«АҚШда таълим бўйича инструктуралар гуруҳли иш олиб боришни тавсия этадилар. Замонавий тадқиқотлар, ўқитишнинг ушбу шакли ўқувчилар орасидаги душманлик муносабатларининг олдини олишнинг самарали тактикаси эканлигини кўрсатмоқда. Гуруҳда ишлаш тажрибаси тафаккур услубини «биз ва улар «дан «биз» кўринишига ўзгартиради.
Гуруҳда ишлаганда аввало синфнинг ўқув маконига эътибор бериш лозим. Кичик гуруҳларда ишлаш юзма-юз ишлашни тақозо этади. Шу сабабли ўтириш жойларини анъанавий, яъни ўқувчилар ўзидан олдинги ўқувчи бошининг орқа томонини ва ўқитувчининг юзини кўрадиган ҳолатда жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Ўтириш жойларининг ўрнини ўзгартириш, гуруҳда муамола қилиш имконини берадиган кичик зоналар ташкил этиш керак бўлади. Бунда кичик гуруҳлар ва ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар сонини ҳисобига олиш лозим (уч, тўрт, етти ва ҳоказо).
Гуруҳ билан ишлаш усулига боғлиқ ҳолда ўтириш жойларини жойлаштиришнинг қуйидаги вариантлари мавжуд:
Эътибор берилиши лозим бўлган навбатдаги масала кичик гуруҳларни шакллантириш жараёнини яхшилаб ўрганиб чиқишдан иборат. Ўқувчилар гуруҳларда нафақат ўқув масаласини ечиши, балки коммуникатив кўникмаларни кўрсата олиши ва мустаҳкамлашлари ҳам кераклигини ёдда сақлаш лозим. Шунинг учун аввал бошдан бир-бирининг бошлаганишини қўллабқувватлашга хоҳиши борлиги ва тайёр эканлигида ўз аксини топадиган гуруҳнинг эмоционал иқлими тўғрисида ҳам қайғуриш керак бўлади.
Кичик гуруҳларга бирлашишда ўқувчиларнинг ўз истакларига қараш мумкин. Бунда ёндашишнинг ижобий томони ўқувчиларнинг ўзаро шахсий хайрихоҳликларини ҳисобга олинишидир. Лекин салбий томонлари ҳам бор. Натижада куч бўйича бир-бирига тенг бўлмаган гуруҳлар ташкил қилиниши мумкин ва ҳамкорликда олиб борилган фаолият натижалари ҳам кескин фарқ қилиши мумкин. Бундан ташқари, гуруҳда дўстона, лекин ўзибўларликка асосланган муҳит юзага келиб, ўзаро мулоқотда бўлишга қизиқиш, ўқув масаласини ечиш жараёнини сиқиб чиқариши мумкин.
Гуруҳларни шакллантирганда ечиладиган масаланинг мазмунини ҳам эътиборга олиш лозим. Масалан, ўқитувчи ҳар бир гуруҳга масалага қарама-қарши нуқтаи назарда бўлган ўқувчиларни киритиши мумкин. Натижада масалани ечиш жараёнидаги муҳокама жонли ва қизиқарли чиқади. Ёки аксинча, аъзолари бир соҳага қизиқишлари бўлган тавсирланувчи гамоген гуруҳларни тузиш ҳам мумкин.
Қуйида синф ўқувчиларни тез ва қизиқарли тарзда кичик гуруҳларга бўлиш йўлларидан бир нечтасини келтириб ўтамиз. Ушбу усуллар синфни ҳар бирида 6 тадан ўқувчи бўлган 6 та кичик гуруҳларга бўлишга имкон беради. Гуруҳдаги ўқувчилар синини 5, 7 ёки 8 тага ўзгартириб, синфни 5, 7 ёки 8 та гуруҳга ажратиш ҳам мумкин:
Қоғознинг кичик бўлакларига А1, А2, А3, А4, А5, А6, Б1, Б2, Б3, … ва хокозо белгиларни ёзинг. Столларни А, Б, В, Г, Д, Е деб белгиланг. Шундан сўнг қоғозларни иштирокчиларга (ўқувчиларга) тарқатинг ва унда ёзилган ҳарфли стол атрофига ўтиришни тавсия этинг.
6 та расм тайёрланг ва ҳар бирини 6 та бўлакка бўлинг. Бўлакчаларни аралаштириб стол устига қўйинг ва иштирокчидан (ўқувчидан) биттадан бўлакчани танлаб олишни илтимос қилинг. Шундан сўнг ўқувчилар бўлакчаларни бирлаштириб, яхлит расмни ҳосил қилишлари ва битта стол атрофига ўтиришлари керак бўлади.
Олтита ранглардан 6та қизил, 6та оқ, 6та қора, 6та сариқ, 6та кўк, 6та яшил жами 36та карточка тайёрланг. Синфдаги ўқувчиларнинг ҳар бири ўзига ёққан рангли карточкани танлаб олади ва бир хил рангли карточкани олган ўқувчилар битта стол атрофига ўтиришади.
Барча ўқувчилар 1, 2, 3, 4, 5, 6 рақамлар бўйича тартиб билан саналишади. Шундан сўнг 1 рақамлилар битта гуруҳга, 2 рақамлилар иккинчи гуруҳга ва ҳоказо бирлашишади.
Ўқитувчи бирор бир белги бўйича жамланган предметлар номи ёзилган ёки расмлари туширилган карточкаларни олдиндан тайёрлайди. Масалан:
дарахтлар - олма, олча, ўрик, нок, хурмо, шафтоли;
гуллар – лола, атиргул, нарцисс, гладиолус, чиннигул, бойчечак;
идиш-товоқлар – қозон, чойнак, пиёла, ликопча, қошиқ, чўмич ва ҳоказо.
Ўқувчилар карточкаларни танлайдилар ва белгилар бўйича (дарахтлар, гуллар, идиш-товоқлар ва ҳоказо) буйруқларга бирлашадилар.
Информатика фанини ўқитишда асосий қуйидаги ўқиш шакллари фойдаланалади:
м аъруза;
амалий машғулот;
лаборатория машғулот.
Информатика фанидан маъруза машғулотларида ўқитувчи асосий назарий билимларни ўқувчиларга беради. Амалий машғулотларда эса берилган назарий билимларни мустаҳкамлаштирилади. Информатика фанидан лаборатория машғулотлари индивидуал шаклида ўтказилади. Ҳар бир мавзу бўйича ўқитувчи лаборатория ишларини қилади.
Мисол сифатида «Windows операцион системаси» мавзуси бўйича амалий машғулотнинг ўтиш методикасини келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |