу­нингдек, вазифаларни кайд этиш билан тавсифланади.
3-боскич. Таълим жараёнини лойихалашнинг учинчи боскичи таълим максади ва вазифатарига таянилган холда, укув жараёнининг мазмунини ишлаб чикишдан иборатдир.
Таълим жараёни укув материали мазмунини ёритишга хизмат килувчи муайян мавзу (фаолият мазмуни) буйича назарий ва амалий билимлар мажмуини ифода этиш имконини беради. Таълим мазмунида, шунингдек, укувчилар томонидан узлаштирилиши лозим булган тушунча, куникма хамда малакаларнинг хажми хам уз ифодасини топа олиши лозим. Зеро, таълим мазмунининг гоявий жи-хатдан мукаммаллиги укувчилар томонидан муайян билим, куникма ва малакаларнинг узлаштирилиш даражаси билан белгиланади. Учинчи боскич самараси укувчилар то­монидан маълум тушунчаларнинг узлаштирилиши, куник­ма ва малакаларнинг шаклланишини таъминловчи шартларнинг ишлаб чикилганлигида намоён булади.
4-боскич. Таълим жараёнини лойихалашнинг энг мухим боскичи саналган туртинчи боскичда машгулотнинг шакли, метод ва воситаларини танлаш каби харакатлар амалга оширилади.
Мазкур боскичнинг мухимлиги шундаки, айнан машгулот шакли, метод ва воситалари таълим жараёнининг муваффакияти таъминланишига олиб келади. Улар ёрдами билангина укув предметининг мавзуси (фаолият маз­муни) борасидаги назарий билимлар укувчиларга узатилади, укувчилар томонидан эса ушбу билимлар кабул килиб олинади. Муайян машгулот учун энг макбул деб топилган шакл, метод ва воситаларнинг белгиланиши таълим жараёнининг карийб 90 фоизлик муваффакиятини кафолатлайди. Янги, замонавий педагогик технологияларнинг асосий мохияти айнан мана шу боскичда очиб берилади. Укувчиларни ижодий изланиш, фаоллик, эркин фикр юритишга йуналтирувчи таълим шакли, метод ва воситаларининг тугри танланиши машгулотларнинг кизикарли, бахс—мунозараларга бой булиши, ижодий тортишувларнинг юзага келишига туртки беради. Мана шу хрлатдагина укувчилар ташаббусни уз кулларига оладилар, укитувчининг зиммасида эса уларнинг фаолиятини маълум йуналишга солиб юбориш, умумий фаолиятни назорат к.илиш, мураккаб вазиятларда йул-йурик курса-тиш, маслахатлар бериш хамда улар фаолиятини бахрлаш каби вазифалар колади.
5-боск.ич. Навбатдаги (бешинчи) боскичда укувчилар томонидан билим, куникма ва малакаларнинг узлашти­рилиши учун етарли дея белгиланган вакт хажми, яъни, муайян мавзу (фаолият мазмуни) юзасидан маълум ту­шунча, куникма ва малакаларнинг укувчилар томони­дан канча вакт оралигида узлаштирилиши мумкинлиги аникланади.
6-боскич. Олтинчи боскичда машк (топширик.)лар тизими ишлаб чикилади. Боскич натижаси сифатида ишлаб чикилган машк (топширик.)лар тизимининг самарадорлигига алохида ахамият бериш талаби мазкур боскичннинг асосий шарти хисобланади.
Мазкур боскичда ишлаб чикилган машклар тизимини куйидаги гурухларга булиш максадга мувофикдир:
а) машгулот жараёнида укувчилар томонидан ечилиши (х,ал этилиши) лозим булган машклар;
б) дарсдан ташкари шароитларда бажарилиши кузда тутилган машклар (уй вазифалари).
Укувчилар эътиборига хавола этршаётган машклар бир-би-рини тулдириш, узаро алокадорлик, богликлик ва энг мухими эволюцион хусусият касб эта олиши лозим.
7-боскич. Таълим жараёнини лойихалаштиришнинг еттинчи боскичида укувчиларнинг умумий фаолиятларини назорат килиш ва тест тизимини ишлаб чикиш каби вазифалар амалга оширилади.
Назарий ва амалий жихатдан тугри булган тест тизи­мининг ишлаб чикилиши укувчиларнинг мавзу (фаоли­ят мазмуни) юзасидан муайян тушунчаларни узлаштириш, шунингдек, амалий куникма ва малакаларни шакл-лантира олганлик даражаларини аник ва холис аниклай олиш имконини беради. Тест тизимини ишлаб чикишда тестларнинг изчил, узвий хамда бир-бири билан уйгун булишларига ахамият бериш максадга мувофикдир.
8-боскич. Таълим жараёнини лойихалашнинг сунгги боскичи яратилган лойиха (андоза)нинг таълим жараёнига татбик этилиши, таълим жараёнининг якуний даражаси (самарадорлиги)ни урганиш билан нихояланади.
Мазкур боскичда таълим жараёнининг умумий ахволи, эришилган ютук хамда йул куйилган камчиликлар, уларнинг юзага келиш сабаблари тахлил этилади, навбатдаги машгулотлар жараёнида содир булган камчиликларнинг оддини олишга каратилган чора-тадбирлар белгила-нади (31-шакл).
Билдирилган фикрлардан англанганидек, хар бир бо­скичда амалга оширилаетган вазифалар уртасида муайян изчиллик мавжуд булиб, у таълим жараёнини самарали ташкил этиш имконини беради.

Укув жараёнини лойихалаш боскичлари





1-боскич


2-боскич



Мавзуга доир материалларни йигиш



Таълим максади ва вазифаларини белгилаш

3-боскич


4-боскич



Таълим мазмунини ишлаб чикиш



Таълим шакли, метод ва воситаларини танлаш

5-боскич


6-боскич



Вакт урнини белгилаш



Машклар тизимини ишлаб чикиш

7-боскич


8-боскич





Укувчилар фаолиятини назорат кили шва тест тизимини ишлаб чикиш

Лойихани укув жараёнига татбик этиш

Таълим жараёнини лойихалашда хар бир холатнинг пухта бажарилишига эришиш амалий фаолият (укув жараёни)нинг муваффакиятини таъминлашга олиб келади.


2. Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш максадида амалга оширилаётган ислохотларнинг асосий йуналишларидан бири таълим жараёнини технологиялаштиришдан иборатлиги таъкидлаб утилди. Ушбу жараённинг самарадорлигини таъминлашда куйидаги шартларнинг бажарилиши мухим ахамиятга эга:
1) укитувчилар томонидан замонавий таълим техно-логияларининг таълим амалиётида фаол кулланилиши;
2) ривожланган хорижий мамлакатлар таълими ама­лиётида кулланилаётган замонавий технологиялардан хабардор булиш.



Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish