ШАХСИЙ КОМПЬЮТЕРНИНГ
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
Мавзусини ўқитиш методикаси
Компьютернинг дастурий таъминоти ва унинг турлари
Системавий дастурий таъминот
Амалий дастурий таъминот
Дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари
Мазкур мавзу информатика курсининг асосий мавзуларидан бири ҳисобланади. Уни ўрганишда шахсий компьютерларнинг дастурий таъминоти элементлари орасидаги мантиқий богланишлардан фаол фойдаланиш лозим.
Мавзуни куйидаги кетма-кетликда ўрганиш тавсия этилади.
1.Дастурий таъминотнинг асосий тушунчалари
2.Ускунавий системалар
3. Амалий дастурлар
4. Системавий дастурлар ва унинг тарқиби
5. Операцион системалар ва уларнинг турлари
Бобни ўрганишда қуйидагича мавзувий режалаштириш тавсия этилади.
-
№
|
Машғулот мавзуси
|
Маърузалар
|
Билимларни назорати
|
1
|
Компьютернинг дастурий таъминоти
|
4 соат
|
2 соат
|
2
|
Жами
|
4 соат
|
2 соат
|
Ўқувчилар билимини назорат килишни коллоквиум шаклида ёки қизиқарли бўлиши учун бир неча босқичдан иборат танлов куринишида ташкил этиш мумкин.
Танловга қуйидаги босқичларни киритиш мумкин:
- разминка (тариф – атама)
ким олдин (тестлаш),
тестлар ва ҳоқазо.
Шахсий компьютер иккита ташкилий қисмлардан иборатлигини биз олдинги бобда айтиб ўтган эдик. Булар аппарат (hardwаre) ва дастурий таъминот (software)лардир.
Аппарат таъминоти – бу, биринчи навбатда компьютернинг асосий техник қисмлари ва қўшимча (атроф) қурилмаларидир.
Дастурий таъминот компьютернинг иккинчи муҳим қисми бўлиб, у маълумотларга ишлов берувчи дастурлар мажмуасини ва компьютерни ишлатиш учун зарур бўлган хужжатларни ўз ичига олади. Дастурий таъминотсиз ҳар қандай компьютер ба мисоли бир парча темирга айланиб қолади.
Компьютернинг аппарат ва дастурий таъминоти орасида боІланиш қандай амалга оширилади?
Аввало улар орасидаги боІланиш интерфейс деб аталишини билиб олишимиз лозим. Компьютернинг турли техник қисмлари орасидаги ўзаро боІланиш – бу, аппарат интерфейси, дастурлар орасидаги ўзаро боІланиш эса – дастурий интерфейс, аппарат қисмлари ва дастурлар орасидаги ўзаро боІланиш –аппарат – дастурий интерфейс дейилади.
Шахсий компьютерлар ҳақида гап кетганда компьютер тизими билан ишлашда учинчи иштирокчини, яъни инсонни (фойдаланувчини) ҳам назарда тутиш лозим. Инсон компьютернинг ҳам аппарат, ҳам дастурий воситалари билан мулоіотда бўлади.Инсоннинг дастур билан ва дастурни инсон билан ўзаро мулоіоти – фойдаланувчи интерфейси дейилади.
Энди компьютернинг дастурий таъминоти билан танишиб чиқайлик. Барча дастурий таъминотларни учта категория бўйича таснифлаш мумкин;
Do'stlaringiz bilan baham: |