Назарий машғулотнинг методик ишланмаси
Мақсад. Шахсий компьютерда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш қурилмалари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Материаллар. Компьютер аппарат қисмларининг расмлари туширилган слайдлар, фоторасмлар, ўргатувчи дастурлар. ватманлар, варақлар, фломастерлар, «Информатика ва ахборот технологиялари» электрон мултимедиавий дарслиги.
Вақт. 2 академик соат.
Шакли. Маъруза.
Машғулотнинг бориши.
Ташкилий қисм. Ўқитувчи дарснинг мавзусини эълон
қилади.
Маъруза давомида ўқитувчи қуйидаги режа бўйича
назарий материални батафсил тушунтиради.
Шахсий компьютер — қўлланилишнинг ҳаммабоплик ва универсаллик талабларини қондирувчи столдаги ёки кўчма ЭҲМдир.
Компьютернинг афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:
- Нархининг индивидуал харидор учун мос келадиган даражада арзонлиги;
- атроф-муҳит шароитларига махсус талабларсиз фойдаланишнинг автономлиги;
- бошқариш, фан, таълим, маиший турмуш соҳасида унинг хилма-хил қўлланишларга мослашувчанлигини таъминловчи архитектурасининг тез ўзгарувчанлиги;
- операциявий тизим ва ҳоказо дастурий таъминотининг "дўстлиги", улар фойдаланувчига махсус касбий тайёргарликсиз ишлаш имконини бериши;
- ишнинг юқори даражада ишончлилиги (5 минг соатдан кўпроқ ишлаш).
Компьютер асосий блокларининг таркиби ва вазифасини кўриб чиқамиз.
Микропроцессор. Бу компьютернинг марказий блоки бўлиб, машинанинг барча блоклари ишини бошқариш ва ахборот устидан арифметик ва мантиқий операцияларни бажариш учун мўлжалланган. Микропроцессор таркибига қуйидагилар киради:
• бошқарув мосламаси — машинанинг барча блокларига зарур пайтда бажариладиган операциялар ўзига хослиги ва аввалги операциялар натижалари билан ўзаро боғланган бошқарувнинг муайян сигналларини (бошқарув импульслари) узатади ва шакллантиради; бажариладиган операцияларда фойдаланувчи хотира уячаси адресини шакллантиради ва компьютернинг тегишли блокларига бу адресни узатади; бошқарув мосламаси (тактли) импульслар генараторидан импульсларнинг таянч изчиллигини олади;
• арифметик-мантиқий мослама (АММ) — сон билан хисобланадиган ва рамзли ахборот устидан барча арифметик ва мантиқий операцияларни бажариш учун мўлжалланган (айрим моделларда компьютер АММга операцияларни бажаришни тезлаштириш учун қўшимча математик процессор уланади);
• микропроцессорнинг интерфейс тизими — компьютернинг бошқа мосламалар билан боғлиқлиги ва алоқасини амалга оширади.
Кириш-чиқиш порти-микропроцессорга бошқа компьютер мосламасини улашга имкон берувчи боғлаш воситасидир.
Микропроцессор қуйидаги вазифаларни бажаради:
• асосий хотирадан ўқиш ва буйруқни дешифрлаш;
* тезкор хотирадан маълумотлар ва ташқи мослама регистрлари адаптерларини ўқиш;
* ташқи қурилмага хизмат қилиш учун адаптерлар, сўров ва буйруқларни қабул қилиш ва қайта ишлаш;
* маълумотларни қайта ишлаш ва уларни тезкор хотира ва ташқи қурилма регистрларига ёзиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |